O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ҳайдар Жамол: “Бостондаги портлашлар Обамага қарши зарбадир”

Ҳайдар Жамол: “Бостондаги портлашлар Обамага қарши зарбадир”
20 views
17 April 2013 - 18:53

boston11 сентябрдаги портлашлар АҚШдаги ички вазият туфайли содир бўлганидек, Бостондаги воқеаларнинг ортида сабаблар ҳам мамлакатдаги ички вазиятдир. Ва бу сабаблар ташқи сиёсатда ҳам тезда ўз аксини топади. 10 йилдан ортиқ муддат давомида гўёки 11 сентябр хуружларига жавоб тариқасида (ваҳоланки, 11 сентябр воқеалари Америкадаги ички кучлар томонидан содир этилганини бугун телбалар ҳам билади) бутун дунё бўйлаб уруш ва босқинлар олиб борган Қўшма Штатлар бугунги кунда ўта оғир аҳволда. Яқин Шарқдаги ривожланиб бораётган мамлакатларни яксон қилиб, юз минглаб одамни қатл этган АҚШ бугунги кунда бу минтақадан чиқиб кетишга мажбур. Американинг учувчисиз учоқлари бутун дунё устидан парвоз қилиб, Сомали, Покистон каби мамлакатлар ҳамда озод қабилалар яшайдиган ҳудудлардаги аҳолини қирғин-барот қилмоқда ва ўз таъсир доирасини кундан кунга кенгайтирмоқда. Боз устига, бу учоқлардан қурбон бўлганлар орасида АҚШ фуқаролари ҳам бор.

Мазкур шароитда АҚШдаги сиёсий ҳокимият эшелонларида ички таранглик ортиб бормоқда, республикачилар ва Барак Обама раҳбарлик қилаётган демократлар ўртасидаги қарама-қаршилик кучайиб кетмоқда. Табиийки, бу портлашлар энг аввало Обамага берилган зарбалардир, чунки энди Афғонистондан чиқиб кетиш хато эканлиги, Ироқдан ҳам бемаврид чиқилгани, АҚШдаги ички сиёсий муҳитни бошқара олмаслик ҳақидаги тарғибот тўлқинлари кўтарилади. Менимча, энди кланлар ўртасидаги қарама-қаршилик жуда ҳам кескинлашади.
Аслида эса бу портлашларнинг жиддий сабабларидан бири – ҳозирги ўта ўнг Исроил ва муҳим мансабларга исроилпараст лобби манфаатларига зид равишда амалдорлар тайинлаётган Оқ Уй ўртасидаги зиддиятлар. Мазкур портлашлар – исроилпараст лоббининг, IPAKнинг, ҳозирда Исроил парламенти Кнессетда ҳокимият тепасига келган ўнг радикал сионист доираларининг манфаатларига ҳамда Бинямин Нетаняҳу босимларига зид равишда Чак Хэйгелнинг АҚШ мудофаа вазири лавозимига, Жон Кэррининг Давлат котиби лавозимига ва бошқа қатор янги амалдорларнинг тайинланишларига берилган бевосита жавобдир.
Айни пайтда Кнесетдаги ўнг кайфиятдаги доиралар кескинлашди, яъни аввалдан кескин ўнг тарафда бўлиб келган “Лиқуд” партияси бошқа, яна-да радикал ва очиқ ирқчи ташкилотларга қараганда бироз марказга силжиди. Бугунги кунда ўта радикал ва ирқчи ташкилотлар Кнессетда 61 овозга эгалар. Бу эса Исроил жамиятининг яна-да ўнгга силжиганидан далолат беради. Шу билан биргаликда Оқ Уй Исроилни АҚШ гарданидаги оғир юк санаб, Исроил билан стратегик ҳамкорликдан узоқлаша бошлади. Мазкур портлашлар АҚШни неоконсерватизм форматига (аввалги, эски ҳолатига, Исроилга тўла тобеъ аҳволига) қайтаришни истаётган доираларнинг бевосита жавобидир.

1937 ЙИЛГИ СССР ҲОЗИРГИ АМЕРИКА ОЛДИДА – ЖАННАТНИНГ ЎЗГИНАСИ

Обама бу чақирувга зудлик билан жавоб қайтариши ва янги, дахшатли полиция чораларини қўллаши керак бўлади. Ўзи Бушдан кейин Америка шундоқ ҳам турли таъқиқ ва чекловлар жорий этишда чуқурлашиб кетганди. Бу борада АҚШ собиқ СССРдан анча илгарилаб кетди. 1937 йилги СССР ҳозирги Америка олдида жаннатнинг ўзгинаси бўлиб қоларди. Бу ҳолат мулк эгаларининг иштирокисиз ҳамда суд, тергов қарорисиз уйларни тинтув қилиш, фуқароларнинг телефон мулоқотларини биргина тергов қарори билан тинглаш, фуқароларни дастлабки ҳибсда адвокатнинг иштирокисиз ва айблов эълон қилмасдан чексиз муддат ушлаб туриш каби янгиликларда намоён бўлмоқда. Бундай чекловларнинг рўйхати анча катта.

Эндиликда Бостондаги портлашларга ҳамда норозилик ва танқид тўлқинларига жавобан Обама чеклов ва босимларни кучайтиришга киришади. Республикачилардан иборат мухолифат Конгрессда кескин оёққа туриб, Пентагонга ажратиладиган маблағлар миқдорини кўпайтиришни ва АҚШ қўшинларини Афғонистондан чиқармасликни талаб қилади.

АҚШ ЯНГИ МОЛИЯВИЙ ҲАРАЖАТЛАРНИ КЎТАРА ОЛМАЙДИ

Бугунги кунда АҚШ молиявий бўҳрон остонасида турибди. Шунинг учун АҚШ ичкарисидан келиб чиқаётган янги муаммолар мамлакатни буткул беқарорлик ёқасига олиб келади. Ҳозирда АҚШ 11 сентябр воқеаларидан кейин зиммасига олган молиявий юкни ҳам кўтара олмай қолган.
Бугунги АҚШ учун муаммолар кўп: Исроил, Шимолий Корея билан можаролар, Яқин Шарқ билан алоқалардаги таранглик.
Сурия билан ҳам муаммолар чигал. АҚШ Сурия мухолифатини дастаклашни тўхтатиб, Башар Асадни пинҳона қўллаб-қувватлаш ҳақида бош қотира бошлади. Бу – бугунги кунда очиқ-ойдин ҳақиқатга айланди. “Джабхатун-Нусра” қўпорувчилик ташкилоти, деб эълон қилинди, ҳозирда Башар Асадга қарши урушда қатнашган америкаликни суд қилишяпти, ҳатто уни ўлим жазосига ҳукм қилишлари ҳам мумкин. Сурияда амалдаги ҳокимиятни ўзгартирмасдан мамлакатдаги сиёсий форматни ўзгартириш ҳақида Башар Асад билан музокаралар ўтказилмоқда.
Бостондаги портлашлар ана шу мақсадлар учун айни муддаодир. Уларни Суриядаги назоратсиз мухолифат фаолиятига боғлаб, шу баҳонада Сурия мухолифатини дастаклашни тўхтатиб, Асад билан пинҳона олиб борилаётган музокараларга очиқ ва “қонуний” тус бериш мумкин.
Мазкур портлашлар яна улкан қўшимча “бонус”лар келтиради. Обамага эмас. Бу портлашлар Обамага фақат республикачиларнинг унга қарши кампаниясини “туҳфа” этади.

Ҳайдар Жамол
business-gazeta.ru