O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ислом дунёси ўз ҳуқуқларини талаб қилади. БМТнинг «ғарбона» тизимлари мусулмонларни қаноатлантирмайди

Ислом дунёси ўз ҳуқуқларини талаб қилади. БМТнинг «ғарбона» тизимлари мусулмонларни қаноатлантирмайди
132 views
21 March 2012 - 11:55

Шу йилнинг февраль ойида Индонезиянинг пойтахти Жакартада БМТ инсон ҳуқуқлари исломий тарздаги кенгашининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди. Бундай Кенгаш тузиш қарори Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти (ИҲТ) ташқи Ишлар Вазирларининг 2011 йил июнь ойидаги йиғилишида олинган эди. Бу учрашувда Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи доимий мустақил гуруҳ (комиссия) (ИҲҲҚДГ) деб аталган бу янги ташкилотнинг низоми ҳам қабул қилинди. Ушбу Низомнинг 12 моддасига кўра ИҲҲҚДГ нинг қарорлари ИҲТ давлатлари учун тавсия моҳиятига эгадир.
ИҲҲҚДГнинг биринчи мажлисида ИҲТ га аъзо бўлган 18 давлат вакиллари, мустақил мутахассислар ва кузатувчилар қатнашдилар. 6 вакил Араб Давлатларини, 6 вакил Осиё ва яна 6 вакил Африка қитъасини тамсил қилди. Янги ташкилот аъзоларининг чорак қисми Индонезия, Малайзия, Афғонистон ва Судандан келган аёллар эканлиги қизиқиш уйғотди. ИҲҲҚДГнинг биринчи мажлисига ИҲТнинг Бош Котиби Акмалиддин Эҳсон ўғли раислик қилди.Янги ташкилот Индонезиялик аёл вакил Сити Руҳайни Жуҳаятинни икки йиллик муддатга ўзининг раҳбари қилиб тайинлади.
Ушбу гуруҳ Раисининг журналистларга айтишича, янги ташкилот ташкилий масалаларга урғу берган. Шу билан бирга қатнашувчилар Фаластиндаги (янги ташкилот Фаластин -Исроил тўқнашувини ИҲҲҚДГнинг доимий кун тартибида тутишга қарор қилган), Суриядаги аҳволни ва яқинда Афғонистонда содир бўлган Қуръони Карим нусхаларини ёқиш масалаларини ҳам музокара қилганлар. Ушбу ташкилотнинг иккинчи йиғилиши шу йилнинг июнь ойида Станбулда ўтказилади.
ИҲТ да БМТ каби катта таъсир кучига эга бўлган халқаро ташкилотнинг исломий тарздаги бир гуруҳининг тузилиши Ислом оламининг мусулмон бўлмаган дунё билан (мажбурий руҳда бўлса) ўзаро яхши ҳамкорликка интилишини кўрсатади. Ушбу маънода Ислом умматининг Исломга ҳам, ғарбнинг замонавий демократик қадриятларига ҳам мос келадиган ахлоқ қоидаларининг ўзига хос усулларини ишлаб чиқиши зарурийдир.
Айтиш керакки, ҳозирги даврда турли маданиятлар (шу жумладан диний қарашлар ва тараққиётлар ҳам – таржимон изоҳи) ғарбнинг мафкуравий ва иқтисодий ҳукмронлиги доирасида тараққий қилишга мажбурдирлар. Эҳтимол, айнан шунинг учун ҳам янги тизимлар ўзларига хос таҳлил ва ўз тараққиёт йўлларини аниқлаб олмаган бўлишлари мумкин. Бунинг устига ҳали уларнинг мустақил тизимлари ҳам оёққа тура олгани йўқ. Ҳали Ғарб дунёси кучнинг асосий маркази экан ва янги тузилаётган халқаро ташкилотлар мўрт тизим ва бошқарувга эга экан, улар бир пайтнинг ўзида икки мувофиқлик ва икки тушунчанинг, яъни ғарб демократияси ва ўзларининг йўлларидан юришга мажбурдирлар. Бундай шароитда янги халқаро ташкилотлар ҳозирда мавжуд бўлган халқаро (аслида ғарбона), ва биринчи навбатда БМТ ташкилотларининг нусхаси шаклида ўртага чиқмоқда. ИҲТ Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи доимий мустақил гуруҳининг ва АСЕАНнинг инсон ҳуқуқлари ҳукуматларора гуруҳининг ўртага чиқиши бунга икки ўрнакдир..

Ҳозирча ғарб жамияти етарли даражада ўз кучига ва мустаҳкамлигига эга экан, ғарбона бўлмаган маданиятлар (шу жумладан диний қараш ва тараққиёт шакллари ҳам) ғарбнинг ижтимоий сиёсий йўлидан юришга мажбурлар. Масалан, ИҲҲҚДГнинг мутахассиларидан Иброҳим Саломнинг айтишича, улар тузган янги ташкилотнинг ғояларидан бири исломий қадриятларнинг умуминсоний қадриятларга мослигини исботлашдан иборнат бўлади. Саломнинг айтишича ушбу янги ташкилотни турли исломий давлатлардаги аҳволнинг демократик жамият қарашларига мослигини тадқиқ қиладиган марказга ўхшатиш ҳам мумкиндир.

Шу билан бирга шарқ (Ислом дунёси- таржимон изоҳи) аста секинлик билан ўзининг мутақиллигини ва қудратини таниб бормоқда. Шунинг учун ҳозирги анънавий халқаро тизимлар Ислом давлатларининг талаблари ва иддоаларини қаноатлантира олмайди.

Оксана Андреевна Коткина, шарқшунос талаба. 21.03.2012
Таржимон: Абдурраҳмон Муҳаммад

 centrasia.ru