O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Андижонни хотирлаб

Андижонни хотирлаб
135 views
10 June 2013 - 15:26

 Шундай бўлиши ҳам мумкин эди…

(Азизлар!  Бу мақоламиз ҳозирги кунда бир тўқима ҳикоядек кўринар,  аммо биз учун Андижонни хотирлаш шарафлидир)

getImageБу иш савдогарларнинг жасорати ила бошланди.  Зулмиятнинг мисли кўрилмаган даражада узоқ давом этиши натижасида савдогарларда кураш учун жасорат уйғонди.

Бундай иш бир савдогарни маҳаллий зодагонлар тинимсиз талашларидан тўйиб, у ўзини ёқиб юборишидан бошланди.  Бу иш ортидан савдогарлар бош кўтардилар,  ҳокимят олдида эрталабдан жам бўлган бир гуруҳ одам,  пешинга келиб катта оламонга айланиб кетди. Тез орада жамоатчилик талаби катта халқ низосига айланди.

Ҳокимят олдида олдинига ўз хақ ва хуқуқларини талаб этаётган оламон, кейин ҳокимлик идорасига бостириб кира бошлади.  Жуда тез фурсатда бутун бино эгаллаб олинди.

Куч ишлатар тизим ходимлари оммавий тарзда оламонни бостириш учун бор кучларини сарфлашга уринишарди,  аммо улар бу ишни уддалай олишмадилар.

Махсус қўшимча ҳукумат кучлари етиб келди ва энди улар оддий фуқарога нисбатан аёвсизларча куч ишлата бошладилар,  лекин савдогарлар гўёки бундай зулмдан ҳеч вақт қўрқмаганлар,  зеро улар узоқ йиллар давомида кўрган чексиз зулмлари олдида бу ҳеч нарса эмасдек эди.

Оламон сони 10 мингдан ошиб кетди ва жуда тез суръатда ошиб боришда ҳам давом этаётганди.  Зулм билан бир қаторда дунё ва техникан ҳам кўрган бу савдогарлар мана бу зулм кунини ҳақиқатини ҳамма билиши учун ҳам тадбир қилдилар.  Бўлаётган ҳар бир ҳаракат тасвирга олиниб шу захоти интернет орқали бутун дунёга тарқатиларди.  Одамлар тўғридан тўғри бўлаётган зулмни ва адолатни талаб этаётганлар қисматини кузатиб турдилар.

Жамоатчиликнинг бу ҳатти ҳаракатлари  назоратдан чиқиб, оммавий қўзғолон кўринишига келишидан ҳадиксираб қолган ҳукумат ўз фуқароларига қарата ўқ отишни тўғри йўл деб билди.  Кечки 17: 00 – 17: 20 лар чамаси оламонга нисбатан ваҳшийларча қатлиом бошланди.  Одамларни аёвсиз отдилар.  Улар шаҳар бўйлаб қочарди.  19: 30 ларгача давом этган бу ўлим санасида мингдан ошиқ инсоннинг ёстиғи қуриди.

Шаҳарда ҳарбий ҳолат эълон қилиниб, дарров гумондорларни қамаш ишлари бошланди.  Шу алфозда 6 кун ўтдики, шаҳар бир қабристондек кўрина бошлади.

Тажрибали тасвирчиларимизнинг,  мухбирларимизнинг,  қолаверса ҳаваскор сураткашларнинг тармоқларда жойлаштиришга улгурган қонли тасвирларини одамлар кўришга ҳам улгурди.

Тез орада барча интернет тармоқларига тўсиқ қўйила бошланди.  Телевидения, ҳамда радио фаолиятлари тўхтатиб қўйилди. Телефон алоқаси ишдан чиқарилди,  шаҳарга кириш ва чиқиш ҳам тақиқланди.

Одамлар ўта тушкунлик ва иложсизликда қолгандилар.  Оммавий қатлиомнинг 7 – куни шундай хабар келдики, халқнинг шуурида яна бир умид чироғи ёнди.  Андижонда бошланган оммавий адолат учун курашдан 7 кун ўтиб Фарғона, ҳамда Наманганда ҳам кураш бошланиб кетди.  Бу хабар ҳаммани яна курашга бошлаб юборди.  Андижон халқи қўл қовуштириб ўтириш билан зулмни енгиб бўлмаслигини англаб етиб,  мардларча яна кўчаларга чиқдилар.  Бу сафар нафақат савдогарлар, балки ўқитувчилар,  ҳунармадлар,  мардикорлар,  хайдовчилар,  ишчилар, ҳатто қариялар ва ногиронлар,  ёш болалар ҳам кўчаларни тўлдиришди,  Халқ қаршисида эса давлат ходимлари, ҳамда саноқлик мансабдорлар қолди холос.  Буни қаранки, илохий куч бор эди.  Андижон халқи энди олға юрди,  улар бир бирларига жипс бўлиб, бир бирларининг билакларини билакларига бирлаштириб бир занжир бўлиб кетардилар. Мана бу бир илоҳий бирлашиш эди.

Оламоннинг занжир бўлиб ўз кўксини озодлик йўлида қалқон қилиб келаётганларини аскарлар кўриб баданлари титради, эл орасидаги гўдакларни қўрқмай қадам босиб кўзларида ёш ва бақириқлар билан келишлари ҳаммаларини этларинида титратиб юборди.

Аскарлар бир неча бор осмонга қарата ўт очишди,  огохлантиришди, аммо халқ тўхтамади.

Аскарларнинг қанчалари бунга чидай олмай йиғлашарди,  улар яқинлашиб келаётган ўз жигарларига бақириб йиғлашарди: “илтимос тўхтанглар!”.

Аскарлар кўзлари қонга, ёшга тўлди. Бирин-кетин қуролларини тушира бошлашди.  Уларга отишга буйруқ бераётган командирлари уларни ўзларини ҳам ўққа тутишга буюрди.

Ўртада қонли отишма бошланди.  Аскарлар аскарлар билан,  аскарлар халқ билан.  Ҳукумат кучлари энгила бошлади.  Ўша куни Андижон халқи ғолиб эди,  ўша куни Андижон халқи ғурури шаҳид эди.

Оламоннинг бу иши бошқа вилоятларда ҳам бошланиб кетди.  Буни қаранг, бутун халқ зулмга қарши ўзига куч топа олмай лидерни кутган экан,  лидер эса Андижон халқи эди.

Тез орада телевидения биноси эгаллаб олиниб, бошқа волоятларга адолат учун кураш бошланганидан хабар бериб борилди.

Бир хафта ичида адолат учун кураш Тошкент,  Самарқанд,  Қарши,  Бухорода ҳам жадаллашиб кетди.  Энди халқ орасига ҳукумат кучлари ҳам қўшилб кета бошлади.  Шунча йилдан бери зулм ичра яшаётган ходимлар энди ўша зулмга қарши кураша бошладилар.

Андижонда бошланган бу кураш бир ой давомида бутун ўлкага тарқалганди.

Бирин кетин ҳукумат идоралари эгаллаб олина бошланди.  Ҳукуматнинг зулм ишлатишдан бошқа тактикаси йўқ эди. Мана шунинг учун зулмдан заррача қўрмаган,  ўз кўксини тутиб адолат учун қадам босган халқ озод бўлиш остонасига етиб келай деганди.

Кўп вақт ўтмади,  тез орада расмий Тошкент низолар орасида қолди ва халқ томонидан эгаллаб олинди.  Қувонарли ҳолатлардан бири, зиндонлардан мазлум ва мазлумалар озод этиларди.

Бундай ҳолатдан ҳукумат тарафдорлари бирин кетин халқни паноҳини истаб қола бошладилар ва халқ тарафини олқишлашга ўтдилар. Ҳукумат шу алфозда тугатилди,  буюк зулм диктатураси мангу рихлат топди.

Адолатли сайловлар якун топди,  юртга халқпарвар Бош бўлди.  Йўқолсин Диктатура!  Яшасин эркин,  ҳуқуқий,  фуқаровий жамият! .

odnoklassniki.ru/group

ИЙМОН МУФАССАЛ