Ҳуқуқ-тартибот органлари билан олиб борилган кураш натижаларини чуқурроқ таҳ лил қилиб, давлатимизнинг энг юқори органи – Олий Мажлис томонидан демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини тузишга қарши содир этилган жиноятларни аниқлашга муваффақ бўлдим.
Олий Мажлис жиноятлари қуйидагилардан иборат:
1.“Ўз.Р. Президенти сайлови тўғрисида“ги, “Ўз.Р.Олий Мажлисига сайлов тўғрисида“ги, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида“ги Қонунларда сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш сайлов комиссиялари амалга оширишлари ҳақида аниқ ёзилган, яъни сайловни амалга оширувчи комиссиялар сайлов комиссиялари деб аталади.“Фукаролар Йиғини(ФЙ) раиси сайлови тўғрисида“ги Қонунга кўра, бу сайловни ташкил этиш ва ўтказишни қандайдир Кўмаклашувчи комиссиялар амалга оширади.ФЙ раиси сайлови билан Президент сайлови орасида қандай фарқ бор? Ҳеч қандай фарқ йўқ.Уларнинг ўзаро фарқи йўқ бўлса қандай сабабларга кўра ФЙ раиси сайловини сайлов комиссиялари эмас, ҳеч қандай макомга эга бўлмаган қандайдир кўмаклашувчи комиссиялар амалга оширади? Комиссиялар номини узгартиришга Олий Мажлисни кандай зарурат мажбур килган?.Комиссиялар номини узгартириб, оддий халқ учун ўта мужмал бўлган сайлов қоидаларини баттар чигаллаштириш кимларга зарур бўлиб қолди?.
2.Сайлов комиссиялари ваколатларида сайловга тайёргарлик кўриш ва овоз беришни ташкил этиш масалалари юзасидан тушган ариза ва шикоятларни кўриб чиқиши ҳамда улар юзасидан қарорлар қабул қилиши ҳақида аниқ ёзилган.Бунинг маъноси ариза ва шикоятлар коллегиал тартибда кўриб чиқилиши лозимлигини англатади, яъни айнан коллегиал тартибида кўриб чиқилиши учун комиссиялар тузилади.Кўмаклашувчи комиссиялар ваколатида “ҳамда улар юзасидан қарорлар қабул қилади“-деган жумла ёзилмаган.Бундай имтиёздан моҳирона фойдаланиб кўмаклашувчи комиссиялар шикоятларни коллегиал тартибда кўриб чиқиш ва улар юзасидан қарорлар қабул қилишдан қонунан озод қилинган.Натижада шикоят этувчилар,қуйи комиссиялар устидан шикоятларини улардан юқори турувчи комиссияларга келтириш ҳуқуқларидан ёппасига қонунан маҳрум қилинган.
Бундай ҳаракатлар демократизм принципларига ва мавжуд қонунларга зид бўлиб, бу қонунбузарлик қонун билан тасдиқланганлигини кўрамиз. Комиссияларнинг номлари ўзгартирилиши ва “ҳамда улар юзасидан қарорлар қабул қилади,“-деган жумланинг комисия ваколатларидан олиб ташланиши онгли равишда атайлаб уюштирилгандир. Аслида бундай имтиёзлар давлат маҳаллий амалдорларининг орзиқиб кутган орзуси эди.Чунки бундай имтиёзлар уларга демократик принципларни осонгина четлаб ўтишга кқлай имкониятлар беради.Бундай имтиёзлар ҳар қандай шикоятларни биринчи инстанциянинг ўзидаёк даф қилиб ерга кўмиб ташлаш имконини беради.Мабодо шикоят юзасидан қабул қилинган қарорни талаб қилиб қолишса,оддийгина, қонунда қарор қабул қилиш ҳақида ҳеч нарса ёзилмаганлигини рукач қилиб, шикоятчини кабинетдан ташқарига кузатиб қўйиш имконини беради.
Амалда халқ орасида қонунларнинг кенг тарғиб этилмаганлиги сабаби, уларда
қонунбузарлик имконлари сақланганлигидир.Шундай экан,нима сабабдан Прокуратура органлари, Олий Мажлис Сенати ва Конституциявий суд амалдорлари нега индамай кузатиб туришибдилар? Бу саволнинг жавоби эса битта, яъни халқни ёппасига аҳмоқ қилиш мақсадида бу бўтқани улар ўзлари ўйлаб топишганлардир. Шундай бўлганидан сўнгра, улар кузатувчиликдан бошқа нима ҳам қилишсин. Уларнинг хизмат фаолиятларини ҳеч ким назорат қила олмайди, чунки шикоятлар Президентгача етиб бормайди.
26.12.11.куни мен Кониституциявий судга ушбу конунбузарликлар ҳақида шикоят топшириб, қуйидаги саволларга жавоб беришларини сурадим:
1 Комиссиялар номини ўзгартиришдан мақсад нима?
2 Кўмаклашувчи комиссия ваколатларидан “ҳамда улар юзасидан қарорлар қабул қилади“ -деган жумланинг ёзилмаганлиги сабабли “ФЙ раиси сайлов тўғрисида“ги Қонун демократик принципларга зид бўлиб, барча маҳаллаларда ўтказилган сайловлар нодемократик ҳисобланиб, сайловлар натижалари ҳақиқий эмас деб топилиши лозим.
Олий Мажлис амалдорлари томонидан содир этилган бу жиноий ҳаракатлар,Олий Мажлис энг юқори мансабдорлари ижозатисиз амалга оширилиши имконсиздир.
Улар сайлов жараёнида прокуратура органларига шикоятлар ёзилишини аввалдан аниқ кўра билиб, прокурорларга сайлов жараёнида аралашмай туриш ҳақида пинхона буйруқ беришган. Демак, Бош Прокурор ана шу келишув аъзоларидан биридир.Шунинг учун ҳам прокурорлар шикоятларим юзасидан тегишли қарорлар қабул қилишдан бош тортишган. Шу сабабдан ҳам давлатнинг маҳаллий амалдорлари қўрқмасдан жиноий ҳаракатларни амалга ошириб,ўзлари хоҳлаган раисларини “сайлаб“ олишадилар.
Олий Мажлис амалдорларининг ушбу ҳаракатлари уюшган гуруҳ томонидан содир этилган жиноят бўлиб, демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини тузишга, яъни Президент И.А. Каримов олиб бораётган сиёсатга қарши қаратилгандир.
Рустамов Шуҳрат Маҳмудович.Тел: (+998-90) 353-19-31.
Пресс-центр: “Ўзбекистонда ҳалол ва адолатли сайловлар учун“ жамоат бирлашма- си.15.01. 2012 й. Тошкент, Ўзбекистон.