O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Жума куни ЎХҲ аъзоси уйига босқинчилар киришди

Жума куни ЎХҲ аъзоси уйига босқинчилар киришди
170 views
27 August 2013 - 9:29

2013 йилнинг 23 август куни маҳаллий вақт билан соат 21:00 да ЎХҲ фаоли Фахриддин Тиллаевнинг уйига номаълум шахслар бостириб киришган. Улар Фахриддин Тиллаевнинг компьютери, уй жиҳозлари ва қўл телефонларига катта  шикаст етқазишган. Биз  воқеa юзасидан Фахриддин Тиллаевнинг ўзи билан мулоқот қилдик. У воқеани қуйдагича шарҳлади: “Мен хуфтон намозини адо этаётган вақтим эди, хонадонимнинг темир  эшиги қаттиқ гумбурлаб қолди. Шунда оила аъзоларим билан бирга “нима экан?” деган гумон билан чиқиб қарасак, қай кўз билан кўрайликки, ён қўшним, Костя исимли рус йигитининг аёли қип-ёлонғоч ҳолида эшигим остонасида турарди. У мени кўриши билан, “Помогите!, “помогите!” он меня изнасиливает” ,  деб бутун уйни бошига кўтариб бақирганини биламан, ердан чиқдими, ё осмондан тушдими, қаердандир бир гуруҳ руслар, ёшлар ва қариялар пайдо бўлиб қолди.

Улар бир зумда уйимга бостириб киришиб, қўл телефоним, компьютерим ва хонадонимдаги уй-жиҳозларимга шикаст етқазишди. Шундан сўнг улар мени ва оиламни ҳам дўппослашди.

“Они намаз читают, вот Вам Каран!” (улар намоз ўқийди, мана сизларга Қуръон!) – деб қўлларини бигиз қилишиб, мени оғизларига келган сўзлар билан ҳақоратлашди.

Бу воқеъалар биринчи марта бўлаётгани йўқ. Шу йил  Рамазон ойининг ўрталарида  мен яшаётган хонадон эшиги олдида ахлат ва заҳарли кимёвий моддалар сепиб кетилди. Менинг яна бир ён қўшним, Тамара исмили аёл эса хонадонимга тегишли бўлган иссиқ ва совуқ сув қувурларига “вентель” қўйиб олган. Бу билан хонадонимизга  оқадиган истъмол суви суъний равишда тўсилaди. Мен 7 коммунал хўжалигининг раҳбариятига бир неча бор мурожаат қилганман. Афсуски, ҳеч бир натижа бўлган эмас. Буинг устига хонадонимдаги иссиқлик батаряси икки йилдан буён ишламайди. Биз қишнинг изғиринида иссиқликдан маҳрум этилганимиз. Уйни иситиш учун газдан фойдаланаяпмиз. Менинг тепамда яшаётган аёл “ҳазиллашиб” сув тошириб, ваннахонадаги томга катта зарар етказди.  Бу ҳақда “Боғистон” маҳалласи ва участка нозирларига маълум бўлсада,  бу шикоятни ўрганиб, чора кўришни пайсалга солиб келмоқдалар. Қизиғи шундаки,  менга нисбатан бу фитналарни уюштираётганлар  рус миллатига мансуб фуқаролар. Нега айнан руслар? Бу  ягона Аллоҳга маълум”,  дейди Фахриддин Тиллаев.

Тиллаев 2013 йилнинг 23 август куни Қозоғистоннинг “Туркистон” вилоятида ЎХҲ нинг яна бир  аъзоси Нураддин Джуманиязов билан бирга  авлиё Аҳмад Яссавий, Арислонбоб боболаримизни маскан ва маконларини зиёрат қилиб қайтишганди.  Уларни Қозоғистон ва Ўзбекистон билан чегарадош бўлган, “Қоплонбек” божхона бўлимида роса текширишган. Афсуски, ёнларидан ҳуқуқ “посбонларини” қизиқтирадиган бирор нарса чиқмаган. Ўзбекистон МХХ нинг ходимлари уларнинг уйларига келиб, орқасидан қаттиқ кузатув асносида назорат қилишганлар.

Улар ҳозиргача МХХ ходимлари томонидан қаттиқ кузатув остида яшашмоқда.

Шу кунларда  Фахриддин Тиллаев интернет ва компьютерини, ҳамда уйидаги жиҳозларини қайта тиклаяпти. Куни-кеча Тошкент шаҳридаги “UCell” компаниясига бориб интернетга тўсиқ қўйилаётгани ва унга тегишли бўлган модем ва сим карталар сунъний равишда ёпилаётгани борасида шикоят қилган. Компания хизматчиларидан бири интернет маълум вақтгача чекланишини, ҳамда интернетдан фойдаланувчи фуқаролар қайтадан рўйхатдан ўтишлари шартлигини “тушинтириб” қўйган.

ЎХҲ нинг Тошкентдаги мухбири