O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Андижонда яна қўзғолон

Бугун Андижонда икки мингга яқин киши кўчаларни тўлдирди, улар 2011 йил бузиб юборилган уйлари эвазига товон (компенсация) талаб қилмоқдалар, – қўзғолон ўрни ўраб олинган, шаҳарга ички қўшинлар тортилган

Андижонда яна қўзғолон
200 views
23 July 2012 - 13:32

Бугун Андижонда икки мингга яқин киши кўчаларни тўлдирди, улар 2011 йил бузиб юборилган уйлари эвазига товон (компенсация) талаб қилмоқдалар, – қўзғолон ўрни ўраб олинган, шаҳарга ички қўшинлар тортилган, дея хабар беради Узньюс.нет.

Андижондаги алданган уй-жой эгаларининг сўнгги икки ҳафта ичида бу иккинчи қўзғолонидир.

Намойишлар шаҳарнинг Куйган-ёр районида бўлмоқда. Икки мингга яқин одам вилоят касалхонаси ва яшил кўприкни боғловчи трассани тўлдириб юборган.
Намойишчилар уй-жойсиз бундай яшаш жонига тегганини айтмоқдалар. Уйларини бузиб юборгач, ҳокимият уларнинг бир қисмини пахтачилик институти ётоқхонасига, бир парчасини бир коллеж ётоқхонасига жойлаштирган, қолганлар эса қариндош-уруғларига боришган.

Андижон вилояти ҳокими Аҳмаджон Усмонов намойишчилар билан учрашган, ва ҳар бир уй учун 50 млн. сўм (қора бозор курсига кўра 17 500 доллар) тўланишини айтган.
Намойишчилар ҳоким сўзларини қувончсиз қабул қилганлар, ва ҳокимлар яна алдаб кетишини тахмин этмоқдалар.

ЎХҲ хабар маркази