Туркиянинг Хабарвақтим (habervaktim.com)сайтида эълон қилинган маълумотларга кўра, кеча Ҳолландияда ўтказилган парламент сайловларида ҳокимиятдаги Либерал партия (VVD) ғолиб келган. Энди бу партия 150 ўринли парламентда 41 ўринга эга бўлади. Иккинчиликни эса Ишчи партияси (PVDA) қўлга киритган. Бу партия парламентда 39 ўринга эга бўлади.
Ислом ва мусулмонларга душманлиги билан танилган Geert Wilders’нинг PVV партияси эса бу сайловларда инқирозга учраган. Аввалги сайловлар 24 ўринни қўлга киритган бу партия бу галги сайловларда фақат 15 ўринга эга бўлган. Кузатувчиларнинг фикрича бундай натижа Ислом душманлигининг оқибати экан.
ЎХҲ Ахборот Маркази