O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ватанпарварнинг сохта ватанпарвардан беш фарқи

Ватанпарварнинг сохта ватанпарвардан беш фарқи
162 views
27 April 2016 - 12:45

ikki yuzlilik1. Ватанпарвар ўз ватанининг камчиликларини кўради ва бу ҳолни ўнглаш учун муаммони кўтаради ҳамда ечиш йўлини қидиради.

Сохта ватанпарвар камчиликларга кўзини юмади, ватани ҳақида ёмон ўйга боришларини истамайди. Кўз юмишнинг иложи қолмаганида камчилик ва нохушликлар миллий хусусият эканлигини исботлашга уринади.

2. Ватанпарвар ўз мамлакати аҳволини бошқа мамлакатларга нисбатан тийраклик билан таққослайди, бошқаларнинг яхши тарафларини ўзлаштириш йўлини қидиради.

Сохта ватанпарвар бошқа мамлакатларнинг яхши-ёмон тарафини кўргани кўзи йўқ. Ўз ватанининг камчилигини-да фазилат санайди. Агар уни рад этишса, миллийлик, ўзига хос тараққиёт йўли каби тушунчаларни қалқон қилади.

3. Ватанпарвар ўзгача маданият, мамлакат, қадриятлар билан мулоқот йўлини қидиради, чунки тараққиёт ютуқларини алмашиш йўли орқали ривожланиш мумкинлигини, иҳоталаниш боши берк кўчага элтишини англайди.

Сохта ватанпарвар ўзига ёт барча маданият ва субмаданиятни рад этади. У бошқа маданиятлар билан алоқа ўрнатиш ўз маданияти илдизига болта уради, деб ҳисоблайди. Агар далиллари етишмай қолса, миллийлик, ўзига хос тараққиёт йўли каби тушунчаларни қалқон қилади.

4. Ватанпарвар ўз юртини барқарор ва динамик ривожлантиришга интилади. Чунки турлича ижтимоий гуруҳларнинг манфаати турличадир. У ижтимоий муаммолар ечимини излайди. Бу муаммоларни мамлакатнинг барқарорлиги ва ривожланишига халақит бермасдан тинч йўл билан ҳал этиш йўлини қидиради.

Сохта ватанпарвар ташвиқотга берилувчан бўлиб, у расмий ҳукумат манфаатига мос ғояларни қўллайди ва шундан келиб чиқиб тафаккур юритади. Ижтимоий гуруҳлар орасидаги ҳар қандай келишмовчиликни умумий йўл орқали ҳал этишга уринишни ватан хоинининг фитнаси дея қабул қилади. Расмий ҳокимият тарғиб этувчи ғоядан четлашишни халққа қарши жиноят ҳисоблайди. Шу фикрлари билан у ватанини тоталитаризм ва инқилоб сари яқинлаштиради. Агар далиллари етишмаса, миллийлик, ташқи душманлар фитнасига чалғимасдан ўзига хос тараққиёт йўлидан бориш каби тушунчаларни қалқон қилади.

5. Ватанпарвар ижтимоий гуруҳларнинг турфафикрлиги ва кўпқирралигига интилади. Чунки фикр эркинлиги ва жамоавийликни рағбатлантириш йўли билан юрт тараққиёти суръатини ошириш, миллат ижодкорлик салоҳиятини юксалтириш, тез ривожланаётган мамлакатлар билан рақобатлашиш мумкинлигини англайди.

Сохта ватанпарвар эса барчани бир тоифага жамлашга ўч ва муқобил фикр эгасини қатъий жазолаш тарафдори. Ҳар қандай фарқланишни миллий бирликка таҳдид ва мамлакат келажагига хавф ҳисоблайди. У тез ривожланаётган қўшниларни кўрмасликка интилади. Агар кўргудай бўлса, миллийлик, атрофдаги душманлар фитнасига чалғимасдан ўзига хос тараққиёт йўлидан бориш каби тушунчаларни пеш қилади.

Манба: sof.uz