O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ким Ёлғончи?

Ким Ёлғончи?
153 views
16 January 2015 - 12:30

Биз ўтган ойда босилган Ўзбекистон ҳаётини ёритувчи веб-саҳифалар рейтингига оид қисқа тадқиқот мақоламизда озми кўпми ўқувчиси бўлган 9 та веб-саҳифанинг турли йўналишлар бўйича объектив кўрсаткичларини эълон қилган эдик.

Бу кўрсаткичлар интернетдаги қидирув тизимларида веб-саҳифа номи қўлланилиши, ижтимоий тармоқларда веб-саҳифага ҳавола қилиш билан боғлиқ ҳолат, веб-саҳифага ташриф буюрувчилар сони, веб-саҳифа номининг интернет фойдаланувчилари броузерлари ҳотирасига илова қилиниши ва турли шахсий блогларда веб-саҳифа материалларининг ҳавола қилинган ҳолда фойдаланиши, веб-саҳифанинг техник ҳолати ва веб-саҳифанинг дунё сайтлари рейтингидаги ўрни асосида берилганди.

Бу  мақолани биз ўйлаб топганимиз йўқ. У байналминал миқёсда веб-саҳифаларнинг ҳақиқий ҳолати ва рейтингини кўрсатувчи обрўли интернет ресурсларнинг кундалик қайд килиб борувчи кўрсаткичларига асосланиб таёрланган материал эди.

Бундай бир материалда ўқувчиларни алдаш ва ўз рейтингини юқори кўрсатишнинг мутлақо имкони йўқ, чунки мақолада манба очиқ кўрсатилган, истаган киши бу рақамларнинг тўғри ёки хато эканлигини ўзи текшириб кўриши мумкин.

Веб-саҳифаларни юритаётган кишилар биладики, бизнинг юритаётган саҳифамизда ўқувчилар сонини кўпайтириб ёки озайтириб кўрсатувчи механизм йўқ, биз бунга муҳтож эмасмиз. Аксинча, ўқувчиларига ёлғон тарқатиб, кун кўрадиган интернет паразитларидан нафратланамиз.

Агар биз эълон қилган рақамлар сохта бўлганда эди, руйхатда кўрсатилган обрўли веб-саҳифалар бунга дарҳол раддия берган бўларди. Аммо улар ўз обрўсига яраша иш қилиб буни қилишмади, буни фақат битта “дунё узбеклари” қилди.

Холбуки, биз на бу сайт, на-да бошқасини “фош” қилиш ниятимиз йўқ эди, биз саҳифалар фаолиятидаги ҳаққоний манзарани кўрсатдик холос.

“Дунё ўзбеклари” ўзини фош этилган ҳис қилди.

Нега бошқа веб-саҳифалар бундай ҳис қилмади? Нега улар бу рақамаларга эътироз қилмади?

Чунки улар бу рақамларнинг ЎХХ сайти тарафидан уйдирилган рақамлар эмаслигини, манбанинг эътиборли ресурсларга асосланганлигини билишади ва тан олишади.

Биз эълон қилган рейтинг рўйхати интернет дунёсидаги барча веб-саҳифаларнинг оммавийлиги бўйича дунёдаги рейтингини аниқлаб берадиган Alexa (Actionable Analytics for the Web) хизмати маълумотлари асосида қуйидагича келтирилди:

8Мазкур мақола эълон қилингандан кейин 9 та веб-саҳифадан фақат биттасигина эълон қилинган рейтинг рўйхатни тан олмади, тан олмадигина эмас, уни “ёлғон” деб эълон қилди.

Яна рейтингга вазмин ва асосли раддия билан эмас, шаллақиларча бир услубда, исми жисми сохта бир киши номидан ЎХҲ сайти ва Ҳаракат лидерига, оиласига ҳақорат билан жавоб берди.

Холбуки, агар булар эълон қилинган мақоланинг ёлғон бўлиб, уни фош қилмоқчи бўлганда эди, бу мақолани ўз саҳифасида берган бўларди ва тагида унга қарши раддиясини фактлар билан эълон қилган бўларди.

Бу туҳматга асосланган “мақола” Ўзбекистондаги “соддадил” ўқувчилар учун мўлжалланган бир мағзавадан бошқа нарса эмас.

Бу саҳифа Ўзбекистонда очиқ бўлишига қарамасдан, унинг “муридлари” сонини 10 баравар кўп қилиб кўрсатишга мажбур бўлаётган бу кимсалар ўз рейтингларини бошқа бировларга тош отиб кўтармоқчи бўлсалар янглишади.

Ҳеч ким бировга лой чаплаб тоза бўла олгани йўқ, була олмайди ҳам.

ЎХҲ таҳририяти


ИЛОВА:

Дунёдаги веб-саҳифаларнинг объектив ҳолатини аниқлаб берувчи халқаро ресурслар маълумотига кўра Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ва «Дунё ўзбеклари» веб-саҳифаларининг 16.01.2015 ҳолатига кўра кўрсаткичлари қиёсий таҳлили қуйидагича:

1. SiteScore хизмати веб-саҳифаларнинг бир нечта йўналишлар бўйича кўрсаткичларини ҳисоблаб беради. Хусусан, бу кўрсаткичлар ҳар бир веб саҳифанинг интернетдаги қидирув тизимларида номи қўлланилиши, ижтимоий тармоқларда веб-саҳифага ҳавола қилиш билан боғлиқ ҳолат, веб-саҳифага ташриф буюрувчилар сони, веб-саҳифа номининг интернет фойдаланувчилари броузерлари ҳотирасига илова қилиниши ва турли шахсий блогларда веб-саҳифа материалларининг ҳавола қилинган ҳолда фойдаланишини кўрсатиб беради. Ҳар бир йўналиш учун 10 балл ажратилган бўлиб веб-саҳифанинг умумий кўрсаткичи 100 баллик тизимда ҳисоблаб чиқилади.

SiteScore хизматига кўра ЎХҲ веб-саҳифаси кўрсаткичлари:

10
SiteScore хизматига кўра “Дунё ўзбеклари” веб-саҳифаси кўрсаткичлари:

7
2. Woorank қидирув оптимизация хизмати веб-саҳифаларнинг юқорида тилга олинган кўрсаткичларидан ташқари ҳар бир веб-саҳифанинг техник ҳолати ва саҳифаларнинг очилиши тезлигини ҳам ҳисобга олади. Woorank қидирув оптимизация (Search Engine Optimization) хизматида Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ва «Дунё ўзбеклари» веб-саҳифаларининг 16.01.2015 ҳолатига кўра кўрсаткичлари

ЎХҲ веб-саҳифаси:

11
“Дунё ўзбеклари” веб-саҳифаси:

6
3. Интернет дунёсидаги барча веб-саҳифаларнинг оммавийлиги бўйича дунёдаги рейтингини аниқлашда кенг фойдаланиланиладиган Alexa (Actionable Analytics for the Web) хизмати маълумотларига кўра Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ва «Дунё ўзбеклари» веб-саҳифасининг 16.01.2015 ҳолатига кўра дунё рейтингидаги ўрни:

ЎХҲ веб-саҳифаси:

12
“Дунё ўзбеклари” веб-саҳифаси:

5