ҲУР ЯРАТДИНГ
Жон ичра жон яратдинг, ё Раб,
Қалбда иймон яратдинг, ё Раб,
Яхшига дор, ёмонга бардор,
Нафсга имкон яратдинг, ё Раб.
Тан мулкида жаҳолат устун,
Кулга дўнди муҳаббат бугун,
Гоҳ тиргиздинг, гоҳ ўлгиздинг,
Қон ичра қон яратдинг, ё Раб.
Нурдан тиклаб ёруғ дунёни,
Бунёд этиб Одам, Ҳавони,
Кўзимиздан камалак тортдинг,
Дун ичра дун яратдинг, ё Раб.
Термултирдинг бир-биримизга,
Раҳм этмадинг ҳеч қачон бизга,
Осий банданг, занжи қулингмиз,
Дин ичра дин яратдинг, ё Раб.
Шоҳлигингда сендан-да ҳақ йўқ,
Биздан сўқир, биздан ноҳақ йўқ.
Жаннат ичра покка йўл бердинг,
Ҳур ичра ҳур яратдинг, ё Раб.
1994 й.
Ислом Холбой
“Ҳижрон азоби” Шеърлар китоби,
Тошкент, “Ёзувчи нашриёти”, 1998 йил



Gulnor (8-qism)
Gulnor (7-qism)
Gulnor (6-qism)
Gulnor (5-qism)
Gulnor (4-qism)