Қашқадарёлик ҳуқуқбон Ғайбулло Жалилов озод этилмади! Ўзбекистон мамлакат Конституциясининг ўн тўққиз йиллиги муносабати билан эълон қилинган умумий афв билан анча-мунча сиёсий маҳбуслар қамоқхоналардан озод қилиниши кутилганди. Тошкент режими бир неча ўн нафар диний сабаблар билан айбланган айбсиз айбдорларни озод қилганлиги ҳақида маълумотлар тарқалди ҳам, аммо номи кўпчиликга таниш бўлган сиёсий маҳбуслар ҳамоқ турли лагерларда жазо муддатларини ўташда давом этишмоқда. Айни шундайлардан бир Қашқадарёлик ҳуқуқ фаоли, исмини юқорида зикр этганимиз Ғайбулло Жалиловдир.
Ҳуқуқбоннинг отаси Хайралла Жалилов 31 март кунида қамоқхоналар маъмуриятидан бир мактуб олди ва унда таъкидланганидга кўра, Ғайбулла Навои вилоятидаги жазони ўташ муассасаларидан бирига ўтказилган, лекин унинг айни қайси зонага ташланганлиги мактубда айтилмаган. Бу ҳақида ҳуқуқбоннинг оиласи Муқаддас Темирова инсон ҳақларини муҳофаза этувчи ташкилотларга маълумот берган.Қашқадарёлик бу ҳуқуқбон ўз фаолиятини 2004 йилдан бошлаганди. Асосан диний мотивлар билан қамоққа олинганлар, судланганлар ҳуқуқлари мониторингларида иштирок этиб келиш билан, ўз кузатувларинии ҳам олиб борган.
2009 йилнинг 5 сентябрь кунида номаълум шахслар томонидан Қарши шаҳрининг Ўлжабоева кўчасида ҳибс этилди ва кейинчалик Ғайбуллога ўн суткалик қамоқ жазоси, жазо муддатини ўтаётган кезда эктримистик ғояларнинг тарқатганлик каби диний мотивлар, ҳамда террористик хуружга тайёргарлик кўрганлиги қўлланилиб куракда ҳам турмайдиган айбловларни қўллаш билан унга тўққиз йиллик жазога тайинланди. Бу ҳам кам экан шекилли, 2010 йилда тағин уни қора курсига ўтқазиб конституцион тузумга тажовуз қилишлик (Ўз.ЖК нинг 159 ва 244 моддалари) айбини ҳам қўллаб салкам 12 йиллик муддатга жазо тайинланди.
Ғайбулло Жалилов қамоқ лагерларида муттасил қийноққа тутилмоқда ва бу ҳақида ҳам маълумотлар жаҳон жамоатчилигига тарқатилингандир. У муддатлик ҳарбий хизматни ўтаган кезида жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказган ва бир ўпкасининг ярми ампутация қилинган. Ҳозирда унинг қай аҳволда сақланаётгани эса унинг яқинларидан ҳам сир тутилаяпти. Ҳеч қаерда ишламайдиган ва икки нафар фарзанди билан қолган Муқаддас Темирова эри Ғайбуллани Навой вилоятидаги қайси турмадан излашини ҳам билмай турибти. Ҳозиргача маҳбус Жалилов Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги колониялардан бирида сақланаётганди. Тергов-суриштирув органлари ва ҳатооки судда ҳам Ғайбулла Жалиловга қўйилган айбловлар ўз исботини топа олмаган, лекин бу ахир Ўзбекистон-ку. Бунда инсонларни бемалол, айбини ҳам исбот қилмай туриб ҳам қамоққа ташлаш, хўрлаш, ўлдириш ҳам мумкин.
Тўлқин Қораев