O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ҳур туғилдим…

Ҳур туғилдим…
117 views
02 July 2017 - 8:00

Ислом Холбой

Йиллар азоби
Тўқсонинчи йиллар шеърияти

Ҳур туғилдим…

Ҳур туғилдим, ҳур юргайман,
Темурийлар шавкат-шаън.
Берунийлар қони менда,
Ўлмагайман, ҳеч қачон.

Туркистоннинг сийнасида,
Сурма кўзли булоқман.
Ўғузхоннинг зурёдидан,
Бир мужгон бир қароқман.

Чексиз само астарининг,
Мунажжими мен ўзим.
Дунё илму нужумининг,
Алжабри мен ўзим.

Душманларга кўксин тутган,
Мангбурун, мен бўламан.
Миллат тирик, мен тирикман,
У ўлган кун, ўламан!

* * *

(давоми бор)