ЎХҲ диктатор Каримов режимига қаршидир, аммо бу халқимизнинг ва ватанимизнинг шаъни-шарафига, номусига бефарқ дегани эмас. Иванов ва Гдлян каби пасткаш жаллодлар ўзбекларни таҳқирлагани коммунистлар даврида ҳам, ҳаракатимизнинг асосчилари уларга қарши курашган эдилар.
Мана шундай пасткашлардан бири Сергей Ежковнинг uzmetronom.com сайтида яна миллатимиз вакилларини таҳқирловчи бир материал ўрин олган. Бу хабарга кўра, тошкентлик тиббиёт ходимлари бу йилги мавсумда яна пахта теримига сафарбар қилинар экан. Пасткаш Ежков пахта терадиганлар кўпроқ тўнқайиб турадилар, шунинг учун ҳам у бу ишга проктологлар (йўғон ичакнинг охирги қисми касалликлари мутахассислари) жалб қилиниши керак, дея ўзининг ахлоқсизлигини намоён қилган.
Инсон шаклидаги бу махлуққа шуни эслатмоқчимизки, сен кабилар ўзбекларнинг нонини еб кун кўргансанлар ва кўраяпсанлар. Еганларинг оғзингдан қайтиб чиқмасдан, эсингни йиғиб олсанг, ўзинг учун яхши бўлади…
Намоз Нормўмин,
12 август 2012 йил