O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ҳабашистон подшоси Нажошийнинг жанозаси

Ҳабашистон подшоси Нажошийнинг жанозаси
321 views
07 November 2017 - 7:00

Алихонтўра Соғуний

ТАРИХИ МУҲАММАДИЙ — 226
(давоми)

ЭЛЛИГИНЧИ МЎЖИЗА

Ҳабашистон подшоси Нажоший вафот топди. Бу одам Расулуллоҳни кўрмай туриб ўз ерида иймон келтирган эди. Мадинага ҳижрат қилмасдан илгари саксон неча саҳоба Расулуллоҳ амрлари билан шу ёққа ҳижрат қилган эдилар.

У ёққа борган мусулмонларни ўз ҳимоясига олиб, уларга кўп яхшилик қилди. Нажошийнинг вафоти Расулуллоҳга ваҳий орқали маълум бўлмиш эди. Саҳобалар билан унга ғойибона жаноза намозини ўқидилар.

Шунинг учун имом Шофиъий ғойибдан жаноза ўқимоқни суннат дедилар.

Аммо имом Аъзам мазҳабида ғойибга жаноза ўқимоқ дуруст эмасдур. Бу эрса Расулуллоҳга хосдур, дедилар. Чунки бошқаларга майит ғойиб бўлса ҳам, Расулуллоҳга ҳозирдур.

Олдиларига жаноза келтирилган эди, майитни кўриб туриб жаноза ўқидилар.

Бу эса Расулуллоҳнинг мўжизаларидан эди.

(давоми бор)