O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Каримов кадрлари: инсон савдоси чақалоқлардан бошланади

Каримов кадрлари: инсон савдоси чақалоқлардан бошланади
190 views
20 June 2012 - 11:00

Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида жиноий гуруҳ таркибида янги туғилган чақалоқлар савдоси билан шуғулланувчи (Султонова, Аннақулиева и Рўзиметова) уч тиббиёт ходими қўлга олинди, дея хабар беради “Маҳалла” газетасига суҳбат берган Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Раҳмат Маматов. Маматовга кўра, тиббиёт ходимлари сўнгги уч йил мобайнида турмуш қурмаган ҳомиладор аёлларни медицина муассасасидан ташқарида туғдириб, чақалоқларни сотиб келишган.
“Гуруҳ Ўзбекистон республикасининг Хоразм вилояти Хазорасп туманида фаолият юритган”, – деди Маматов, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, аёллар ўз болаларини сотишга розилик берганларми-йўқми, ҳозирча номаълум.
Маматов матбуот анжуманида янги туғилган чақалоқлар савдоси қандай ўтгани, бу жиноят нақадар исботлангани ҳақида аниқлик киритиб ўтирмади.

Айни пайтда Ўзбекистон Давлат прокуратурасининг нашри бўлмиш “Ҳуқуқ” газетаси Тошкент шаҳар №3 туғуруқхонаси ҳамшираси ҳамда юристи чақалоқ тижорати билан қўлга олинганини хабар қилди.
12news.uz сайти шу муносабат билан, 2011 йил март ойида чақалоқ тижорати билан қўлга олинган 12 шахс устидан суд жараёни тамомланган. Олти киши суд ҳукмига кўра, етти йилдан ўн ярим йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилган. Бошқаларга эса қамоқдан бошқа турдаги жазолар белгиланган. Бу жиноий гуруҳ бошлиғи, бир қатор туғуруқхоналарда юрист лавозимида ишлаётган 63 ёшли Икбархон Хакимова бўлиб чиққан. Гуруҳ хизмат ҳаққи $2,5-3 минг орасида нархланади.

 

turkiston.tv