O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Каримов Ўзбекистонда Америка ҳарбий базасинин қурмоқчи (Frankfurter Rundschau)

Каримов Ўзбекистонда Америка ҳарбий базасинин қурмоқчи (Frankfurter Rundschau)
236 views
05 July 2012 - 10:04

“Энг улкан эҳтимол, америкалик ҳарбийлар Ўзбекистон ҳудудида ўз ҳарбий базасини қурмоқчи, албатта диктатор Ислом Каримов билан ҳамкорликда”, дея ёзади Германиянинг  Frankfurter Rundschau нашри.

“Ўзбек диктаторининг ташқи сиёсати йўналиши худди апрель ҳавоси каби ўзгарувчандир. Дам Москва билан дўстлашади, дам Ғарб билан – ҳозирги манфаатларга  қараб тарзда айнийверади”, дейди мақола муаллифи Кристиан Эш.

Энди унинг (Каримовнинг – таҳр.) ҳукумати КХШТдан – Москва раҳбарлигидаги сиёсий-ҳарбий иттифоқдан – чиқишга қарор қилди. “Ўзини НАТОнинг кичрайтирилган нусхаси ўлароқ танитадиган ташкилот учун, Каримовнинг бундай қарори драматик лаҳзага айланади”, дейилади мақолада.

Афтидан, бундай қарорга НАТО қўшинларининг Афғонистондан чиқарилиши таъсир этган. Таҳлилчи фикрига кўра, Каримов ўз ҳудудида Америка ҳарбий базасини қуриш мақсадида ўзининг КХШТ доирасидаги мажбуриятларидан қутулмоқчи.

Москва Карнеги Маркази раҳбари Алексей Малашенко фикрига кўра, келажакда Ўзбекистонда “Америка ҳарбий базаси ёки, ҳеч бўлмаганда, транзит пункти” пайдо бўлиши мумкин.

Нима бўлганда ҳам, Каримовнинг ҳатти-ҳаракатлари, собиқ СССР давлатларининг қайта интеграциясини мақсад қилган Россия президенти В.Путин учун бир зарбадир. Аммо бошқа тарафдан, Ўзбекистонга таъсир этиш учун Путинда етарлича восита йўқ, дейди А.Малашенко.

 

ЎХҲ мониторинг бўлими