O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ҳали пайдо бўлмади жануб

Ҳали пайдо бўлмади жануб
182 views
03 November 2017 - 5:00

«ОҚ КЎЙЛАКЛАР» КИТОБИДАН

 

ҲАЛИ ПАЙДО БЎЛМАДИ ЖАНУБ

Ҳали пайдо бўлмади жануб,
Ҳали ухлаб ётар кунчиқар.
Менинг тонгим отди ўртаниб,
Ярим тунда отиб, жунжикар.
Уйғондингми, илож йўқ, ҳайҳот,
Бирдан кўзлар уйқудан тонса.
Энди қўлларингни сен уйғот,
Қулоғингни уйғот,
Сен – тонгсан.
Ғаладонга яшир хатонгни,
Қўйгил, умумгуноҳга қўшиб
Ва айт, нени куйласин тонгнинг
Кўксидаги ёп-ёлғиз қуши?
1978

(77)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (53-саҳифа.)

(давоми бор)