O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ватан

Ватан
154 views
15 September 2013 - 7:34

Гилос пўсти остида гилос

Анор ичида анор.

Маним юрагимда бўйи бўйига
узанган Мамлакатим бор!

Жоним, жигарима қадар сингмиш –
Жонима, жигарима, сопига қадар!

Олма оғочдан узоққа тушарми ҳеч ,
қаён бормайин, фойдасиз –
юртимнинг ҳоли кўз олдимдан кетмас

Минг бир еримдан боғланганман –

Ундан нарисига ақлим етмас!

 

Бадри Раҳми

Туркия туркчасидан ўзбек туркчасига  М.Солиҳ  уйғунлаштирди