O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

В.Охунов: Солиҳдан ташқари барча мухолифатдагилар – аҳмоқлар кемасидир

В.Охунов: Солиҳдан ташқари барча мухолифатдагилар – аҳмоқлар кемасидир
226 views
27 April 2012 - 16:56

Мусаввир Вячеслав Охунов, Ўзбекистондаги тақводор инсонларга таяниб Солиҳ тўғри қилади, ўзбек мухолифатидаги қолганларнинг бари – аҳмоқлар ва кичкина одамлардир, дея ҳисоблайди.

Вячеслав Охунов гапиради:
– Ўзбекистондаги режимга бўлган бошқа ўзгача фикрдагилардан фарқли, ҳорижда яшаётган Муҳаммад Солиҳ, аниқ, тўғри ва ақлли тактикани танлаган.

Мамлакатда бўлаётган ҳодисаларни тўғри англаб, – омманинг қашшоқлашаётгани, хукуматга ва президентга ишонмаслик, ҳафсаланинг пир бўлгани боис – бир таскин, ҳақиқатни топиш учун одамларнинг гурух бўлиб динга кираётганидан келиб чиқиб, Солиҳ ўз электоратини тақводор инсонларда кўриб тўғри қилади.

Қолган ҳамма, “ғарб демократияси” каби мавҳум тушунчаларга умид боғлашмоқда ва бу мутлақо беҳуда, чунки ушбу демократияга йўналтирилган “рангли” инқилоблар фиаскога учраб бўлди.
Масалан, Ливиядаги фуқаролик уруши эндиликда каддафийчилар билан эмас, инқилобчиларнинг ўртасида давом этмоқда. Айни шундай можаро Мисрда ва бошқа мамлакатларда ҳам кечмоқда.
Бироқ Шарқда ҳозир бирламчи қадриятларга – динга қайтиш юз бермоқда. Руслар учун православ насронийлиги, протестантлик – америкаликлар учун, Шарқ учун эса – исломнинг бўлиши табиий.
Буни англамасдан туриб, Солиҳнинг мухолифлари ютқазишди, энди эса унинг ҳақлигини тушунганларидан кейин, баттар ғашлари келмоқда.

Энди улар шантаж билан шуғуллана бошлашди, Солиҳни у қилмаган қилмишларда айблай бошлашди. Улар “ғирром карта” билан ўйнашга ўтиб олишди, бу албатта чиркин бир ўйиндир.
Ўз “протестантларимиз” сайтларига боқарканман, АҚШда, Швецияда, Францияда ва Германияда ўтирган гўёки мустақил мухбирлар, менда шунчаки қандайдир мавҳум бир тўда таасуротини қолдиради.
Солиҳ зўр, мунозара чақириқларига эътибор бермасдан у мутлақо тўғри қилди, – бу гўё филга қарши кучукчани қўйиш билан тенг. Гап кучлар тенглигида ҳам эмас, балки интеллект даражасида.
Солиҳдан ташқари, Ўзбекистондаги бутун мухолифат – бир кема аҳмоқлардир, уларнинг ўтирган жойларида қиладиган ишлари, қаёққа сузиш ва нима қилиш ҳақида баҳс қилишдан иборат.

Шунинг учун Солиҳ: менга аҳмоқлар кемаси керак эмас, мен у ерда бўлишни истамайман, у ернинг ўз капитани, ўз дарғаси ва бошқалари бор, менинг жойим эса – ислом, эътиқод.

Ва у ўз линиясини, айтиш керакки, катта муваффақият билан олиб бормоқда. У ҳозир Ислом каримовга ягона рақобатчи, ва унинг халқ орасидаги оммавийлиги анча юқори даражада.
Яқинда мен, масжиддан чиқиб келаётган 18 ёшли бир йигитдан сўрадим: «Сиз Муҳаммад Солиҳни биласизми?» деб. У менга, албатта билишини, унинг қандай китоблар ёзганини айтиб жавоб берди.

Мен бу йигит шундай билимдон бўлса керак, дея бошқасидан сўрадим – у ҳам Солиҳ тўғрисида эшитган экан. Бу менинг уйим олдидаги мачитда бўлган эди. Мен бошқа бир маҳаллага бориб сўрадим, – ҳамма билади!
Бунинг устига, у ҳақда эҳтиром билан, ўта ақлли инсон сифатида қадрлаб, худога шукрки, ўзбеклар орасида шундай одам бор дея, гапиришади.
Агар бу одамлардан, Темур Пўлатов, Пўлат Охунов, Баходир Чориев ким деб сўраса – ҳеч ким уларни танимайди. Мана бу сўров текшируви кўп нарсани англатади.

Айни пайтда айрим мухолифатчилар ҳар қандай йўл билан бўлсин ҳокимиятни ўзгартиришга интилишмоқда, уруш очиш билан бўлсин – бу мутлақо нотўғри.
Бизнинг давримизда ҳар қандай уруш мамлакат учун, унинг мустақиллиги учун хатарлидир – бундан шу заҳоти Россия фойдаланиб қолади, у Ўзбекистонни ўз мустамлакасига айлантириб олиш учун ҳамма ишни қилади. Бироқ аксарият мухолифатчилар айнан Россияга умид боғлашаяпти, гўё катта додалари келиб ҳаммасини ҳал қилади…

Мен мухолифатчилар билан конструктив диалог олиб борилмаганини улкан камчилик деб биламан.
Гарчи бу олиб борилмайди ҳам, чунки улар орасида, бизнинг ҳукуматимиздаги ҳолат каби, интеллектуаллар, ақлли одамлар йўқ, миллатнинг касофати шундаки, республикада халқ эргашадиган шахслар йўқ.

uznews.net