Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ҳурматли азизлар!
Албатта, бу менинг фикрим: Муҳаммад Солиҳга тош отаётганлар ва билмаганлар ёки душманларидир (ёки айғоқчилар). Каримов режимини оқлаётган “ҳурматли” кишилар Ўзбекистондаги халққа бўлаётган барча зулмларга кўз юмиб “Биз бахтлимиз” дейишга уриняптилар, аммо бунинг ёлғонлигини ўзлари ҳам биладилар. Агар улар Ўзбекистонда бўлсалар албатта, бир кунда неча марталаб ҳақсизликка дуч келаётгандирлар ёки Ўзбекистондан ташқарида бўлсалар, унда шу зулмкор режимнинг дастидан ўзлари ҳам қочиб чиққаннинг биттасидир.
Лекин Муҳаммад Солиҳнинг обрўси 3-4 та айғоқчилар ерга уриб, ёзган шарҳлари билан тўкилиб қолмайди, балки янада кўтарилади, иншааллоҳ. Аллоҳ Ислом фарзларига амал қилмаётган Каримов томонида эмас, балки Исломни ва пайғамбарларимизни севувчи кишилар томонидадир.
Афсуски, аксарият кишилар Муҳаммад Солиҳни демократ, демак диндан бехабар киши деб ўйлайди. Муҳаммад Солиҳга қарши шарҳ ёзишдан аввал http://muhammadsalih.com ва http://uzbekistanerk.com сайтларига кириб Муҳаммад Солиҳ ҳақида озроқ бўлсада, ўрганиб кўрсалар бу ёзган шарҳлари учун Қиёматда жавоб бермоқликдан қўрққан бўлардилар.
Ўзбекистонда иншоаллоҳ, Каримов режими қулаши аниқ бўлган режим. Бугун бўлмаса, эртага қулайди. Чунки, зулмнинг чегараси бор. Лекин яна шу аҳволда кетаверсак, Каримовдан кейин Мирзиёевга кунимиз қолиб кетмасмикан? Ёки халқ қандай бўлса, подшоҳ ҳам шунга лойиқ қабилида ўзимизни ўнгламай, ўзимизга лойиқ подшоҳ кутяпмизми?
Қандай қилиб эркаклари мардикорчиликка, аёллари фоҳишаликка юз тутган давлатни “Зўр” дея оласизлар? Агар давлат тузуми “Зўр” бўлганида, ҳамма тинч-тотув Ўзбекистонда бахтли яшаётган бўлмасмиди?!
“Бизда тинчлик” деб айтаётганлар фақат ташқи ҳужумдан омондамиз, демоқчи бўлсалар керак эҳтимол, аммо энг ачинарлиси давлат ичидаги зулм, ўзбек ўзбекни ўлдиряпти, хўрлаяпти, камситяпти, бегуноҳ қамаяпти, жиннихонага тиқяпти, зўрлаяпти…
Бир қисм кишилар бойиб, аксарият халқ эса қашшоқлашаяптику?!.. Ўзбекистондаги мусулмон мусулмончилигини қила оладими? Албатта, йўқ!
ОВИР деган аҳмоқона нарса фақат бизнинг Ўзбекистонда бор! Фақат бизга билимсиз, касбига нолойиқ кишилар ҳам пулга диплом сотиб олади. Бизда Дин олимлари қувғинда, ҳатто хориждаги қочқинлар ҳам Ўзбекистон зулмидан омонда эмас!
Каримов режими хоҳлаган вақтда, хоҳлаган кишини отиб ташлай оладиган даҳшатли машинага эга! Хоҳласа бир майдон одамни БТРда қириб ташлайди. Бу албатта халқнинг меҳнатидан топилган пулни халққа қарши ишлатишдир! Беҳисоб милиция, МХХ, штатсиз айғоқчилар…
Ҳаммасига маош Каримовнинг чўнтагидан эмас, оддий меҳнаткаш, содда халқимизнинг ҳаққидан сарфланаётганини ким инкор қилади? Дунёвий олимларнинг ҳам ҳақгўйи аллақачон Ўзбекистонни тарк этган ёки қолган бўлсаям, жиннихонада!
Турк лицейларини битирган тарбияли йигитларни одобли, билимли ва диндорлигидан қўрқиб қамоққа тиқишди ва тиқишмоқда.
Бундан кўриниб турибдики, Ўзбекистонга лаганбардор, билимсиз, ва илмсиз, қўрқоқ ва мунофиқ одамлар керак экан. Яна Каримов режимига бир гуруҳ “Биз ўзимиз тинч бўлсак бўлди, қўшни ўлиб кетса ҳам майлига” дейдиганлар (аслида эса дунёнинг бир четида бир мусулмон бегуноҳ азобланса, барча мусулмонлар унга ёрдам бериши керак) ва яна бир гуруҳ Ўзбекистон теледастурлари сериалларига “зомби” бўлиб қолган аёллару, теледастур эртакларига лаққа ишонадиган содда халқимга қўл келяпти.
Ўзбекистондаги зулмнинг нақадарлигини ёзиб охирига етказиб бўлмайди! Шундай зулмга ҳам “Ҳаммаси зўр”- дейиш бу катта ёлғончилик эмасми?
Муқаддас.
Одноклассники.ру дан