O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ҳақиқий террорми ёки сохта террор ҳужумими?

Ҳақиқий террорми ёки сохта террор ҳужумими?
148 views
17 April 2013 - 14:29

АҚШ нинг Бостон шаҳридаги террор ҳужумини агар у ҳақиқий бўлса бир марта, сохта бўлса минг марта лаънатлашимиз керак. Яъни, тинч аҳолини қирғин қилишга қаратилган бундай террористик ҳужумларни ҳеч бир шаклда оқлаб бўлмайди…

TERROR

Президент Обама бу ҳужумни террорчилик ҳаракати, деб атабди. Аммо ҳозирча “террорчилар” аниқлангани йўқ. Баъзилар шошқолоқлик билан буни мусулмонларнинг ёки арабларнинг иши, дея эълон қилишга ҳам улгурдилар.

2001 йилги Нью Йорк террор ҳужумларидан кейин ҳам анча вақтгача террорчилар аниқланмай қолганди. Аммо у пайтлар дунёнинг бош “террорчиси” Усома бин Ладен ҳаётда эди ва уни бу ишда айблаш ишнинг энг осони эди. Мақсад эса Афғонистонни, кейин Ироқни ишғол қилиш эди. Ироқ ишғолидан йиллар ўтиб, АҚШнинг ўша вақтлардаги Ташқи Ишлар вазири Паул Колин бу мамлакатни ишғол қилиш учун ўртага қўйилган ҳужжат ва айбловларнинг барчасининг сохта эканлигини тан олганди…

Гитлер Рейхстагни ёқиб юборган ва бу ишда ўзиги мухолиф бўлганларни айблаганди. Ислом Каримов 1999 йилда Тошкентда портлашлар ташкил қилган ва кейин бу ҳужумни мухолифларга ағдарганди. Иккинчи чечен урушидан олдин Мосвада бинолар портлатилган ва бу иш чечен мухолифларнинг зиммасига юклатилганди. Буларнинг барчаси “сохта” террор ҳужумлари эдилар ва уларни амалга оширганлар ўзларининг сиёсий мақсадларини кўзлаган ҳукуматлар эдилар…

2001 йилги  Нью Йорк террор ҳужумларидан 12 йил ўтди. Балки америкаликлар учун янги “террор” допинги зарур бўлиб қолдимикин? Чунки Ўрта Шарқда вазият чигал, АҚШ яна қаернидир ишғол қилиш режасида бўлиши мумкинми ёки вазиятни ўз фойдасига ҳал қилиш учун “сохта террорга” ёки жамоатчиликни ғазаблантирадиган “террор допингигига” эҳтиёж сезмоқдами?

Нима бўлганда ҳам Бостондаги ҳужумларни оқлаб бўлмайди. Бу ҳужумдан кўзланган мақсад эса қисқа вақтдан кейин ойдинлашиши мумкин…

Абдураҳмон Муҳаммад

17.04.2013