Айтишларига қараганда ҳакима Ойдин Солиҳ вафотидан 10 кун аввал рўза тутишни бошлаган…
У рўзадор ҳолда вафот этишни ният қилган экан.
Ва рўзадорликда Ҳаққа қовушмоқ насиб этди унга (Аллоҳга ҳамд бўлсин).
Сўнгги онга қадар шуури очиқ эди… ёнига кирганларга насиҳатлар қиларди… оппоқ либос ичида жуда гўзал бир суратда видолашди.
У “мени оз сув билан ювинтиринг” дея васият қилди.
Ойдин Солиҳга йўлдош бўлган бир неча кишилар уни ҳикоя қиларкан, “унинг сўзлаган ҳар бир сўзига содиқ қолгани ва айтган сўзларига ҳаётда амал қилганига шоҳидмиз” дер эдилар.
Бу диёрдан нариги диёрга кўчиб ўтган устозимиз Ойдин Солиҳ бизга гўзал бир меърос сифатида қолдирган “Ҳақиқий тиббиёт” китоби билан кундан кунга кўнгиллардан чуқурроқ жой олмоқда. Аллоҳ унга раҳмат қилсин, фирдавс мақомига етиштирсин.
Ойдин Солиҳ:
“Рўзадор ҳолда ўлмак ҳар кимсага насиб қилавермайди, бу бир неъмат. Доктор рўза тутма деди, йиллардир еяпман дейсан, рўза сенга насиб қилмабди хабаринг йўқ, ғофил. Оҳ, бир тутсанг, бир тута билсанг, ҳақиқатларнинг фарқига борар эдинг. Рўза инсонни ўлдирмайди, қўрқма! Рўзадор ҳолда ўлиш қандай бахт унга.
Сиз ёлғончисиз. Тилингиз билан гапириб, қалбингиз билан алдайсиз. Жаннатни истайсиз, ғайрат қилмайсиз. Мен бунинг ҳаром эканлигини биламан дейсиз, аммо воз кечмаяпсиз. Кўпларингизнинг тутган рўзаларингиз қабул бўлдимикин, дея шубҳадаман. Зеро Аллоҳни рози қилгувчи рўзалардан узоқсиз. Рўзалари билан еб ичишлари фарқли. Аммо Аллоҳ марҳаматли, бутун аъзоларингиз билан рўза тутинг фақатгина емак ейиш билан эмас.
Биламан барчангиз жон қулоғингиз билан эшитаяпсиз, аммо ғафлатингиз шу қадар катта-ки, ичингиздан бир-икки кишигина буларга амал қилади. Қолганлари аввалгидек яшашга давом этади. Аммо мен бир киши бўлса ҳам унга тушунтиравераман. Туркиянинг деярли барча вилоятларида бўлдим. “Ҳақиқий тиббиёт” китобидаги билгиларни ва ундан ортиғини ҳам тушунтирдим. Ёзу қиш демасдан. Аллоҳнинг ҳузурига ўз вазифамни бажарган ҳолда чиқишни истайман. Сизлар “эшитдик, аммо бажармадик”, дейсизлар.
Унутманг, ҳар нафасимиз 24 соат давомида энг мукаммал камераларда ёзиб олинмоқда, монтаж, ўчириш йўқ, ҳамма нарса қайд этилмоқда.
Мендан рўза ва очлик ҳақида сўрашади. Устоз “доктор ман қилди, мен рўза тута олмайман, рўза тутсам бошим оғрийди, ошқозоним бузилади, ҳолсиз бўламан”. Мен унга шундай дейман, “сен рўза тутгувчилардан бўлганингда эди ёки рўзанинг аҳамиятини англасайдинг, бу ҳолга тушмасдинг”.
“Ёшлар ҳафтада камида бир кун рўза тутишлари лозим, ҳар доим. Вужудда қанча кўп заҳар, заҳарли оғир метал бўлса, очлик хам кишига шунча оғир келади. Ҳужайралари соғлом бўлганлар еганлари сабаб касал бўладилар. Вужуд ўз таъсирини кўрсатади, бош оғриғи, мигрен, қон босими. Бу касаллик эмас, вужуднинг ўзини ҳимоя қилишидир. Кучли оғриғи бўлган киши оғриқ кесувчи дори қабул қилади, тайёр емаклар ейди, косметика ишлатади ва хакозо.Ташла буларни, нима зарар бераётган бўлса уларни ҳаётингдан чиқар, вассалом.
Мендан, “Шундай касаллигим бор, қандай даволаш мумкин?!” дея сўрайдилар. Сен аввал ҳаром нарсаларни ҳаётингдан чиқар. Ҳужайраларинг зикрга бошласин. Кейин сўра.
Кўплаб инсонлар “чўчқалашган”, қарай олмайман. Аураси ўзгарган, хабарлари йўқ!
Ё ҳалол даврага кириб қутуласан ёки шундай судралиб юраверасан, танлаш сенда.
Сирдан воқиф бўлишни истаганлар меъдасини эҳтиёт қилсин. Пайғамбаримиз (с.а.в)га лойиқ бўлишни истаганлар суннатларига риоя қилсинлар. Оз егин, сувни ўтирган ҳолда ич, рўза тут, кам ухла, аралаш овқатланма, суннатга зид иш қилма, табассум қил, ҳалол доирадан чиқма.
Рамазон дастурхонларингизга бир назар ташланг. Не не егуликлар билан тўлдирилган. Қайси пайғамбар, расул, наби, саҳобалар, ёки бир муборак шахс бу дастурхонингизга ўтиради? Турфа турфа овқат, газли ичимликлар, сув, айрон ва бошқа нарсалар. Аллоҳ сизга кўп-кўп енг дея Рамазонни бердими? Нима учун Рамазонни берди сизга?
Ифторлар исрофнинг манбаи, эрталабдан кечга қадар ифторга тайёргарлик. Бунча емакдан сўнгра қандай ибодат қилмоқчисан? Уйқуга, гирдобига тортгучи ғафлат билан. Айнан шайтон истагани шаклда?
Бирор марта сув ва хурмо билан рўза тутдингми?
Пайғамбаримизг (с.а.в)га ёр бўлмоқ учун қорнингга тош боғлашинг керак эмасми?
Ейишни истамаган болани тобоғини бўшатишга мажбурлаш, унинг ошқозони кенгайтириб, емакка ҳирс уйғотади. Бу эса турли хил касалликларни, хулқ бузилишига олиб келади.
Аслида эса, оч қолганда берилган емак – болага марҳамат, онага эса савобдир.
Динимизга кўра ҳатто ҳайвонни ҳам ортиқча озиқлантирмоқ, семиртирмоқ ва ейишга зўрламоқ макруҳдир. Ҳаром еб шифо топаман деб ўйласангиз адашасиз. Шифо бошқа нарса, “аҳвол яхшиланиши” бошқа нарса. Бир кофирнинг қўли билан ҳам “аҳвол яхшиланиши” мумкин. Шифони ҳалолдан изланг. Шифо Аллоҳдандир ва у ҳаром билан келмайди.
Кўп емак ва ичимликда, косметикада алкогол ва чўчқа маҳсулоти мавжуд. Шунда ҳам шифо топаман деб ўйлайсизми. Аввал тавба қил, сўнгра баданингни покла, кейин шифо иста.
“30 йилдир дорилар ичаман, яҳволим яхшилашмади. 20 йил дори ичдим тузалмадим”, дейдилар. Ташла уларни, ичма!
“Қандай ташлайман, ташласам яшай олмайман”.
Худди ҳеч қачон ўлмайдигандек. Ёки ўлим сабабга боғлиқдай гапирадилар. Қани иймон? “Ўлим вақтидан на бир дақиқа аввал ва на бир дақиқа кеч келади”, оятига бўлган иймон қани? Амр келганда қутулишнинг имкони борми?”
Ойдин Солиҳдан сўрайдилар:
“Устоз сиз сунъий матолар киймайсиз, нима киясиз у ҳолда?
-Катан ва пахта
-Жуда қиммат, биз ололмаймиз. Қолаверса оилада кўпчиликмиз.
-Аслида, сизлар кўп кийим оласизлар, шкафларингиз кийимга лиқ тўла. Суннатда нима дейилган, сиз эса исрофгарчиликка йўл қўясиз. Менинг ҳеч қачон олти хил кийимим бўлмади. Янгисини олгунча, аввалгисини ҳадя қилардим. Кийимларимни қўлда, совун билан ювишни афзал кўраман.
-Хўп озиқ-овқат борасида-чи? Қандай идишлардан қўлланасиз?
-Мис, сопол ва шиша идишлардан. Булардан фойдаланинг. Дастурхонга кўп идиш қўйманг. Салат ва паловингиз бир идишда бўлсин. Қўл бармоқ учларида қувват бор. Емакнинг қувватини кесманг, шифоси янада ортиқ бўлади, лаззати ҳам.
– Кўйлакларингизнинг бирига ямоқ тиктингизми?
– Пайғамбаримиз (с.а.в) ямоқли кийим кийганлар деб, ейишга нарса бўлмаганда, рўза тутган, ейишга бошқа нарса бўлганда хурмо билан ифторлик қилган афандимизни неча бор эсладик. Узоқдан севиш бундай бўлмайди. Бунга лойиқ бўлиш керак.
Даволаниш учун нима тавсия қилганлар, касаллик вақтида нима қилганлар, касал кишига нима чора кўрганлар, нима деганлар ҳеч ўйлаб кўрдингми?
Хасталик, хасталик, хасталик. Кун тартибингиз шундан иборат.
Сабр қани? Шукр қилмоқ қани? Рози бўлмоқ қани?”…
Зийнат Какликчи (Ziynet Keklikçi)тайёрлади
Туркия туркчасидан ўзбекчалаштирилди