O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Устоз ва мураббийлар учун “қўшимча дарс”

Устоз ва мураббийлар учун “қўшимча дарс”
168 views
07 January 2013 - 20:18

“Источник”нинг бизга берган маълумотига кўра: “2013 йилнинг 2 январь кунидан бошлаб мактаб, коллеж ва ўқув марказларида турли ҳил фан ўқутувчиларига компьютер ва инглиз тилларидан сабоқ берилмоқда. Дарсни ўтиш эса,  инглиз тили ўқутувчиларининг зиммасига юклатилган. Агар дарсга  ўқутувчилар ўз вақтида келмасалар,  унда мактабдан ва бошқа муассасаларидаги  ишларидан озод қилинадилар…

70 йил давомида собиқ Иттифоқ даврида “ҳар бир киши рус-тилини билмоғи шарт”, «Вторник – день русского языка» деб, Ўзбекистон ҳалқи рус тилига мажбурий равишда ўргатилган эди. Хаттоки, ўзимизнинг она тилимизни унутиб, фуқароларимизнинг ҳар бир сўзида русча жумлаларни ишлатиб, ўзлигимиздан айрилиб бўлган эдик. Ўша рус тилининг таъсири туфайли, ҳозиргача ўзбеклар рус тилидаги жумлаларни бузиб, гапириб келмоқдалар ва бунга гувоҳ бўлмоқдамиз. Агар бир рус фуқаросининг олдида рус тили “грамматика”сини бузиб гапирсак, ўзбеклар устидан куладилар. Аксинча биз уларнинг устидан кулаётганимизни билмайдилар.

Энди шу ўринда савол туғилади. Шу 70 йил давомида Ўзбекистонда яшаётган руслар ўзбек тилида сўзлаша оладими?! Афсуски, йўқ!  Ўша вақтда ҳамма “русий забон” бўлиб қолган эди. Энди эса, инглиз тилини фуқароларимизга ва мураббий устозларимизга ўрганишга мажбур қилишмоқдалар. Аҳир, бундай ҳолатлар юз бераеверса, ўз тилимизни унутамиз-ку? Ер юзидан яна бир миллатнинг йўқ бўлиб кетишига ўзимиз асос соламизку?

Мен инглиз ва компьютер сабоқларидан дарс берилишига қарши эмасман. Аммо… Фақат ўзбек миллатининг ўз она-тилида сўзлаши, ўзбекона урф-оддатларини ҳорижликларга кўз-кўз қилсак, ўзимизнинг маданиятимизни уларга ҳам кўрсатсак. Нимаси ёмон? Биз ўша собиқ Иттифоқ даврининг таъсири туфайли ўзлигимизни унутдик. Руслар ўзининг маданиятини синдиргани туфайли, Ислом динидан айрилдик. Ҳориждан келган миллат вакиллари, “Ўзбеклар фақат рус тилида сўзлаша олар эканлар…” деб бизнинг устимиздан кулди. Ҳатто-ки, “Ўзбеклар русларнинг қули. Улар нима буюрсалар ўшани бажаради. Ўзбеклар манқурт миллатга айланиб бўлган…

Ўзбеклар бизга Ўзбекистон тарихини кўз-кўз қиладилар. Бироқ… ўз она-тилида гаплаша олмайдилар. Бундай юрт, миллатнинг вакилларидан нимани кутуш мумкин?” дейишди. Аммо… биз шу сўзларга сабр қилиб, тишни-тишга қўйиб чидаб келдик… Бобомиз Алишер Навойи томонидан асос солинган, туркий тилни мукаммалашган ҳолатини ўрганиш вақти етмадими?

Ҳалқимизнинг бизга бегона, бизга ёт бўлган, тарихи умуман йўқ, ер юзида бўлмаган бир миллат, “АМЕРИКАНЕЦ” деган “миллат”дан ташкил топганларнинг тилини ўрганиши зарурми?

Бизнинг  ўз она тилимиз бор. Турк тили гўзал ва бежирим чиройли сўзлардан иборат. Мен “юқорида” ўтирган мансабдор шахсларга қаратиб шундай демоқчиман: “Мен ҳам истайман ўзбек тилида сўзлашаётган турли хил миллат вакилларининг бўлишини.  Истайманки, Ўзбекистонга келган ҳар бир хорижий миллат вакили ўзбек тилида сўзлашсин. Мен шахсан Навоий, Бобур, Жаллолиддин Мангубердиларнинг хайкали ер юзининг исталган жойида бўлишини ҳоҳлайман. Ана ўшанда олам гулистон бўлар эди. Бир вақтлар яъни 1930-1939 йиллар давомида, “Саводсизликни тугатиш тўғриси”да Сталиннинг қарори чиққан эди. Ваҳоланки, ўша вақтларда ўзбеклар араб имлоси асосида ўқир эдилар. Ўша вақтда СССРнинг мустамлакаси бўлган Азарбайжон, Арманистон, Грузия давлатлари ўз тилларини ва ёзишмаларини унутмасликлари учун Сталиннинг қарорига қарши чиқдилар. Аммо… Биз ўзбеклар ўз она тилимизни унутиб, ўзга миллатнинг тилини ўрганишга мажбур бўлдик.

“Энг алам қиладиган жойи шуки, мен ариза ва шикоят билан мурожаат  қилмоқчи бўлсам, албатта рус тилида ёзишим керак эди. Ваҳоланки, ўша вақтда мансабдор шахсларнинг кўпчилиги ўзбек миллатининг вакиллари эди. Рус тилини билмаган фуқаро ёки шахс мансаб шоҳсупасига “миниши” мумкин эмас эди. Энди эса, инглиз тилини ва компьютерни билмаган устоз ва мураббий “лавозим”га ўтириши мумкин эмас экан….” дейди Тошкент шаҳар “Юнус-Обод” туманинг 252-мактаб Она-тили  ва Адабиёт фани ўқутувчиси, Зулайҳо Абдуллаева.

Фахриддин Тиллаев