O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

“Ҳаммасини отиб ташланглар”-3

“Ҳаммасини отиб ташланглар”-3
207 views
04 November 2014 - 10:21

(давоми)

Андижон воқеалари жарангги изсиз кетмади. Дарё бўлиб оққан қонларни президент суратига кирган Каримов каби бир фаррошнинг поллаттаси билан артиб, қуритиб бўлмаслиги аён бўлди. Дунёда виждонли ва ор-номусли одамлар бизлар ўйлаганимиздан кўра кўпроқ эди.
Шу сабаб, Каримов бошлиқ Ўзбекистон ҳукуматининг жиноий қилмишлари ер юзининг ҳар бир бурчагида қаттиқ акс-садо берди. Қайтган тўлқинларга чап берган Каримов ўйлаб ўтирмасдан навбатдаги хиёнатини амалга оширди. У киприк қоқмасдан, жиноий шериги бўлган Ички ишлар вазирини биринчи ҳамлада безбетларча сотди. Зокиржон ҳам андиша қиладиганлардан эмас эди.
Унинг Чорсу бозоридаги калла-почча сотадиган шаллақидан кам эмаслиги, ўзи билмаган ҳолда тилига эрк бериб юборди. У: “Президент буюрди, мен амалга оширдим”, дея, Андижон воқеаси хусусида тўғрисини айтиб қўя қолди. Ўртада зиддият пайдо бўлгач, икки кишининг биттасига мамлакат сиёсий ҳаётида ортиқ ўрин йўқлиги билинди. Ички ишлар вазири орқасида бой билан граф – жиноят олами корчалонлари кўкрак кериб турар, президентнинг ортида эса, Россия ва Хитой каби икки аждарҳо билан дунёнинг буюк иғвогари ва фитна қўзғатувчиси Исроил турарди. Шунинг учун ҳам Каримовнинг бу ўйинда енгиб чиқиши муқаррар эди. Буни сезиб қолган МХХ бошлиғи отни вақтида қамчилаб қолиш зарурлигини англаб етди. Бутун эътибор унга қаратилган, бош жаллодликка ундан муносиб номзод йўқ эди.
У президентнинг кўнглини унинг катта қизи Гугушанинг истак-хоҳишлари воситасида овлашни режалаштирганди. Президентнинг энг бўш жойи Гугуша эканлигини Рустам Иноятов яхши биларди. Шунинг учун ҳам унда Гугушадан мамлакатда эълон қилинмаган ноқонуний “вор закон” кўтариш фикри уйғонди. У бунга жуда осонлик билан эришди ҳам. У отаси бошига қизини жиноят оламининг тожи қилиб кимса билмас қўндирар экан, бир ўқ билан икки қуённи урди. Гугушанинг қўли билан отасининг кўнглини овлай туриб, мамлакат ичида бой билан графга девор ушлатиб қўйди.
Гугуша бой билан графнинг халқ орасидаги нуфузини тортиб олгани етмаганидек, уларнинг бировлар номига расмийлаштирган кўчмас мулкларию, чексиз фойда келтириб турган дароматли кўрилган жойларини ҳам тортиб ола бошлади.
МХХ бошлиғи Гугуша воситасида бутун мамлакатни эгаллади. Унга иқтисодий ва маиший бузуқликлар имкониятларини очиб бериб, отаси президент Каримовнинг қўл-оёғини ўргимчак каби нозиклик билан жиноят иплари билан боғлади. Ўзбекистоннинг сиёсий-иқтисодий тизимлари етмаганидек, халқнинг маданияти билан маънавиятини ҳам зумрача бир енгилоёқнинг, таълим-тарбия кўрмаган бир ювиқсизнинг измига топширтириб қўйди. Ўзбекнинг фолклоридан тортиб, мақомигача, ўзига хос урф-одатларидан тортиб, турли-туман маросимларигача, барча-барчаси, Гугушанинг товони остида топтала бошлади. Бу каби кўз кўриб-қулоқ эшитмаган жаҳолатпарварликда, Ўзбекистон халқ артистлари Абдиҳошим Исмоилов, Мурод Ражабов каби таниқли инсонларнинг хизматлари беқиёс бўлди. Натижада, ўзбек қўшиқчилигида Жаҳонгир Фозилжонов ва Сардор Раҳимхон сингари юзлаган ҳезалаклар етишиб чиқдилар.
Зулайхо Бойхонова каби ажойиб қўшиқчилар тўғри йўлларидан адашиб, қайтадан “..момом қиз бўлди, қиз бўлди”, ўйинига машғул бўлиб кетдилар. Ўзи билан ўзи овора ота бу каби бедодликлардан чексиз миннатдор эди. Унинг оила меҳри нималигини билмаслигини яхши биладиган Рустам Иноятов, самимий бўлиб кўринган шу каби оилавий “муҳаббат” билан уни ўзининг ёғига ўзини доғларди. Ота ўзига ворис етишиб чиқаётганидан бениҳоя суюнар, қизининг бутун мамлакат ҳаётига шиддат билан кириб бораётганидан ўзида йўқ мамнун эди.
Бу вақт ичида девор ушлаб турган бой билан граф ҳам, “олма пиш, оғзимга туш” дея, бизлар ўйлаганчалик гўл бўлиб, қўл қовуштириб ўтирмади. Улар Гугушани ўзларига оғдириб олиш учун “Зерамакс”ни олдинга сурдилар. Уларнинг бу тактикаси бир муддат иш берди. Ҳатто, улар бир қанча вақт Гугушани МХХ бошлиғи Рустам Иноятов таъсиридан чиқариб, ўзларига оғдириб олишга мувафақ бўлдилар, мамлакат иқтисоди посангисини ўйнатиб турдилар, десак ҳам, хато бўлмайди.

МХХ бошлиғи барчасини парда ортидан хавфсизлик тизимлари воситасида амалга тадбиқ этаётган бўлса, бой билан граф ишлаб чиққан тадбирини бевосита ҳамманинг кўзи олдида, “Зерамакс”нинг қўли билан амалга оширишга киришганди.
Бир муддат битта тан-битта жонга инган Гугуша “Зерамакс”ни бир соат кўрмаса, куйикканидан жони халқумига келиб тиқиладиган даврлар бошланган эди. Ўшанда мамлакат ҳаётида шундай бир танг вазият вужудга келди-ки, Миллий хавфсизлик хизмати билан жиноят олами ўртасида ҳаёт – момот масаласи пайдо бўлиб қолди. Мамлакат шахмат тахтаси, халқ турли-турман комбинасияларни амалга ошириш учун лозим бўлган шунчаки тошларга дўнди.
Рустам Иноятов бой билан графга қарши зимдан аёвсиз жангга киришган, ҳар икки ўртадаги муросасиз жангда ҳакамлик ролини мамлакат президенти Каримов ўйнаётган бўлса ҳам, унинг кўзи на ўйинчиларни кўрар, на шуури бирор-бир маъно-мазмунни идрок этарди. Унинг фикри-ёди қандай бўлмасин, президентлик курсисини сақлаб қолиш билан банд эди.
Рустам Иноятов пировардида, қизининг қўли билан президент Каримовни мавҳ этар экан, президентнинг қўли билан собиқ Ички ишлар вазирининг жиноят оламидан бўлган ҳомийларини ҳам мамлакатнинг ҳаётидан сиқиб чиқаришга эришди. У ўғри мақомини ҳам, қози мақомини ҳам, қочганни ҳам, қувганни ҳам битта Каримовнинг зиммасига юклади. Гугушанинг ўзи йўргаклатган зафарли юриши ўзига етиб келганда эса, уни тийиб қўйишга мажбур бўлди.

Отаси сингари барчасини кеч англаган Гугуша ўзининг шунчаки, МХХ бошлиғи қўлида қўғиржоқ бўлганини англар экан, энди ҳеч қачон Ўзбекистон президентининг тантиқ қизи бўлолмаслигини, ортига йўл йўқлигини ўйлаб, талвасага тушди…
Бу воқеа-ҳодисаларнинг барчаси, Андижон фожеаси боис юзага чиқди. Андижон фожеаси мамлакат ҳаётида янги бир даврни бошлаб берди. Ўзбеклар ҳаётида, яна қабоҳат ғалаба қозонди, мустабидлар оқ отда виқор тўкиб, нусрат шаробини симирса, зулмдан, ишсизликдан зада бўлган фуқаролар бир бурда нон илинжида, бутун ер юзига сочилиб кетдилар… –-

(Давоми бор)

Эргаш Сулаймон