O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Каримов: Гугушанинг гапи тўғри

Каримов: Гугушанинг гапи тўғри
127 views
16 April 2013 - 13:07

(Ноқонуний Президент билан норасмий суҳбат)

Савол: Эркатойингиз Гугуша қандай қилиб ўзбек халқининг бир самолет олтинини туя қилганларингизни ва унинг номига бир миллиард долларни Швецария банкига қўйишга рухсат берганлигингизни айтиб берди. Сиз шунга нима дейсиз?

Жавоб: Ҳаммаси тўғри, молодец Гугуша… Мен қизимни ҳаётида фақат бир марта мана шундай ростгўй бўлишга ўргатганман.

Савол: Аммо булар давлатга ва халқга нисбатан хоинлик ва жиноят ҳисобланадику?

Жавоб: Мен ўзим ноқонуний Президент бўлганимдан кейин қонуний иш қиламанми? Тўғрилик халқ учун, эркинлик эса биз учун…

ИАК

Савол: Ахир бу жамиятнинг чиришига ва давлатнинг инқирозига олиб келади. Бунга нима дейсиз?

Жавоб: Мен зотан бу мустақил Ўзбекистон давлатига қарши бўлганман. Шунинг учун ҳам СССРни сақлаб қолиш ҳақидаги референдумда ўзбек халқининг 90% кўпроғини қизил империяни сақлаб қолиш учун “Ҳа” деб жавоб беришга мажбур қилгандим. Шундай бўлгандан кейин давлат чирийдими, ирийдими менга барибир…

Савол: Сиз инсон ҳуқуқларини паймол қилиш, мухолифатни йўқ қилиш билан сиёсий жараёнларни ишдан чиқардингиз. Бу жамиятнинг пойдеворига бомба қўйишни билдиради. Бунинг натижасида сиз ҳокимиятдан кетгандан кейин мамлакатда тўс тўполонлар чиқиши мумкин. Бунинг учун ўзингиз масъул эканлигингизни қабул қиласизми?

Жавоб: Ҳа, ҳақиқатан ҳам мен сиёсий жараёнларни ишдан чиқардим ва бунинг оқибати мен ҳокимиятдан кетгандан кейин мамлакатда тўс тўполонларга олиб келиши мумкин. Аммо мен буни махсус қилдим, мен ҳокимиятдан кетгандан кейин тўс тўполонлар чиқса одамлар “диктатор Каримов” даври яхши экан, дейдилар. Яъни, бу инсонларнинг мени яхшилик билан эслашларининг ягона йўлидир. Совет давлати ҳам халқни роса алдарди, мана энди баъзи одамлар “совет даври” яхши экан, демоқдалар…

Савол: Бунинг ўрнига эркинлик ва адолат асосида нормал жамият қуриб, кейин ҳақиқий маънода яхши ном қолдирсангиз бўлмасмиди?

Жавоб: Эркинлик ва адолат шароитида мен бир кун ҳам ҳокимиятда қола олмайман. Чунки эркин ва адолатли сайловлардан халқ мени сайламаслигини жуда яхши биламан. Шунинг учун ҳам ўзимдан кейин ижтимоий сиёсий жиҳатдан боши берк кўчага кириб қолган ва келажаги номаълум бўлган жамиятни мерос қолдирмоқчиман.

Савол: Сиз ўзингизнинг иқтисодчи эканлигингиз билан мақтанасиз. Айтингчи, ҳозир Ўзбекистонда қандай иқтисод шакли бор, социалистикми ёки бозор иқтисодими?

Жавоб: Униси ҳам, буниси ҳам йўқ. Социалистик иқтисодда давлат мулкнинг эгаси, шунинг учун бу  шароитда давлат халқни боқади. Бозор иқтисоди хусусий мулкчилик ва эркин иқтисодий муносабатларга асосланган. Бу шароитда халқ ўзини ҳам, давлатни ҳам боқиши керак. Аммо биз унисини ҳам, бунисини ҳам қабул қилмаймиз.

Савол: Нега?

Жавоб: Чунки социалистик иқтисод зотан йўқ бўлиб кетди. Бозор иқтисоди бизга тўғри келмайди, чунки иқтисодий эркинликларга эга инсон сиёсий эркинликлар ҳам талаб қилади. Шунинг учун ҳам биз “ўзимизга хос ва ўзимизга мос” иқтисодий вариантни танлаганмиз”.

Савол: Бу иқтисодий вариантнинг маъноси нимадан иборат?

Жавоб: Бунинг маъноси биз халқни боқмаймиз, аммо унга иқтисодий эркинликлар ҳам бермаймиз. Инсонларни мажбурлаб ишлатамиз, қўлга киритилган бойликларни эса менинг бошчилигимдаги раҳбарият, яъни қароқчилар тўдаси чўнтагимизга урамиз.

Савол: Шунинг учун ҳам 8 миллионга яқин Ўзбекистон фуқароси ватанидан қочиб, чет элларга саргардон бўлиб юрган эканда?

Жавоб: Тўғри айтасиз, ўзбеклар ўзи шунақа халқ. Шундай қилмасангиз, булар уйларидан чиқмай ўтираверишади.

Савол: Сиз доимо демократияни ривожлантираяпман, бизда сўз эркинлиги бўлиши керак, интернетга тўсиқ қўйиш ахмоқлик, дейсизу аммо амалда бунинг тескарисини қиласиз. Бунинг сабаби нимада?

Жавоб: Бу аввало менинг ақлим ва виждонимнинг даражасини кўрсатади. Қолаверса юқорида айтдим, биз бир нарсани айтамиз, аммо унинг зиддини қиламиз.

Савол: Халқ қўзғолон қилиб сизни тахтдан ағдаришидан қўрқмайсизми?

Жавоб: Гугуша айтибдику бундай ҳолда чет давлатга қочамиз, деб. Тўғрисини айтсам, бу бор гап. Фақат биз ғарбга эмас, шарққа қочамиз.

Савол: Мухолифат ҳақида қандай фикрдасиз?

Жавоб: Менинг мухолифим фақат Муҳаммад Солиҳ ва унинг ҳаракатидир. У тўғри инсон, аммо бу дунёда тўғри инсонларнинг иши осон бўлмаган ва ҳозир ҳам шундай…

Савол: Тахтингизни кимга бермоқчисиз?

Жавоб: Ким айтди бировга беради, деб. Мен тахтимни бировга берадиган даражада ахмоқ эмасман.

Савол: Сўнги пайтлар диктатор Каримов юрак хуружини бошдан ўтказди, дея кўп гапирилмоқда. Бунга нима дейсиз?

Жавоб: Биз диктаторларга ҳам осон эмас. Айниқса ҳозирги пайтда сонимиз камайиб, номи ўчиб кетаётган жониворларнинг “қизил дафтарига” кириб бормоқдамиз. Тўғри ўша куни Гугуша нервимни осмондан келтирди ва мен юрагимни чангаллаб, йиқилиб қолганимни эслайман. Аммо эрталаб турганимда анча яхши эдим. Докторлардан сўраган эдим, ҳечқиси йўқ, бироз юрагингиз шамоллабди, дейишди…

Савол: Улар сизга ҳақиқатни айтмаган бўлишлари мумкинми?

Жавоб: Бизда зотан ҳақиқат айтилмайди. Сиёсатимизнинг қоидаси шу.

Савол: Мабода у дунёга кетсангиз, тахтингиз нима бўлади?

Жавоб: Гугушани меросхўрим, дея васиятнома ёзиб қўйганман. Шунга амал қилишади…

Савол: Аммо Консититуцияда Сенат аъзоларидан бири уч ой Президентлик вазифасини бажаради, кейин эса сайловлар бўлади, дейилганку?

Жавоб: Бунча содда одам экансан, журналист ука..Бизда бир нарса айтилади, бошқа нарса қилинади, дедимку. 25 йиллик давлат раҳбарлигимда қачон айтганимга амал қилибман..

Савол: Аммо сиздан кейинги васиятингизга амал қилмасликлари ҳам мумкинку?

Жавоб: Нега амал қилишмас экан. Ҳукуматдагилар менинг ўлигимдан ҳам қўрқишади…

Савол: “Ўзбекистон келажаги буюк давлат” шиорингизни изоҳлаб берсангиз?

Жавоб: Келинг, бекорчи гапларни изоҳлашга вақт йўқотмайлик.

Савол: Мустақил Ўзбекистоннинг энг катта ютуғи нимада сизнингча?

Жавоб: Рустам Иноятов бошчилигидаги МХХ нинг ютуқларида…

Савол: Яна бир самимий савол. Нега сиз ўзингиз бошқараётган бу халқни бунчалик ёмон кўрасиз?

Жавоб: Чунки мени ҳеч ким яхши кўрмайди. Нега энди мен бировларни яхши кўришим керак экан?

Савол: Сизни диктатор деганларида уялмайсизми?

Жавоб: Юзимга бир қаранг, шу юз ҳеч уяладими сизнингча?

Савол: Бўш вақтларингизда нима қиласиз?

Жавоб: Жаллодларим бегуноҳ маҳбусларни қандай қийнашаётгани ҳақидаги видеоларни томоша қиламан.

Савол: Сиз эски коммунист, ҳозирда атеист бўлишингизга қарамай баракатопгур, деган сўзни кўп ишлатасиз. Бу сўзнинг маъносини биласизми?

Жавоб: Йўқ билмайман, нима дегани ўзи бу?

Савол: Мазмунсиз суҳбатингиз учун сизга нима дейишимни ҳам билмайман?

Жавоб: Бу саволингга жавоб беришга ҳожат йўқ, барака топгур…

 

Хорижий “ВЖАҲ-РОМЮ” журналидан олинди.

Таржимон: Фурқатбек

(Изоҳ:Ушбу суҳбат эълон қилингандан кейин журнал мухбири изсиз йўқолган)

16.04.2013