O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ҳабибулло Тиллаев аризаси

Ҳабибулло Тиллаев аризаси
135 views
22 October 2012 - 11:42

Бойсун тумани “БОЙСУН” рўзномасининг муҳаррири Холмурод Қараевга!
Бойсун тумани С.Айний кўчасида яшовчи фуқаро
Тиллаев Ҳабибулло томонидан

АРИЗА

Ушбу  аризани Сизга ёзишдан асосий мақсадим шундан иборатки, 2012 йилнинг 11 июль куни “Бойсун” газетасида “Бойсунлик авантюрист” номли мақола чоп этилган эди. Мақолада менинг оилам ва фарзандларимнинг ҳақ-ҳуқуқлари оёқ ости қилинган…

Менга ва фарзандларимга нисбатан уюштирлган барча  туҳмат  ва бўҳтонларни ошкора этиш масадида, 2012 йилнинг 22 август куни www.uzerk.org сайтида, Сурхондарё “ОАВ”нинг фитнаси номли мақола интернет орқали  берилди.

Худди шунингдек, 2012 йил 8 август куни яна шу “Бойсун” рўзномасида “Ўзбекистонни дўзаҳга ўҳшатган ким ўзи у? сарлавҳа остида мақола берилган. Биз ушбу мақолани чоп эттирган муттасади раҳбарларга қарата 2012 йилнинг 5 сентябрь куни “Бойсундаги “Сари Мозор” жомъе масжидида “ЭРК”чига фатво беришди” номли  мақола  ушбу  сайит  www.uzerk.org портали орқали  мақола чоп эттирдик…

Мен Сиздан  интернет сайт орқали чоп эттилган мақолаларни

“Бойсун” рўзномасида чоп эттиришларингизни илтимос қилиб сўрайман деб ариза ёзиб қолувчи фуқаро Тиллаев Ҳабибулло

Илова 5 варақдан иборат
Имзо: Тиллаев Ҳабибулло
3.10.2012.й.