«ОҚ КЎЙЛАКЛАР» КИТОБИДАН
ҚЎШИҚ
Лабларинг жипс.
Гўё хайрлашар улар мангуга.
Вужудинг тош.
Тош – шиддатнинг юксак нуқтаси.
Кўзинг томирлари оқимни тўсган
Атлант мускулидай қабарар…
Лабларинг жипс.
Улар хайрлашар мангуга –
Бесабр кутади уларни
Қўшиқ.
1976
(48)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (38-саҳифа.)