O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Қўғирчоқлар орасида тенгсизлик

Қўғирчоқлар орасида тенгсизлик
23 views
12 December 2014 - 17:45

3Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига ва Тошкент вилояти халқ депутатлари кенгашига сайловлар куни яқинлашиб келмоқда.

Гарчи барча партияларнинг хўжайини жанов Ислом Абдуғаниевич Каримов бўлишига қарамасдан улар орасида тенгсизлик мавжуд. Масалан, Либерал-демократик партия, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси, “Миллий тикланиш” демократик партияси ва Халқ демократик партияларидан бўлган депутатликка номзодлар моддий қийинчиликни бошдан кечиришмоқда ва сайловларни ўтказиш жараёнини тўлиқ шаклда молиялаштира олишмаяпти.

Ушбу партиялар сафига қўшилиш истагидагилар эса кузатилмаяпти. Ўз аъзолари завод директорлари, цех бошлиқлари ва бошқа раҳбар лавозимларни эгаллаган Либерал-демократик партия ушбу ҳолатдан чиқишнинг ўлини топди. Уларга – ўз қўли остидагиларни мажбурий тарзда ўз партиялари сафига киритиб қўйиш юклатилди.

Ариза намуналари аллақачон тегишли инстанцияларга юборилган.

Ушбу қоғоз парчаси билан танишган одамларнинг эса жаҳллари чиққан. Бунга сабаб партияга аъзолик бадали сифатида уларнинг ойлик маошларидан 1% миқдорида ушлаб қолинишидир. Бу эса 120000-150000 сўмга ёки 30-50 АҚШ долларига тенгдир.

Раҳбарият эса “ёки партия ва бадал ёки ишсиз қоласан”, – дея ходимларни огоҳлантирди. Ариза намуналарини саноат корхоналари атрофидаги ахлат қутиларидан топиш мумкин.

Тошкентдан ЎХҲ махсус мухбири