Матназар АБДУЛҲАКИМ
ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд
“ОЙДИНЛИК” КИТОБИДАН
ЛАПАНГЛАГИЧ
Ҳар бир инсон менинг тасаввуримда
лапанглагич бўлиб туюлар гоҳи.
Унинг бир ёғида ўзи ўтирар,
нарёғида эса—димоғи.
* * *
Табиат, мен сени севаман,
Тилайман мангу бир омонлик.
Сенда — яхшиликка яхшилик мудом,
Сенда — ёмонликка ёмонлик.
Фақат эзгуликлар, фақат покликлар
Мангу бўстонингда ўса олади.
…Гулга ниш урмайди асалари ҳеч,
Асалари гулдан бўса олади.
* * *
Ассалому алайкум, мунисим Қоплон,
Қорни тўйса — байрам, қорни тўйса — ийдим.
Вовуллашни тўхтат, сабрда тоблан,
Ҳадеб итлигингга бораверма, итим.
Занжирингни ечай. Кета бер. Йўл ол.
Чорлаётган бўлса, майли, қай тараф.
Агар жуда зарур бўлса, тишлаб ол,
Лекин ҳураверма одамга қараб.
* * *
Ҳар бир кечган лаҳзанг ҳаётбахш бўлсин
Сен сўлма, заҳарли дарахтлар сўлсин.
Тўлар бўлса ногоҳ сабринг косаси,
Паймонанг тўлмасдан бурунроқ тўлсин.
(давоми бор)



Gulnor (8-qism)
Gulnor (7-qism)
Gulnor (6-qism)
Gulnor (5-qism)
Gulnor (4-qism)