O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Қўқон шаҳар ҳокими: “Газ йўқлигидан шикоят қилганга 300 минг сўм жарима”

Қўқон шаҳар ҳокими: “Газ йўқлигидан шикоят қилганга 300 минг сўм жарима”
147 views
24 November 2014 - 21:07

7Бир неча кун аввал маҳаллий нашрлардан бўлган Uz24.uz сайти “Общественный контроль” гуруҳида Қўқон аҳолисининг шаҳардаги газ ва свет йўқлиги билан боғлиқ шикоят мурожаатини эълон қилди. Мазкур мурожаат ушбу катта шаҳардаги коммунал хўжалигида ҳукмрон бўлган қайғули ҳолат ва расвогарчиликлардан далолат беради.

«Ҳурматли Жамоатчилик назорати, додимизни қандай қилиб юқоридагиларга етказишни маслаҳат берсангиз»!

Қўқонда юз бераётган воқеалар расвогарчиликнинг ўзи, одамлар бу билан бир йил яшаётгани йўқ! Аммо бу ҳолат кундан-кунга ёмонлашиб бормоқда!!!

Газ умуман йўқ, чироқни ҳар соатда ўчиришади ва ёқишни унутиб қўйишади! Электр тармоғи ҳаммасини “шаҳаргаз”га, “шаҳаргаз” эса электр тармоғи идорасига тўнкайди. Шаҳар ҳокимиятига қилинган барча шикоятлар ва мурожаатлар ҳеч қандай натижа бермаяпти. Умуман олганда эса, шаҳар ҳокими шикоят ва мурожаат қилаётганларни бир баҳона билан 300 минг ва ундан юқори миқдорда жаримага тортиш ҳақида норасмий кўрсатма берган.

Ўзларини буюк ҳукмдор деб ҳисобловчи кичкина ҳокимчалар! Улар ўз тартиб-қоидалари ва ҳатто қонунларига эга давлат ичида ўз давлатини ўрнатиб олишган!

Одамларнинг уйида техника бузиляптими, уйлар газ баллонлари ва қўлбола печлардан ёниб ёки портлаб кетяптими – бу билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Электр тармоғи идорасида бундай тартиблар ва қоидаларни ким ўрнатган??? Қандай қилиб ҳар соатда чироқни ўчириш ва уни ёқишни унутиш мумкин!!!

Газни ёқмасликни ва бир қарасанг, трубаларга, бир қарасанг газ тақсимлаш пунктларига ёки яна бошқа нарсага доим пул йиғишни “Шаҳаргаз”га ким буюради??? Одамлар бу ерда табиий газ нималигини унутиб ҳам юборишди.

Бозорларда ҳозир энг харидоргир товар – бу фонарчалар, қўлбола печлар, газ баллонлари ҳамда ўтин ва кўмир.

Биз қаерга қараб кетяпмиз??? Ахир 21 асрда, замонавий технологиялар, ютуқлар ва коммуникациялар асрида яшаяпмизку. Энди ортга, тош асрига қайтамизми???

Бу саволларга ва бу тартибсизликлар учун кимдир жавоб берадими?»

Қўқонликларнинг ушбу мурожаатни ўзбек тилига ўгириб эълон қилган Anhor.uz сайти ҳам Қўқон шаҳар ва Фарғона вилоятидаги бошқа шаҳарлар ҳокимиятларига ҳамда тегишли давлат тузилмаларига юзага келган ушбу вазиятга эътибор қаратишлари ва шошилинч чоралар кўрилишга чақиради.

Қайд этиш жоизки ўз халқи қишнинг изғирин кунларида газ йўқлигидан азият чекаётган бир пайтда Ўзбекистон ҳукумати Хитойга газ етказиб бериш ҳажмини 56 фоизга оширди.

«Интерфакс» агентлигининг Хитой божхона идораси маълумотларига асосланиб ёзишича, бу Марказий Осиёдан Хитойга етказиб берилган жами газнинг 13 фоизини ташкил этади ва йиллик ҳисобда ўсиш суръати 56,52 фоизга тенг бўлиб турибди.

ЎХҲ ахборот бўлими