O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Аруз ва бармоқ вазнларидаги фарқ

Аруз ва бармоқ вазнларидаги фарқ
186 views
23 January 2016 - 14:55

Шодиёр ДавронАрузий қироатини аввал ҳам телевизор орқали эшитган эдим. Мана, яна эшитмоқдаман. Яхши. Фақат кичикгина камчиликлари бор.

Аруз қироатида мисра, бармоқ вазнидагидек, пауза орқали бўлинмайди. Туроқ бармоқ вазнига хос. Арузда унинг ўрнига рукн бўлиб, икки рукн чегараси ҳижолар оралиғига ҳам тушиши мумкин.

Ҳижо – арузда ўлчов бирлиги. У бармоқ вазни ўлчов бирлигидан (бўғиндан) фарқ қилади: айтиш мумкинки, бўғинлар тенг кучли, ҳижолар қисқа, чўзиқ ва ўта чўзиқ бўлади. Ҳижонинг ушбу турлари талаффузда фарақланиши керак. Шу икки талабга эътибор берилмаса, аруз қироати бузилади: яхши ижро этилганда ҳам, бармоқ қироатига айланиб қолади.

Аруз вазнида ёзилган шеър бармоқ вазни қироатида шеърлигини ҳам йўқотади. Шунингдек, бармоқ вазнида ёзилган шеър ҳам ўз қироатида айтилмоғи керак. Бошқача қироатда у ҳам шеърлигини йўқотади.

Ушбу арузий қироатни эшитиб кўринг: мисра оралиғида бир неча марта пауза қилганини, ҳижоларни фарқланмаганини тажрибасиз киши ҳам англаши қийинмаслигига иқрор бўласиз. Арузий қироат талабларини бузиб шеър айтишда кўп учрайди.

Лекин таниқли: телевизорда, радиода, интернетда чиқиш қиладиган, кўпчилик ишонадиган, тақлид қиладиган, ҳаттоки ҳофизлар орасида тақлид қилина бошланганда, бунга жада ҳам эътиборли бўлиш керак. Арузий шеърни ўз қироати талабларида айтиш учун кўп нарса билиш талаб қилинмайди. Лекин шеър ёзаётганлар, “Аруз вазни мактаби”ни очиб, дарс бермоқчи бўлганлар, арузда “экспертлик” қилаётганлар бор.

Бу юмушлар осон эмас. Аруз вазнида шеър ёзмоқ учун назмий иқтидор ва яна баҳр системасидан ҳамда қофия санъатидан яхши хабардорлик талаб қилинади. Аруз вазни мактабини очиб, унда дарс бермоқ учун ушбу даражага етганлик ҳақида Устознинг ижоза (ёзма шаҳодатнома)си керак.

Мендан, устоз ким, деб сўрарсиз. Менимча ўзини Навоий ва Бобурга мурид ҳисоблаб, Арузнинг ҳозирги имлога мосланган назариясини баён қилиб, икки китоб (“Аруз”, “Бобур. Девон”) ёзган Абдулла Аъзам бу борада Устоздир. Аруз вазнида экспертлик қилмоқлик (шарҳламоқ, баҳо бермоқ) учун Аруз оламини яна-да равшонроқ тасаввур қилмоқ зарур.

Шодиёр Даврон

Манба: Facebook.com