O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ислом Карим ва Гулнора замонида

1. Жамият ва давлат тараққиёти тўғри мафкурага (соғлом эътиқод, унга зид бўлмаган миллий қадриятлар, замонавий тараққиётнинг ижобий хусусиятларига) асослантирилдими? Йўқ!

Ислом Карим ва Гулнора замонида
134 views
26 December 2012 - 11:52

(1989 -2012 йиллар)

1. Жамият ва давлат тараққиёти тўғри мафкурага (соғлом эътиқод, унга зид бўлмаган миллий қадриятлар, замонавий тараққиётнинг ижобий хусусиятларига) асослантирилдими? Йўқ! Бунинг ўрнига “Ўзбекистон келажаги буюк давлат”, “Президент Каримов халқнинг отаси” каби сафсаталар ўртага қўйилди.

2. Сиёсат соҳаси инсон ҳуқуқлари, эркинлик ва адолатга, эркин сайловларга асослантирилдими? Йўқ! Бунинг ўрнига диктатура зулми, халқни қул қилиш, сохта сайловлар, мухолифатни йўқ қилиш сиёсати йўлга қўйилди.

3. Иқтисодий тараққиёт мулкка адолат билан эгалик қилиш, соғлом рақобат, эркин тадбиркорлик ва тижоратга асослантиридими? Йўқ! Бунинг ўрнига инқирозга юз тутган давлат иқтисоди, халқни бу иқтисодга қул қилиш, порахўрлик, фоизхўрлик, маъмурий буйруқбозлик билан Ўзбекситон иқтисоди хонавайрон қилинди. Натижада Ўзбекистон халқи учун ё қўрқувдан овоз чиқармай уйда ўтириш ёки бўлмаса ватанидан қочиб, ўзга мамлакатларда қул бўлишдан бошқа чора қолмади.

4. Инсон ҳуқуқлари ва адолатни таъминлашда халқимизнинг эътиқодига ва БМТнинг инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига асосида инсонларимизнинг жони, эътиқоди, ақли, мол -мулки, ирси, номуси ва шарафининг дахлсизлиги таъминландими? Йўқ! Бунинг ўрнига эътиқодли инсонлар қатоғон қилинди, инсон жони ва ақли қадрсизланди, инсонларимизнинг мол -мулки давлатнинг ҳокимлари ва миршаблари томонидан талон -тарож қилинди, ирс ва номус оёқ остига олиниши учун бузуқлик ва фаҳш ишларга йўл очилди.

5. Янги мафкурага асосланган мактаб ва тарбия тизими йўлга қўйилдими? Йўқ! Бунинг ўрнига таълим -тарбия иши порахўрлик ва сохтагарчилик марказига айлантирилди. Ёш авлодларнинг илмсиз, ахлоқсиз, бирор ишга ярамайдиган оломон бўлиб “етишиши” учун йўл очилди. Ўқитувчилар арзимас маошга Каримов режимининг қулларига, пахта териш, иншоат ва шундай ишларда бепул ишлатиладиган мардикорларга айлантирилди.

6. Маънавият ва ижод соҳасида эркин фикр, эркин ижод ва халқ маънавиятини юксалтирадиган асарларнинг ўртага чиқиши учун шароит яратилдими? Афсуски, яна Йўқ! Ислом Каримов ва Гулнора Каримова ўзбек миллий адабиёти, санъати ва маънавиятини йўқ қилишга бел боғладилар. Бунинг ўрнига “Гугуша”нинг масхарабозликлари миллий маданият ва санъат ўрнида тақдим қилинди.

7. Ижтимоий ҳаётда халқимизга хос бўлган оилага боғлилик, ота -онага ҳурмат, маҳаллада ўзаро тинч -тотув яшаш ва ёрдамлашиш жараёнлари тараққий қилдирилдими? Яна Йўқ! Бунинг ўрнига маҳалла жосуслар маконига айлантирилди, инсонлар бир -бирларига ишонмайдиган, бир -бирларидан нафрат қиладиган ва қўрқадиган ҳолга келдилар.

8. Мустақилликдан кейин янги Ўзбекистон давлати дунё жамоатчилиги назарида обрўйли ва инсон ҳуқуқлари устун бўлган замонавий давлат мақомига эришдими? Йўқ! Бунинг ўрнига Ўзбекистон ДИКТАТОРЛИК, ПОРАХЎРЛИК ВА ЗУЛМ устун бўлган қолоқ давлат сифатида танилди.

БУТУН БУЛАР ИСЛОМ ВА ГУЛНОРА КАРИМ ДИКТАТУРАСИНИНГ ХАЛҚИМИЗ ОРАСИДА ЎРНИ ЙЎҚЛИГИГА ДАЛИЛДИР. ЎХҲ ХАЛҚИМИЗНИ БУ ОИЛА ДИКТАТУРАСИДАН ҚУТҚАРИШ УЧУН КУРАШМОҚДА. СИЗНИ БУ ОЛИЙЖАНОБ КУРАШДА ҲАРАКАТИМИЗ САФЛАРИДА ЎРИН ОЛИШГА ДАВЪАТ ҚИЛАМИЗ.

Намоз Нормўмин,
ЎХҲ Муассислар Мажлиси аъзоси ва Мувофиқлаштирувчиси.
26 декабрь 2012 йил.

Эслатма: ЎХҲ дастури ҳақида қисқа маълумотларни ушбу линкдан ўрганишингиз имумкин:

http://www.uzerk.org/archives/12935