O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ҳижома ҳақида

Ҳижома ҳақида
312 views
20 April 2015 - 17:45

Aidin Salih[1]Мен 2006-2007 йилларда зулук қўйишга амал қилардим. 2008 йилда Ойдин Солиҳ хонимнинг (Аллоҳ раҳматига олсин) тавсияси ва қўллаб-қувватлашлари билан “Қон Гуруҳларига Кўра Парҳез қилиш” ҳақидаги маълумотларни тарқата бошлаганимда, “Абдуллоҳ Қоя ўзгача бир нарса топди”, дея баъзи бир кимсалар киноя билан ҳазиллашган эди. Шунга қарамай Ҳижома қилишга тавсия этганларимнинг кўпчилиги кейинчалик қўнғироқ қилиб, “Ҳижомани қандай амалга оширган эдик”, деб сўраб, уларнинг ўзлари атрофидагиларга кўрган фойдалари хусусида сўзлай бошладилар.

Ўша вақтлар Сув Рўзаси тута бошланса, ҳамда очлик каби нафсга оғир ботувчи амаллар буюрилса, шууримизга малол келарди. Бу бизларнинг бутунлай издан чиққанлигимизни ифодаларди.

Ойдин Солиҳ хонимнинг (Аллоҳ раҳматига олсин) билан Хожайлида ташкил қилинган икки конференсиямизнинг “Салом ТВ” кўрсатувлари орқали намойиш этилиши, Ҳижома ва Сув рўзаси амалиётининг тез оммалашишига туртки берди. Бу нарса бизнинг вилоятларда, айниқса Хожайли ва Сакария вилоятлари аҳолиси ўртасида жуда тез тарқалди.

Ҳар икки усулни ўзларининг таналарида қўллаганлар, атрофидагиларга ҳаяжон билан Сув Рўзаси ва Ҳижоманинг мўъжизакор қудрати ва шиддатли таъсири ҳақида тўлиб-тошиб гапира бошладилар. Ажабо, халқ ўртасида жуда тез ёйилган ва ижобий таъсири билан одамларни дарров ҳайратга сола олган яна шундай бир нарса, тиббиёт оламида авваллар ҳам учраганмикин, деб ўйлаб қолдим?!

Барчаси, Ҳижоманинг не қадар фойдали эканидан далолат эди. Ҳижомага Сув Рўзасининг боғланиши эса, ҳақиқий мўъжиза яратарди. Ҳар икки усул баробар қўлланганда, таъсир кучи яна ҳам кўпроқ сезилиб, одам ўзини тетик ҳис қила бошлайди.

Фаравон уч ойда кўпроқ рўза тутиб, асносида ҳар бир кишига Сув рўзасини ҳам қўллашни маслаҳат берардим. Ҳар икки рўза ўртасида ҳижома қилдирилса, нур устига аъло нур бўларди.

Бизнинг вилоятларда Ҳижома, Зулук, Қон ҳолатига кўра парҳез қилиш ва Сув Рўзаси хусусида гап очилса, менинг ҳақимда гурунг бошланади. Шундай экан, мен ҳам инсон соғлиги учун фойдали бўлган юқоридаги амалларни одамларга эслатиб туришни, ўзимнинг инсоний бурчим, касбий вазифам деб биламан…

Абдуллоҳ Қоя
Туркчадан таржима қилинди