O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ҳаётингиз ўзингизга тегишлими?

Ҳаётингиз ўзингизга тегишлими?
294 views
17 September 2021 - 20:03

Расул Кушербаев ва бошқа барча катта-ю кичик депутатлар, халқ ва олимлардан сўрамоқчиман — СИЗ Ш.Мирзиёевга нега овоз бермоқчисиз?.. Ҳаёт ўзингизга тегишлими ёки Ш.Мирзиёевларгами? Сиз Аллоҳдан қўрқасизми ёки у яратиб қўйган ўзингизга ўхшаган қанақадир бир бандаданми?
Жаноб Шавкат Мирзиёев, шу йилнинг май ойида Ж.Отажоновнинг уйида менга (Абдуқодир Мўминовга) қилинган тажовузга, фотоаппаратимни синдирганларга ҳалигача бирор чора кўрилмади, шахси аниқланди, қилмиши тасдиқланди, аммо нега ҳанузгача ИИБ на судга чиқарди, на юзлаштирди?? Ҳатто синдирган фотоаппаратимни қайтариб беришмади ИИБ маъмурияти…
Биз шу қадар зўравонлигини ва ўз бойлигини, тинчлигини, айбларини ошкор бўлиб қолмаслиги учун ҳар ишга тайёр ўта шарафсиз сиёсатчи, қонунчи, қонун ҳимоячиларини қўлида ўз умримизни хазон қилиб, уларни роҳати учун дунёга келибмидик?
Биз, халқ шунчаки Конституциявий ҳақ-ҳуқуқимизни асослаган ҳолда бундаги ҳаққимизни сўраб нега мана шундай хор бўлишимиз керак? Ахир бир қўлингизда Қуръон, бирида эса Конституция китобини ушлаб бизнинг ҳақ-ҳуқумизни кафолатлашга ЭРКАК БЎЛИБ қасам ичган сиз эмасми? Сиз эмасми 25 йил ахлат тизимни қоралаган?
Бу “фарғоналик куёвлар”, халқни пулига қурилиб халқдан яширилган Шоввозсой ва ҳоказолар учун Қуръонни ушлаб ҳаром ва хионат иш қилмайман деб қасам ичган президент, яъни сиз нима деб жавоб берасиз? Ё “Озодлик” қип-қизил ёлғон айтаяпти денг, ё менга бўлган тажовуз ва умуман беэътиборликка мени умуман алоқам йўқ деб юзимга, ё халқ олдида жавоб беринг???
Зотан ўзига ишонмайдиган одам президент бўлиб ишлаши мумкинми, ё ўзига ишонганлар биттагина партия тузаман деганга шу қадар ҳам энг охирги даражадаги пасткашликлар билан ифлос ва разил ишларни уюштирадими, битта тирик бўлиб ишлайман деган журналистни шу қадар хўрлайдими? Ўзига ишонган лидер ёки етакчи қандай бўлади ахир, ёки биз Ўзбекистонда тескари мафкура билан яшаш йўлига ўтишга ўзимизни ишонтирайликми? Нима қилайлик?
Ўзбекистонда қанчадан қанча ОАВлар бор, аммо улар орасида мен ўз виждонимни, касбимни ҳаром қилишни истамайман, шунинг учун ушбуларни ҳеч бўлмаса ёздим. Бундан кейин ҳам эътирозларимни ёзаман…
Аллоҳ бор ва ўзи чевар!!
Мен, Абдуқодир Мўминов Ko‘zgu раҳбари ушбу саволларга президент Ш.Мирзиёев ёки Президент администратцияси, ёки Ички Ишлар вазири, ёки Давлат хавфсизлиги хизмати раиси жавоб беришини талаб қиламан, илтимос қилиш умуман мумкин эмас. ⚡️☝️
Шу саволларимга қонунан ва холисона жавоб олмас эканман қайта-қайта шу саволлар билан чиқавераман. 😐
Аллоҳ бор ва ўзи чевар!! 🤝☝️
Пичоқни ўзинга ур, оғримаса ўзгага…

Абдуқодир Мўминов
“Ko‘zgu” раҳбари

Манба: Facebook