O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Зарбдор туман хокимининг кўринмас илдизи

Зарбдор туман хокимининг кўринмас илдизи
132 views
24 December 2014 - 13:53

2Мен, А.Саримсоқов 03.12.14 куни Зарбдор туман ҳокими Э.Ғайбуллаевнинг жазмани Н.Жумаеванинг таклифига биноан ҳоким совға қилган намунали уйида суҳбатда бўлдим. Суҳбат жараёнида у ўзини фаришта қилиб кўрсатиб:

“Мени нимага Интернетга чиқардингиз, мен Э.Ғайбуллаевнинг ишларига умуман аралашмаганманку, сиз мен ҳақимдаги мақолангизни Интернетга ноҳақ чиқаргансиз. Энди қайтадан Интернетга чиқиб, мени мақтаб чиқарасиз, мақтаб чиқармасангиз ўзингизга ёмон бўлади” деган эди..

Унга мен: “Мен дадангиз билан қалин ака укамиз, ўртамизга совуқчилик солманг” дедим.

Бўлиб ўтган суҳбатга қарамай Н.Жумаева Э.Ғайбуллаевни ишга солиб, укам Баҳодир Саримсоқовнинг фермер хўжалигини тортиб олинишига эришган.

Бу тўғрисида 20.12.14 куни соат 17.00 да укам менга қўнғироқ қилиб, сизнинг дастингиздан Э.Ғайбуллаев фермер хўжалигимни тортиб олди” деган хабарни етказди. Шунда мен Н.Жумаева 03.12.14 куни айтган сўзларини амалга оширганлигини билдим.

Аслида, 05.11.14 кунги “Жиззах вилоятининг яна бир ҳокими хақида” деган мақоламизда бор ҳақиқат ёзилган эди. Лекин, биз Э.Ғайбуллаевнинг жирканч ғайриқонуний ҳаракатларини фош қилишни унчалик истамаган эдик. Афсус, Н.Жумаеванинг А.Саримсоқовга кўрсатган пўписасидан кейин фош қилишга қарор қилиб, унга қўшимча қилиб, туманда содир этилаётган қонунбузарликлар тўғрисида қуйидагиларни маълум қиламиз:

1. Аслида Н.Жумаева Ўз.Р Бош Вазири Ш.Мирзиёевнинг укаси Аббос Мирзиёевнинг хотини бўлиб, айни вақтда Зарбдор туман ҳокими Э.Ғайбуллаевнинг ёқимтой жазманидир. Унинг хоҳиш истаги Э.Ғайбуллаев учун қонундир. Ушбу ҳолат Э.Ғайбуллаевнинг кўринмас илдизи бўлиб, у Ш.Мирзиёевнинг ўқ илдизига туташганлигидан далолат беради.

2. Бўстон шаҳарчасидаги маданият саройини қайта реконструкция қилиш учун 2013 йилда давлат томонидан ажратилган 600 миллион сўм маблағ туман ҳокимининг буйруғига асосан туман молия бўлими мудири томонидан ўзлаштириб юборилган.

3. Бўстон шаҳарчасидаги болалар шифохонасининг биносини ҳоким ўз ҳамқишлоғи Р.Нурбоевага бузиб олиб кетишиги имконият яратиб берган.

4. Бўстон шаҳарчасида ичимлик сувини яхшилаш мақсадида давлат томонидан 377 миллион сўм маблағ ажратилган эди. Лекин Э.Ғайбуллаев:

Мени ортимда Атаев (Президентга яқин шахс) турибди, Бўстон шахарчасини йўқ қилиб юбораман” деган сўзида туриб, шу маблағни кўзланган мақсадда ишлатилишига қаттиқ қаршилик қилган. Натижада Бўстон шахарчаси ахолиси хонадонлари ичимлик суви билан таъминланмай қолган.

5. Бўстон шаҳарчаси ёнида янги қурилган намунали хонадонларни ичимлик суви билан таъминлаш учун тузилган режа асосида артезиан қудуғи қурилиши учун давлат томонидан ажратилган маблағ ҳам ҳоким томонидан ўзлаштирилиб, ичимлик суви қувурлари Бўстон шаҳарчаси ичимлик суви қувурлари тизимига улаб қўйилган.

6. Бўстон шахарчаси ўт ўчирувчилар шаҳобчаси ёнида ип йигирув цехи бор эди. Уни ҳам Э.Ғайбуллаев буздириб, жойини участка қилиб сотиб юборган.

7. “Жиззахстепстрой” ташкилоти биносини Э.Ғайбуллаев ҳамқишлоғи У.Қувноқовга турар жой қилиб расмийлаштириб берган.

8. Режага асосан Бўстон шахарчаси аҳолиси жамоасига тегишли бўлган 0,43 ГА ер майдонини Э.Ғайбуллаев жазмани Н.Жумаеванинг укаси Султонга учакстка қилиб расмийлаштириб берган.

9. “Дилбар опа болалар парки” ни ҳам Э.Ғайбуллаев бузиб, участка қилиб сотиб юборган.

10. 2009 йилдан бери сурункали равишда пахта йиғими даврида давлат томонидан белгиланган нархда теримчиларга тўланиши керак бўлган маблағни маҳаллий теримчиларга 30% га камайтириб тўлаб келиб, охирги ойлигини умуман тўламасдан келмоқда. Ундан ташқари, теримга жалб қилинган хусусий автомашиналарнинг хизмат ҳақларини ҳам умуман тўламай келмоқда.

11. Туман ҳокими Э.Ғайбуллаев ўзининг муовинлари Фурқат ва Нарзулла ҳамда Й.Бозорбоевнинг 5 нафар фарзандлари, ундан ташқари, жуда кўп Зарбдорлик фуқароларнинг ноҳақ қамалишига сабабчи бўлган.

Шундай қонунбузарликларни собир этган жиноятчи қандай қилиб туманда ҳоким бўлиб ўтирибди, ҳайронмиз.

Ушбу жиноий ҳаракатларни прокуратура идоралари томонидан текшириб чиқилишини ва тегишли Қарорлар қабул қилинишини кутиб қоламиз.

Хуқуқ химоячилари:                               
/ А.Саримсоқов / Тел: 99894.341.53.77
/ Ш.Рустамов / Тел: 99890.353.19.31.                                   
21.12.14 йил.