* * *
(96 с.) Шоир ҲОЗИҚ
Бу киши асли Ҳиротли бўлуб, номи Мулла Жунайдулладур. Ислом шайхи номидаги бир тариқат аҳли шаҳзодалардан эди. Билимнинг Ҳиротда олган. Бухорода таҳсил кўрган. Табиати шеърияси ўткур Шоир бўлуб, 1810нчи йилларда Хўқандга келиб тушади. Сарой табиби бўлиб хизмат этади. Қаландарона вазъиятда бўлган диловор киши эди. Маҳдумзода бўлганидан тезда шуҳратланиб кетади.
Бул кишининг форсча шеърлари бадиий томондан жуда ўткур, бўлуб ишқий шеърлари жуда равон, сифатлаш ва киноялари жуда чуқур мароқлидур. Умархонга бир “Юсуф Зулайҳо” номидаги поэма ёзиб топширган эди. Тибга доир китоби борлиги сўзланади. Қўқондан уйланган. Бир Шоир ўғли бор эканлиги тўғрисида кучсиўроқ нақллар юради.
Умархонга Бухоро амири Амир Ҳайдар нома юбориб ўзига тобеъ бўлишни сўраганда Ҳозиқ Умархонга бир жавоб шеъри ёзиб топширган. Бунда:
Сазадки, Амири Бухоро мутеъи ман гардад
Умар ба тахти адолат муқаддам аз Ҳайдар
деб лутфомез жавоби рад шеърини юборган. Бу ўртада Амир Ҳайдар бир вақтлар ўз саройида бўлган Ҳозиқ томонидан ёзилиб Умарга тақдим этилганлигини ҳам эшитган эди. Бир вақтлар Умархон ўлганда Ҳозиқ томонидан марсия ёзилганлиги маълумдур. Муҳаммад Алихон вақтида ҳам Ҳозиқ Хўқандда турган эди.
Ниҳоят Амир Насрулло Маҳмуд оталиқнинг қизининг таърифининг эшитиб ғойибона ошиқ бўлади. Муҳаммад Али бу қиз отасини оламан деб лекин ёшликда бўлгани учун саройда тутганлиги бироқ вафот топиб қолиб ниҳоят ҳусни камоли зиёдалашиб 16 ёшга борганда Муҳаммад Али ўз никоҳига олгани сабабли шариатдан чиқди, ўгай онасини олди, деб қилган баҳона орқасинда Хўқандга аскар тортиб келиб Муҳаммад Алининг ва ўғли, укаси ва онасини ҳаммаси бўлиб 17 кишининг ўлдириб шул қизни олиб Хўқанднинг талаб, кўп қон тўкиб чиқиб кетди. Шоир Ҳозиқнинг ҳам бир неча катта одамларнинг оқ уйлик олиб кетади. Йўлда ҳар ким Амирга зафарномалар тақдим этадилар. Ҳозиқга, амир “қалай, қандоқ иш бўлди, яъни (95 с.) сиз қандай қарайсиз” деб сўраганда, ўзининг “Юсуф Зулайҳо” поэмасида бўлган шул байтни амирга ёзиб топширади:
Байт:
Буриди қоматат кони маломат
Бимонад ийн маломат то қиёмат.
Маъноси: Бу ишинг билан бўйнингга ўлчаб маломатдан бир тўн бичдинг, бу кийган маломат тўнинг қиёматгача устингдан тушмайди.
Буни ўқиб кўрган Насрулло ғазабланса ҳам фурсат пойлаб жим қолди. Бирга Бухорога боради. Бирор ой ўтади. Насруллонинг муносабати Ҳозиққа қараши ўзгариб бораверади. Охирда ёр-дўстлари Ҳозиқга бошқа ерга қочишни маслаҳат берадилар. Ниҳоят Шаҳрисабзга қочиб кетади. Унда табиб бўлиб юргани Насруллога эшитилади. Дўшабой деган бир ёмон қотил ўғрини топиб келиб унга Шаҳрисабзга бир баҳона билан бориб Ҳозиқни калласини олиб келишни буюради. Қотил қўлга тушиб, ревматизм баҳонасида Ҳозиқга учраб унга меҳмон бўлади. Бир кун кечаси ҳама ухлаган, одам йўқ пайтда муддаосини Ҳозиқга билдиради. Ҳозиқ бирор соатга ижозат олиб таҳорат қилиб энг сўнгги ғазални ёзиб воқеани қисман баён қилиб қўйиб Маснавийи шарифи мавлави Румийнинг китобини қўйиб ишорат қилади. Қотил китоб устида шаҳид этади. Эрта азонда каллани олиб Бухорога қараб йўлга тушади. Насрулло Шоирдан шундай ўч олади.
Ҳозиқнинг ўлим олдиндаги ғазали … мазмун томонидан жуда чуқур мъанога эга бўлган бу ғазалнинг кўп Шоирлар мухаммас қилганлар. Шул жумладан Шоир Воланинг мухаммасини ёзиб кўрсатиб қўя қоламиз.
Мухаммаси бар ғазали ВОЛА
На қатлам кард он жаллодваш шўхи ғазабноки
На хунам рехт бо тиғи тағофил чашми саффоки.
На ман гаштам шахиди ханжари мужгони бебоки
Чи сайдам манки на бисмил шудам на зеби фитроки.
На аз хунам замин олуда шуд на домани поки
Дарн дин гулдан бажуз жоно маро ҳамдам намебояд.
Ки дур аў жилваи у хотирам хуррам намебояд
Аз он ру ғайр оҳи дийдаи пурнам намебояд.
(94 с.) Нигоҳамро тамошаи гули шабнам намебояд
Ман он дар кунжи ҳасрат ёди рухсори арақноки.
Насиби хушмандон шаҳру ғам аздур гардун шуд
Чуни шаҳди фароғат сарфи коми сифлаи дун шуд
Намеднамки ҳоли аҳли маъни дар жаҳон чун шуд
Дилам аз бетамизиҳойи абнои замон хун шуд
Набудий кош лавқи хотирамро нақши идроки
Гули боғи тараққий бу таназзул кай шавад зоҳир
Паришон аст инжон ҳосили жамъияти хотир
Чунин як нуқта бас гар фаҳм навбад ҳар киро қосир
Фалак каз сифларо иззат деҳад хораш кунад охир
Ҳаво зад бар замин бардошт боло чун кофи хоки.
Дилам бе рўйи ту аз бўйи гул хуррам намегардад
Ки заҳми тиғи ишқаш толиби марҳам намегардад
Ба асори муҳаббат блҳавас маҳрам намегардад
Маро шўри жунун аз панди носеҳ кам намегардад
Чи имконаст роҳи шуъла банлал мушти хошоки.
Ба фикри зулфи у аҳволам аз сунбул паришонтар
Замони оҳам аз шамъи жамолаш афшонтар.
Ба ҳар суврат танам аз мўйи оташ дийда бежонтар
Набошад доғ аз доғи ҳижри дўст сузонтар
Ба васли шамъ кай парвонаро з оташ буваж боки
Бувад аз зарар то хуршид зери гунбази хузро
Ба ҳусни дилфашриби у ки чун ман Волау шайдо
Ба жуз ранжу алам аз ишқи он нозоварин асло
Надийдам дар баҳори зиндагий Ҳозиқ дар ийн саҳро
Ба ранги лола жуз доғи дилийю сийнаи чоки.
* * *
(93 с.) Шоир Мулла Жунайдулла Ҳозиқ бир қадим тожик тилида ёзган ғазалида ўзи тўғрисида тубандагиларни ёзади. (Ҳозиқ – ўткур демакдир).
На маро сояи тубий ва на жавсар даркор
Қади чун сарви сиҳи лаби шаккар даркор.
Шеъри мо жуҳҳати қатъият дар исботи камол
Тиғро жавҳар агар ҳост чи дигар даркор.
Дар суҳариҳо раҳи тақлид намепаймаям
Килки моро набувад сархату мистар даркор.
Фитрати рост осойи дили равшан хурдаст
Хизрро дар шаби торик чан раҳбар даркор.
Шеъри мо аз хуйи хад ба худ аз хуши диласт
Нест бо мастийи мо шишаи соғар даркор.
Мо зи як нуқтаи дил нақши до олам хондем
Илмиоро на кутубхона на дафтар даркор.
Ҳозиқ осон набувад гавҳари гуфтор ба назм
Дили холий зи ғаму киссаи пурзар даркор.
* * *
(121 с.) Шоир НОДИМ НАМАНГОНИЙ
Бу кишининг номи Мулла Эшонхон тўра бўлиб инқилобдан кейин вафот этди. Муқимий билан дўст бўлиб бирга сафар этгани маълумдур. Бунинг Жанжал қишлоғида қозининг меҳмонхонасида мулла Сотиболди деган бир йигитга қаратиб айтилган мушоралари машҳурдур.
* * *
(131 с.) АКМАЛХОН ТЎРА.
…Ёқуббекнинг куёвидир. Қачон ўлгани тўғрисида ҳозирча маълумотимиз йўқтур. Тахаллуси Акмалдур. Шодмон ҳожи ёшликда бунга бир мадҳия – шеър айтгани тўғрисида мақтаниб сўзлар эди.
Мустамлака даврида вафот этганлиги англашилади. Ҳар ҳолда бу киши Хўқандлик эмас. Тошкент уездига тобеъ Тўйтепа ва Пискент қишлоғидан экани ўз замонининг буюк шоири экани маълумдур. Форсча ёзилган бир қанча мухаммасларига кўзимиз тушди. Бедилнинг “Раҳматаст” радифли ғазалини мухаммас қилгани кўрилди. Намуна учун кўрсатамиз.
Фарғона шоирларига ошно бўлган. Олим бир киши экани англашилади. Бу киши Хўқандли Азимхожа эшонга қариндош бўлиб Низомий (Хўқандий) авлодидан экани маълум бўлади. Қабри Пискентда ва Тошкентда йўқ эмишдир. Сўнгги маълумотга қараганда Бухорода вафот этгна. Бу тўғрида Мулла Шиғавул қози томонидан ёзилган бир тарихи вафот бор эмиш.
* * *
ҲУВАЙДОЙИ ЧИМЁНИЙ.
Бу киши Фарғона Шоирларидан бўлуб, номи Хожамназардир. Марғилон уезди Водил райони Чимён қишлоғида йўл устидаги қабристонда мозори бор. 1133 ҳижрийда вафот этгани маълумдур (1695нчи мелодийда). Бу кишнинг бир девони эл орасида ўқулуб юрадур. Сўфиёнадур.
Ўш шаҳрида Нормуҳаммад эшон ва унинг ўғли Ҳожи Муҳаммад эшон арбираларидан.
* * *
(с. 132.) ТАЖАЛЛИЙ
Бу кишининг номи авлоди Ҳусайнхон бўлуб, кўп кучли шоирдир. Имоми Раббоний авлодидан ва ҳазратларидандир. Яъқуббекнинг Шарқий Туркистондаги хонлиги даврида оталари билан Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳаридан Қашғарга келган ва шунда туриб қолган. Бир неча вақтдан кейин адойи ҳаж учун бундан сафар қилиб Ҳижозга боради. Қайтиб яна Шарқий Туркистонда Йорканд вилоятининг Хожа ариқ деган жойида қолади. Бу сафарида бўлса керак хўқандлик машҳур шоир Фирқат билан шунда танишиб, уни бу ерга олиб келади. 1909 йилда Фирқат шунда вафот этади.[1] 1917нчи йилларда ёшлари (Тажаллийнинг) 70 дан ошиқ эди. Садриддин Айний ёзиб ўтади. Ҳақиқатан ҳам хўқандли шоир Ҳожи Муҳиддин бул кишининг Хўқандга таклиф этгани, шунга жавобан шеър билан, ундай гавжум жойларга ўзим сиғсамда, оҳу нолам сиғмайди. Меним учун кенг бўш бу саҳролар даркор, деганининг эшитганим бор… Лекин шул байтни ким ёзгани тўғрисида билолмадим.
Қўлида Ҳожи Муҳийнинг қалами билан ёзилган форсча рубоийси бордур. Бунда Ҳожи Муҳий фахр билан билдириб ўтади. Ўзига бўлган Тажаллийнинг иттифоқидан мақтанади. Бу ўринга шуни кўчириб ўтамиз.
Бархез Тажаллиё Тажаллийи дарёб
Қурбони дилу … жонҳо дарёб
Яъни аз халқи пок нутқ Муҳий
Оби хизру дами Масиҳо дарёб
деб ёзиб юборган.
Эшонхон ҳазрат бин Соҳибзода вафот этганда унга ёзган 1303нчи йилнинг кўрсатиб ёзган марсияси бор. Фирқат, Муқимий, Муҳийларнинг ёзишган мушоиралари бор. 1308 мелодий билан 1890нчи йил бўлади.
(122 с.) Йоркандли шоир Тажаллийнинг шеърларидан намуналар (бу киши тўғрисида 132 бетда).
Кўнглим қадидан офату сочдан шикан истар
Мансур бўлубдурки, дору расан истар.
Кўнглим агар ул халқаи гисуни тасаввур
Девона жунун даштида байтул хазан истар.
Бағрини босиб тошқа ютар қонини мендек
Ҳар ким санами сангдили гулбадан истар.
Истар ҳарамли ишқни мажнун каби маҳдий
Бу ақл ила гумроҳ ўланлар қачон истар.
Нўши лабиға жону дилим майл қилурлар
Ширинни тили Хисрав ила Куҳкан истар.
Бу телба кўнгул тавба била боғласа паймон
Кўрган сани паймонаи паймон шикан истар.
Кўнглум яна мастона ўқур сураи Юсуф
Яъни сени, эй соқийи гул пираҳан истар.
Зебо санаму бодаи гулранг сезолмас
Ҳар кимсаки лутфу карам … истар.
Мастона наво бирла қўяй Каъба сари юз
Ким йўлда мани муғбачаи роҳзан истар.
Маҳв ўлди миёнингга ҳаёлим бу сабабдин
Диққат қилибон қил каби нозик сухан истар.
Сўрдингки на истар сари кўйингда Тажаллий
Миннат кўзига эй гули раъно тикан истар.
Пўлатжон ҚОЮМОВ
(Давоми бор)