O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ҳолвани ҳоким калтакни етим ейдими?

Ҳолвани ҳоким калтакни етим ейдими?
392 views
01 April 2012 - 16:48

Андижон шаҳар кўмакай маҳалласидаги Олтинкўл районига чиқиш блок пости ёнидаги катта кўчадаги уйлар бузила бошлангани ва у ердаги аҳоли ўз уйларидан мажбуран ҳайдаб чиқарилаётгани ҳақида аввалроқ Андижондаги ўз манбаларимиздан олинган маълумот асосида ЎХҲ сайтида хабар тарқатгандик. Бугун Андижондаги ўз манбамиздан олинган маълумотларга қараганда ўша кўчадаги уйда яшайдиган аҳоли бутунлай мажбуран кўчирилган ва қаровсиз ётган боғча ва мактабларга жойлаштирилганлар. Уларга уйлари ўрнига қуруқ ер участкалари ажратилган. Аҳоли ўша жойларда ётиб ўзларига берилган ерда уй қуришлари топширилган. Уларнинг бузилган уйлари ўрнида эса давлат томонидан коттежлар қурилиб Президент номидан ёш оилаларга бераётган қилиб телевизорда кўрсатаётган экан. Лекин манбамиз таъкидлашича ўша Президент ғамхўрлик қилаётган “ёш оилалар” фақат МХХ прокуратура ва ИИБ ходимларидан иборат экан.Уйлари бузилиб мактабларда ётган оддий халқ эса эски уйларидан қолган қурулиш материалларини ташиб олиб янги уйни қуришга мажбур бўлаяпдилар. Давлат томонидан уларга қуруқ ердан бошқа ҳеч қандай моддий маблағ ажратилмаган. Ўша ерларда янги коттеж қурилиш жараёни суратга олинган.Бу билан қуйидаги суратларда танишишингиз мумкин.

ЎХҲ Матбуот Маркази