O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ҳаётингиз – танлаганингиз хотиндир!

Ҳаётингиз – танлаганингиз хотиндир!
110 views
02 January 2016 - 12:35

Muslim-Family-Kids-aile_musluman_din_kuran_mutlu_happy_orange_sky_gokyuzu_semaБир замонлар мамлакатларнинг бирида 90 ёшдаги, аммо жуда кучли ва ёш кўринишли одам яшаган экан. Унинг атрофидаги одамларнинг барчаси унга эътибор билан қарар ва “бу ёшликнинг сири нима?”, дея сўроқга тутар экан. Қария эса ҳар сафар бу саволни беришганда жилмайиб қўяр экан.

Аммо сўроқлар тез-тез берилиб ва қизиқувчилар кўпая бошлагач, жавоб бериш лозим бўлибди. Бу сиримни ҳаммага қандай қилиб осон йўл билан тушунтирсам экан деб ўйлабди. Сўнгра барча қизиқганларни ўз уйига зиёфатга чақиришга қарор қилибди. Ушбу зиёфатда сизга сиримни очаман, дебди.

Ҳамма қизиқиш билан унинг уйига ташриф буюрибди. Овқатларни ейишибди, ичимликлар ичишибди, суҳбатлар қилиб, вақтни яхши ўтқазишибди. Аммо ёшлик сири билан боғлиқ ҳеч қандай сўз айтилмабди.

Ҳамма бу ҳақада суҳбат қачон бошланар экан дея қизиқиш билан кутар экан, у одам ҳур каби севимли аёлига дебди:

-Хотин, шу ертўладан бизга бр тарвуз олиб келасанми, илтимос!

Аёл дарров ертўлага тушиб бир зумда тарвузни олиб келибди.

Эри тарвузни олиб тақ-тақ уриб кўрибди ва:

-Буниси бўлмас экан хоним, мазалига ўхшамайди, бошқасини олиб келасанми, илтимос, -дебди.

Хотин унисини олиб кетиб бир дона бошқа тарвуз олиб келибди. Эри унисини ҳам олиб кўздан кечирибди, аммо буниси ҳам ёқмабди.

-Хоним сени яна заҳматга қўйдим, аммо буниси ҳам бўлмайди. Яни бир бошқасини олиб келасанми, – дебди. Бошқасини ҳоҳлабди. Шудай қилиб бу ҳолат тўрт марта такрорланибди.

Охири бешинчи марта олиб келинган тарвуз отахонга ёқибди ва уни кесиб, меҳмонларга тортиқ қилишибди. Ҳамма тарвузни иштаҳа билан ер экан, қария уларга савол берибди.

-Эээээ? Дўстлар, мана менинг ёшлигимнинг сири ана шунда тушундингизми?

Меҳмонларнинг ҳаммаси бир-бирига ҳайронлик билан назар ташлашибди. Ҳеч ким бирор нарса тушунмабди.

-Отахон бу ҳақда ҳеч бир гап айтмадингиз? Биз бу сирни тушунмадик, – дебди меҳмонлардан бири.

Қария кулиб:

-Жаноблар. Сиз кўрган тарвуз ертўлада ўзи бир дона эди, бошқа йўқ эди. Мен хотинимга бор бошқасини олиб кел деганимда, у ертўлага бориб келар, аммо айни тарвузни қайта олиб келаётган эди. Лекин бир маротаба ҳам, “ҳой, одам, ақлдан озганмисан, шу бир тарвузни нега ташиттираяпсан менга қайта-қайта” демади. Мени сизнинг олдингизда ноқулай аҳволга тушурмади. Шундай экан бундай ёш кўринишим учун хотинимга қарздорман, -дебди.

– Биз бирбиримизни бошқаларнинг олдида ҳеч оғир аҳволга туширмаймиз. Оила ичидаги ҳеч нарсани ташқарига чиқармаймиз. Доимо бирбиримизга қувват бўлиб, дардкаш бўлиб, ёрдам берамиз. Орамиздаги муаммоларни бирбиримизга айтиб суҳбатлашамиз. Яхши ёки ёмон ҳар қандай нарсани бирликда баҳам кўрамиз, – дебди.

Ҳаётингиз – танлаганингиз хотиндир!

Завқли бир хотинга тўғри келсангиз завқингиз,
Илмли бир хотинга тўғри келсангиз илмингиз,
Ақлли бир хотинга тўғри келсангиз ақлингиз янада юксалади.

Ҳаёт поғоналардан иборатдир. Бобилнинг осма боғлари каби айвон кўринишида юксалади ва бир айвондан бир айвонга сизни хотинлар олиб чиқади.

Ва бугун сиз турган айвон, сайр этганингиз манзара, кўрганинигиз ҳаёт ёнингиздаги хотиннинг айвони, манзараси ва ҳаётидир. Ҳаётингиз – танлаганингиз хотиндир!

Туркия туркчасидан ўзбек туркчасига уйғунлаштирилди