O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Асадга қарши чиққан кучлар – ўз ҳақларидан маҳрум ва мазлум халқ вакилларидир

Асадга қарши чиққан кучлар – ўз ҳақларидан маҳрум ва мазлум халқ вакилларидир
148 views
02 November 2012 - 8:00

Азиз сайтимиз ўқувчилари, қуйида эътиборингизга ҳавола қилаётганимиз суҳбат  Сурияда Башар Асад режимига қарши курашда иштирок этаётган  бир ватандошимиз билан ўтказилгандир. Саволлар ЎХҲ  матбуот бўлими томонидан тайёрланган.

***

Бир йилдан ошдики, Сурияда уруш давом этаяпти. Асад режимига қарши чиққан мухолифлар кимлар? Ва уларни Сурия халқи қанчалик қўллаб қувватлаяпти?

بسم الله الرحمن الرحيم

Асад режимига қарши чиққан кучлар бир неча йилдан бери диний ва иқтисодий эркинлигидан маҳрум ва мазлум бўлган кишилардан ташкил топгандир.  Деярли ҳалқнинг 70% бу диктатор режимига қарши оёққа турган ҳозирги ҳолатда.   Бугунги кунда ҳукуматга қарши курашётган бир неча жамоалар  бор.  Улардан асосий йирик жамоалар қуйидагилар:

1. Жайшул-ҳур,  бу жамоа ўз ичига давлатдан чиқиб қўшилган аскарлар,  давлат ҳодимлари,  демократлар ва мусулмонлардан ташкил топган.
2.  Катоиб Аҳрор Аш-Шом,  бу жамоа исломий кишилардан ташкил топган бир исломий жамоа.
3.  Жабҳатун-нусра,  бу ҳам исломий шахслардан ташкил топган жамоа.  Бу юқоридаги жамоалар йирик жамоалар ва асосан ҳукуматга қарши фаол бўлган жамоалар.
4. Бу жамоалардан ташқари бошқа майда гуруҳлар бор, улардан, масалан, Ал-Фажр,  Таҳрируш-Шом кабилардир.   Бу жамоалар барчаси маҳаллий ҳалқдан ташкил топган жамолар.  Бугунги кунда бу диктатор режимига қарши оёқланган кишиларни ҳалқ ҳурмат қилади ва яхши кўради,  қўлидан келганича қўллаб-қуватлайди.

Доктор Юсуф Қарзовий Суриядаги Асад режимига  қарши урушни жиҳод деб фатво берганлар. Демак у ердаги халқ режимга қарши жиход қилаяпти. У ҳолда кўп минглаб қочоқ эркаклар ҳам  мамлакатдан қочаётганини ва улар орасида жанг қилишга лаёқатли эркаклар борлигини қандай тушуниш керак?

Сурияда рум босқинчилари келгандан бошлаб, Жиҳод фарзи айн бўлган ва бу Башар диктаторлари ўша рум босқинчиларининг тарбиялаб, қолдириб кетган ишчиларидир.  Энди бугунги кунда Суриядан қочқин бўлиб чиқиб кетаётган кишилар асосан аёллар,  болалар,  қариялар ва ногиронлардан ташкил топгандир.  Ундан ташқари, жангга яроқли кишилар чиқиб кетаётган бўлса,  улар ҳукуматнинг ишсиз қолган ишчиларидан баъзилари ва ҳукумат тарафдорларидан ташкил топган кишилардир.  Ундан ташқари, оиласини ишониб биров билан юбора олмайдиган кишилар ўз оилалари билан чиқяпти.  Аммо эркак ва йигитлар ўз жойидалар.

Сурия мухолифатига қайси ташқи давлатлар қандай ёрдам кўрсатаяпти?

Сурия  диктатор режимига қарши курашаётган кучларга очиқ бир ёрдам табиийки йўқдир.  Ўзлари мавжуд имкониятлари билан ҳаракат қилишмоқда.  Ҳозирда Европа,  Америка,  Туркия давлатлари қочқинларга ва ярадорларга ёрдам кўрсатаяпти.  Шу орада Сурияни асосий қисми бўлган Ҳалеб ва Идлиб минтақаларида қаттиқ бомбардимон бўлиши оқибатида бозор ва иш ерлари тўхтаган.  Қисман кичик-кичик дўкон ва озиқ-овқат сотиш ерлари ишлаб турибди.  Шу учун Туркиядан қисман озиқ-овқат ёрдам шаклида кираяпти.

Асад режимини умри қанча қолди?

Асад режими аллақачон ҳаракат қила олмайдиган деярли фалаж ҳолга келиб бўлган.  Асосий иш ерлари ва завод-фабрикалар тўхтаган.  Бир шаҳардан иккинчи шаҳарга давлат ходимлари ва аскарлари ҳаракат қилиб юра олмайди.  Ҳалеб ва Идлиб минтақалари диктатор  режими назоратидан деярли озод қилинган.  Ҳозирда Хумс,  Дейраз-зур,  Дамашқ ва Лазқиа минтақаларида қаҳшатғич жанглар кетмоқда.  Ҳукумат кучлари бу қолган ерларда қуршов ҳолида турибди ва ердан ҳеч қандай ёрдам ва алоқа йўқ.  Фақат асосан Ҳаво йўллари ёрдамида бир ердан иккинчи ерга кўчиш ва ёрдам олиш ёки келиши бўляпти ҳолос.  Асад режимига бугунги кунда асосий оёқда туриб беришига имкон қилиб қурол-яроғ,  озиқ-овқат,  техник ёрдам бераётган давлатлар биринчи навбатда Эрон,  Россия,  Ливан ҳизбуллоҳларидир.  Бу ҳаракат ва воқеълик узоққа бормаслигини кўрсатади.  Ҳар куни давлат аскарларининг қочиб, бошқа давлатларга бошпана олиши ёки қочиб чиқиб кетиши кўпайяпти.  Қолган муҳим шахслари кундан кунга ўлдирилаяпти.

Келажакда Сурияда қандай режим қурилиши эҳтимоли бор?

Сурия халқи мусулмон ҳалқдир ва уларнинг ўз динига амал қилишидан диктатор режими томонидан тўсқинликлар қилиб келинар эди.  Диктатор режимига қарши курашаётган кучлар ҳам мана шу халқдан ташкил топгандир.  Шу боис Жайшул-ҳур жамоасидан бошқа жамолар ислом дини асосида қурилган жамоадир ва табиийки бир Исломий давлат бўлсин, деб ҳаракат қилмоқдалар.  Жайшул-ҳур келажакда демократик давлат қуришни даъво қилади.  Бу даъволар фарқли бўлгани билан бирга, яна жанг ва ҳаракатларда бирга иштирок этилади.  Бу вазиятни яни диктатор режимига қарши курашаётган жамоалар ўртасига,  ҳоссатан Жайшулҳур билан бошқа исломий жамолар ўртасида,  Туркия,  Америка,  Исроил каби давлатлар катта бир низо келтириб чиқаришга қаттиқ ҳаракат қилиб келяпти.  Лекин буни яна келажак ва вақт кўрсатади.

Мухолиф гуруҳлар ичида МДХ давлатларидан келганлар қанча?

МДҲ давлатларидан келганларнинг сонини аниқ билиш қийин албатта, чунки жанг кўлами жуда катта минтақани қоплаган.  Бир минтақадаги киши иккинчи минтақада кимлар борлигини билмайди,  сабаби, ҳамма олдидаги ҳадафга қараб олдинлаётган ҳолатда.

Агар Ўзбекистонда шунга ўхшаш ҳолат юз берса, шу каби ансорлар гуруҳи келишини кутиш мумкинми?

Ўзбекистонда, Аллоҳ насиб қилиб, бу каби вазият юзага келса, қанчалик келишини бирор нарса дейиш қийин,  чунки бугун араб диёрлари етарлича аланга оляпти ва яна аланга олишда давом этади.  Аммо бугун бошқа ерлардан бу диктатор режимини мазлум мусулмонларига нисбатан қилаётган зарбалари-ю, қатлиомлари четда турган мусулмонларни бефарқ қолдирмаётгани, уларнинг ёрдамга отланаётгани каби жараён Ўзбекистонда ҳам бўлиши мумкин, иншоаллоҳ.

Ва ассаламу алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.