Россиянинг мақсади – Оврўпа давлатларининг етарли даражада интеграция бўлмаганлик билан Оврўпани қўрқитишдан иборатдир. Россияга кўра Оврўпа тез орада парчаланиб кетади. Бу ҳақда жума куни Вашингтондаги стратегик ва халқаро тадқиқотлар Марказида бўлиб ўтган дискуссия вақтида сиёсатшунос ва бир нечта АҚШ президентларига маслаҳатчи бўлган Збигнев Бжезинский фикр билдирди, деб хабар берди “Америка овози”.
“Қўрқитиш орқали Оврўпани парчалаб ташлаш Путиннинг стратегик мақсадидир – дея таъкидлайди Бжезинский – Бундан ташқари, у Оврўпани Америкадан ажратмоқчи”.
“Россия ҳарбий учоқларининг кутилмаган тарзда чегаралардан узоқларга патрул қилиш учун йўл олиши ва номаълум жойлардан қайтиб келишларини “қўрқитиш операцияси”ни амалга ошириш истагидан бошқа изоҳи йўқ”, – дея фикрини давом қилдиради Бзежинский.
Унинг фикрича, россия ҳукуматининг ҳаракатлари қачондир “альянсда ўзига хос фалаж ҳолати”ни юзага келтиришга қаратилган.
Россияда ривожланаётган янги мафкура фонида амалга оширилаётган ушбу ҳаракатларни Бзежинский Россиянинг салоҳияти ҳақида нотўғри хулоса қилиш учун асос сифатида баҳолайди. Унинг фикрига кўра Кремль ўз ҳаракатларини барча русларнинг орзуларини ифода этиш байроғи остида олиб бормоқда.
“Бу ерда гап нафақат этник руслар ҳақида, балки “ватандошлар” деб номланувчи бутун рус тилида сўзлашувчилар ҳақида бормоқда. Бу нуқтаи назардан Кремль Эстония ва Латвиянинг ҳам рус тилида сўзлашувчи аҳолисига кўз тиккан. Шундай экан бу асос билан улар кун келиб Брайтон Бични ҳам ўз манфаатлари ҳудуди сифатида эълон қилишса мен ҳеч ҳам ҳайрон бўлмайман”, – дейди Бзежинский.
Украинага нисбатан Россиянинг жорий ниятларига баҳо берар экан Бзежинский Москванинг интилишлари Украинадаги ички вазиятни мамлакат мустақиллигини сақлаб қола олмайдиган даражага олиб келишга қаратилган деб ҳисоблайди.
“Агар мустақиллик узоқ вақт давомида ижтимоий инқироз ва иқтисодий муаммолар гирдобида қолса мустақилликни сақлаб қолиш имкониятлари билан боғлиқ саволлар юзага чиқади –дея қайд қилади Бзежинский. – Ғарб эса Украинани зудлик билан қўллаб-қувватлашига тўғри келади”.
Сиёсатшуноснинг қайд қилишича жорий россия-украина муносабатларига нисбатан ғарбнинг жавоб стратегиясида иккита жиҳат асосий ўрин тутмоғи лозим.
“Биз нима бўлган тақдирда ҳам Украинанинг Оврўпага яқинлашувини қўллаб-қувватлашимизни билдиришимиз керак, Украинанинг Оврўпа Иттифоқига аъзолиги ҳақида эса яқин келажакда гап бўлмагани маъқул. Бу Россияда таҳлика уйғотиши мумкин”, – дейди Бзежинский.
ЎХҲ ахборот бўлими