ҲАҚИҚАТ
Испан тарихчиси Франсиско Фаласпосон Андалусдаги ислом даври ҳақида гапириб шундай дейди:
” Агар черковларимиздаги гипсларни кўчирсак унинг остида куфий зарҳал хат билан ёзилган Аллоҳнинг исмлари чиқади. Агар Европача башарамизни тирноқларимиз билан тирнасак унинг остидан араб миллатининг ранги чиқади. Бизнинг ғарбга оид миллатчилигимиз ҳақиқат эмас, араздир*. Шарққа оид миллатчилигимиз эса абадий ҳақиқатимиздир”.
* * *
*Араз -бу ўзича қоим бўла олмайдиган, айнларда қоим бўладиган ранг, таъм каби нарсалардир.