O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Кўз тегиши ва назардан сақланиш мумкинми?

Кўз тегиши ва назардан сақланиш мумкинми?
311 views
01 May 2012 - 13:31

 Табиатан феъли ва биомайдони заиф кишилар ўзларидан кўра биоқуввати кучли кишилар томонидан назарланиши хакида кўп эшитганмиз. Бунинг учун уларга ҳасад билан ёмон қарашнинг ўзи кифоя. Кўз тегиши – бир одамнинг бошқасига нисбатан салбий биоэнергетик таъсири бўлиб, бунда зарарланган кишининг қувват манбаида ўз-ўзидан бузилиш руй беради ва кўпгина холларда бу салбий оқибатларга олиб келади. Шунингдек, биомайдонда салбий таъсирлар оқиб кирадиган тешикчалар пайдо бўлади. Кўз тегишининг асосий белгиларидан бири – доимий чарчоқ, холсизлик бўлиб, уни кўпгина ҳолларда дори-дармонлар билан даволаб бўлмайди.

Маълум бўлишича, хар бир одамда оз бўлсада кўз тегиш хусусияти бўларкан. Бироқ, сеҳру жоду Билан иссиқ-совуқ қилиш фақат профессионалларга хос хусусиятдир. Иссиқ- совуқ қилиш  орқали нафақат инсонга таъсир ўтказиш, балки унинг соғлиги, иши, хаётига жиддий зарар етказиш хам мумкин. Шу боис хам ана шундай ташқи таъсирлардан сақланиб юриш жуда катта аҳамиятга эга.

Хўш, сизга кимдир иссиқ-совуқ қилган ёки қилмаганини қандай қилиб билиш мумкин? Бунда танангизга яхшилаб қулок тутиб  кўришингиз ёки оилангиздагиларни эътибор билан кузатиш кифоя. Мабодо, ўзингиз ёки фарзандларингиз тушинарсиз холатда касал бўлиши, идиш-товоқларнинг ўз-ўзидан синиши, озиқ-овқат махсулотларининг меъёридан кўра тез бузилиши, сурункали равишда ёмон тушлар кўриш ёки бошқа тушунарсиз салбий ҳолатлар юзага келса, кимдир сизга илму-амал қилган, деган хулосага келиш мумкин. Бунда энг аввало, эшиклар, дераза ромларини яхшилаб кўриб чиқиш лозим. Улар атрофида санчилган игна, шунга ўхшаш ўткир тиғли нарсанинг топилиши шубхаларни далиллабгина қолмасдан, балки тезрок ҳимояланиш чораларини кўришни хам тақазо этади. Топилган буюмни ялонғоч қўл билан ушлаш тавсия этилмайди. Иложи борича бу ҳақда бировга айтмаслик лозим. Уйдаги хамма буюмларни ювиб тозалаш тавсия этилади.

Азал-азалдан ота-боболаримиз норасида гўдакка ёмон сўзларни айтиш – бало-қазони чакириш билан баробар, дейишади. Айтишларича, ёмон сўзларни кўп эшитиш бора-бора биомайдонни зарарлайди ва салбий таъсирларга нисбатан кучсиз қилиб қўяди. Агарда болангизни аччиқ устида қаттиқ уришган ва энди афсусланаётган бўлсангиз, хаёлан юрагингизни унинг рўпарасига кўйинг. Шу йул билан унинг ўзингизнинг қахрли қарғишларингиздан асраб қолишингиз мумкин. Ахир она қарғиши – ўқ дейдилар.

Фарзандингизга исм қўяётганингизда ўтиб кетган ота-боболарнинг исмларини қўйишдан эхтиёт бўлган маъқул. Айниқса, болага бирор халокат туфайли ёки оғир касаллик туфайли вафот этган кишиларнинг исмини бериш мумкин эмас. Акс холда утиб кетган кишининг тақдири унинг исми қўйилган болада такрорланиши мумкин. Хуллас, дунёга келган фарзандни бир умр бало-қазолардан асраш учун унга исм қўйилаётгандаёқ эхтиёт чорасини кўриб қўйиш фойдадан холи булмайди. Зеро, сақланганни Худо сақлайди, деб бежизга айтишмайди

Мен сизларга  “муслима ва унинг оиласи саломатлиги”сайтида чиққан ажойиб мақолани мисол келтириб сухбатни куйирокда давом эттирамиз.Мархамат ўқинглар азизлар;

Кўз тегишининг рост эканига Қуръони каримдан далиллар

Аллоҳ деди: “(Яъқуб ўғилларини сафарга кузатар экан), айтди: “Эй ўғилларим (Мисрга) бир дарвозадан кирманглар, балки бошқа-бошқа дарвозалардан киринглар! Мен сизлардан Аллоҳнинг бирон ҳукмини қайтара олмайман. Ҳукм ёлғиз Аллоҳнинг измидадир. Мен фақат У Зотнинг ўзига таваккул қилганман -суянганман. Барча таваккул қилувчилар Унинг Ўзигагина таваккул қилсинлар – суянсинлар”. Улар оталари буюрган тарафлардан (Мисрга) киришлари улардан Аллоҳнинг бирон ҳукмини қайтарувчи эмасдир. (Бу) фақат Яъқубнинг дилидаги (фарзандларига нисбатан меҳр шавқатдан пайдо бўлган) бир эҳтиёж эдики, у ўзининг шу эҳтиёжини қондирган эди, холос. Зотан, у Биз (ваҳий орқали) берган таълимимиз сабабли чуқур билим эгасидир. Лекин одамларнинг кўпи (буни) билмайдилар. (Юсуф 67-68)

Ҳофиз ибн Касир шундай дедилар: “Аллоҳ Таоло Яъқуб алайҳиссалом ҳақларида хабар бериб, айтадики, у киши ўғиллари Бенямин билан фарзандларини сафарга ростлагач, уларга барилари Мисрдаги бир эшикдан кирмасликларини, балки турли эшиклардан киришларига буюрдилар. Чунки Ибн Аббос, Муҳаммад ибн Каъб, Мужоҳид, Заххок, Қатода, Суддий ва бошқа муфассирлар айтганларидек: Яъқуб ўғилларига кўз тегишидан қўрққанлар. Чунки улар ҳусни жамоллик, кўркам кўринишлик ва келишган йигитлар бўлишгани учун, уларга одамларнинг кўзи тегади, деб қўрққанлар. Чунки кўз ҳақ бўлиб, отлиқни отдан қулатади.

Оятдаги Яъқуб алайхис-саломнинг: “Мен сизлардан Аллоҳнинг бирон ҳукмини қайтара олмайман” деган қавлларининг маъноси: яъни сизларни кўз тегишидан огоҳлантиришим, Аллоҳнинг тақдири ва қазосини қайтара олмайди. Чунки Аллоҳ агар бирор нарсани ирода этса, унга бирор нарса тўсиқ ва тескари бўла олмайди. “Улар оталари буюрган тарафлардан (Мисрга) киришлари, улардан Аллоҳнинг бирон ҳукмини қайтарувчи эмасдир. (Бу) фақат Яъқубнинг дилидаги (фарзандларига нисбатан меҳр-шафқатдан пайдо бўлган) бир эҳтиёж эдики, у ўзининг шу эҳтиёжини қондирди, холос”.

Муфассирлар айтишадики: “Бу эҳтиёж, уларга кўз тегишининг олдини олиш эди. (Ибн Касир 2ж\485с)

Аллоҳ айтди: “Албатта кофир бўлган кимсалар Зикрни ( Қуръонни) эшитган вақтларида сизни кўзлари билан йиқита ёзурлар ва (Муҳаммад) шак-шубҳасиз мажнундир, дерлар”. (Қалам 51). Ҳофиз ибн Касир роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Ибн Аббос, Мужоҳид ва бошқалар айтадиларки: “Кўзлари билан йиқита ёзурлар” дегани, яъни кўзлари билан кўзларлар. Агар Аллоҳ сизни асраб, ҳимоя қилмаганида, улар сизга душманликлари туфайли сизга ҳасад қилиб кўзлари билан ерга қулатар эдилар. Ушбу оятда кўз тегиши ва унинг таъсири борлигининг ҳақ экани ва бу Аллоҳнинг амри билангина бўлиши мумкинлигига далил бор. Бу ҳақда турли ва кўп йўллар билан ривоят қилинган ҳадислар ворид бўлган. (Ибн Касир, 4ж\410с)

Кўз тегишининг ҳақ эканига Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларидан далиллар

Абу Ҳурайра (Аллох ундан рози бўлсин) айтадилар: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) “Кўз – ҳақдир” дедилар. (Бухорий, 10ж\203с, Муслим “Тиб” бобида ривоят қилганлар).

Оиша (Аллох ундан рози бўлсин) дан ривоят қилинадики, Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: “Кўз тегишидан Аллоҳ паноҳ беришини сўранглар, чунки кўз – ҳақдир”. (Ибн Можа 3508 – ҳадис, Албоний “Саҳиҳул жомеъ” саҳиҳ 951)

Ибн Аббос (Аллох ундан рози бўлсин) айтадиларки: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: “Кўз – ҳақдир. Агар тақдирни бирор нарса ўзгартира олганида, кўз ўзгартира оларди, агар ғусул қилишингизни сўрашса ғусул қилиб беринглар”. Яъни бирортангизнинг мусулмон биродарига кўзи тегса ва ундан чўмилиб бериш сўралса, лаббай деб жавоб қилсин ва чўмилиб, сувини унга берсин. (Муслим “Салом китоби”даги “Тиб” ва “Руко” (дам солиш) китоби)

Асмо бинти Умайс (Аллох ундан рози бўлсин): Ё Расулуллоҳ! Жаъфарнинг болаларига кўз тегибди. Уларга дам солдирайми? деб сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳа! – дедилар – агар бирор нарса тақдирни ўзгартирганида, кўз ўзгартириб юборарди”. (Аҳмад, 6ж\438с. Термизий 2059 “ҳасан -саҳиҳ” Албоний 5662, “Саҳиҳул жомеъ”).

Бу ҳадиснинг маъноси шулки, инсонга кўз тегиб, унга таъсир қилиши мумкин. Ҳатто у баланд бир ерга чиқиб, сўнг кўз таъсирида унинг юқорисидан қулайди.

Ибн Аббос (Аллох ундан рози бўлсин)дан ривоят қилинадики, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар: “Кўз ҳақдир, у кишини баландликдан қулатади”. Яъни баланд чўққидан қулатади”. (Аҳмад, Таброний, Хоқим. Албоний “Силсилаи саҳиҳа”да 1250 “ҳасан” деганлар.

Жобир (Аллох ундан рози бўлсин) айтадилар: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтдиларки: “Кўз кишини қабрга киритади, туяни эса қозонга киритади”. Маъноси: Кўз инсонга тегса, уни ўлдиради ва у дафн этилиб қабрга киради. Туяга тегса, уни ўлимга олиб келади, ўлиб қолмасин деб сўйилиб, қозонга тушади. (Абу Наъийм “Алхиля”, Албоний “Саҳиҳул жомеъ” 4023).

Жобир (Аллох ундан рози бўлсин) айтадилар: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедиларки: “Аллоҳнинг қазо ва тақдиридан сўнг умматимдан энг кўп вафот этадигани кўз тегишидан бўлади”. (Бухорий “Тарих”, Албоний “Саҳиҳул жомеъ” 1217 ҳасан).

Оиша (Аллох ундан рози бўлсин) айтадилар: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) кўз текканда дам солдиришимга буюрар эдилар”. (Бухорий 10ж\170с, Муслим 2195)

Анас ибн Молик (Аллох ундан рози бўлсин) айтадилар: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) кўз текканда, хума чаққанда, намла чиққанида руқия (дам солиш)га рухсат берганлар”. Хума: заҳар чиқарувчи махлуқ чақиши; Намла: Ёнбошда чиқувчи яра (кўз яра бўлса керак). (Ибнул Асир “Ниҳоя” 5ж\120)

Умму Салама (Аллох ундан рози бўлсин) дан ривоят қилинадики, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уйларидаги бир жориянинг юзидаги “сафъа”ни кўриб: “Унга назар тегибди, руқия қилдиринглар уни” дедилар. (Сафъа дегани: Шайтондан бир аломат, баъзилар шайтон аломатининг бир тури, деганлар. 2ж\375с). Сафъа – юзнинг қорайиб ёки сарғайиб кетиши. (“Ниҳоя”)

Жобир p. Айтадилар: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Оли азмни илон чақиб олганида руқия қилишга рухсат берганлар ва Асмо бинти Умайсдан: Нечун Бану Ахий Зариъанинг жисмлари – озиб-тўзиб эҳтиёжманд кўринади? деб сўрадилар. Асмо: – Йўқ, (улар етишмовчиликдан эмас), балки, улар кўзга яқин бўлганлари учун шундай – дедилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Уларга дам солгин” дедилар. Асмо Расулуллоҳга дам солмоқчи бўлган дуоларини кўрсатгач, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Дам солавер” дедилар. (Муслим “Китобус Салом”, 2188)

Кўз тегиши ҳақиқат экани ҳақида уламоларнинг фикрлари

Ҳофиз ибн Касир роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Аллоҳнинг амри билан кўз тегиши ва унинг таъсири ҳақдир”. “Ибну Касир тафсири” 4ж\410с)

Ҳофиз ибн Ҳожар роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Кўз тегиши ёмон табиатли кишидан бир нарсага ҳасад билан ёқтириб қарашидан пайдо бўлади. Назар қилинган кишига ундан зарар ҳосил бўлади”. (“Фатҳул борий” 10ж\200с).

Ибнул Асийр роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Қачонки бир кишига душмани ёки бир ҳасадгўй назар ташласа ва унга таъсир қилса ва шу сабабдан у касал бўлиб қолса, унга кўз тегибди, деб айтилади”. (Ан-ниҳоя Зж\332с).

Ҳофиз ибнул Қайюм роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Қулоқ солиш ва ақл ишлатишдан бенасиб қолган тоифалар кўз тегишини инкор қилганлар. Улар кўз тегишини: “Бу гаплар ваҳима гаплардан бўлак нарса эмас, ҳақиқатда йўқ нарсалардир” деб изоҳлайдилар. Бу гапларни айтаётганлар одамлар ичида энг илмсиз, ақл ва қулоқ солиш борасида жоҳил, бетакаллуф, табиати қўпол, руҳлар ва жинлар, уларнинг сифатлари ва таъсирлари ҳақида маърифатдан йироқ бўлган кишилардир. Ислом умматида бўлган оқил кишилар эса, миллатлари қандай бўлишидан қатъий назар, улар кўзнинг сабаби ва таъсир қилиши ҳақида турли фикрларда бўлсалар ҳам кўзнинг тегишини йўққа чиқармайдилар ва инкор қилмайдилар.

Ибнул Қайюм айтадилар: “Маълумки Аллоҳ субҳанаҳу жисмлар ва руҳларда қувватлар ва турли табиатларни яратиб, уларнинг кўпчилигида ўзига хос хусусиятини ва таъсирли кайфиятларни барпо қилган. Оқил инсон руҳларнинг жисмларга таъсир қилишини инкор қилиши мумкин эмас. Чунки бу гувоҳ бўлинган ва ҳис қилинган нарсадир. Мисол учун, бировдан тортиниб, уялиб турган инсонга, ўша киши қараса, унинг юзи қизариб кетади. Биронтадан қўрқаётган кишига қўрқитаётган киши қараса, қўрқувчининг юзи сарғайиб кетганини кўрасиз. Инсонлар назар таъсиридан касалликка чалиниб, қуввати заифлашганларнинг гувоҳи бўлишган. Буларнинг бари руҳлар таъсирининг воситасидандир. Кўз тегишининг кўзга боғлиқлиги кучли бўлгани учун ҳам “кўз тегиш” деб бу ҳодисани кўзга боғланади. Аслида кўзнинг бу ўринда алоқаси йўқ бўлиб, фақат руҳгина таъсир қилади. Руҳлар – табиати, қуввати, кайфияти, ўзига хослиги билан турли-туман бўлиб, ҳасадгўй руҳ, ҳасад қилинаётган руҳга очиқ азият беради. Шунинг учун Аллоҳ – субҳанаҳу – ўз росулига ҳасадгўйнинг ҳасад қилаётган вақтдаги ёмонлигидан паноҳ сўрашини буюрди. Ҳасадгўйнинг ҳасад қилинаётган кишига азият беришини инсоният ҳақиқатидан ташқарида бўлган кишигина инкор этади. Кўз тегишининг асли келиб чиқиши ҳам мана шундайдир. Зеро кўз тегаётганида ҳасадгўй ва бузуқ жон бузуқ кайфиятга кириб, ҳасад қилинаётган жонга рўбарў келади ва ўзига хослиги билан унга таъсир қилади. Бунга мисол қилиш учун энг яқин бўлган нарса – илондир. Ундаги заҳар қувват билан яшириниб туради. Душманига рўбарў келгач, ғазаб қуввати ажралиб чиқиб, азият берувчи ярамас бир кайфият тусига кира бошлайди. Илонларнинг ичида мана шундай кайфияти кучайиб, қувватга кирувчи ва ҳатто қориндаги ҳомиланинг тушишига ёки кўзни кўр бўлишига таъсир қилувчиси ҳам бор.

Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) думи кесик ва “зу туфятайн” деган илонлар тури ҳақида айтганларки: “У иккиси кўзни кўр қилади ва ҳомилани туширади”. (Бухорий, Фатх 6ж\248с Муслим, Нававий).

Кўзнинг таъсири гоҳо тегиш, рўбарў келиш, гоҳида қараш, ёки руҳнинг таъсир қилаётган кишиси томонига юзланиши билан, гоҳида дуолар, дам солишлар ва тааввузотлар билан, гоҳида эса ўй ва хаёллар билан ҳам бўлади. Кўзи тегаётган кишининг таъсири қарашгагина боғлиқ эмас. Балки, киши кўр бўлса ҳам, унга бирор нарсанинг сифати баён қилинганда, кўрмаса ҳам унга таъсир қилади. “Кўзи бор” деб аталадиганларнинг кўпчилиги, кўзи тегаётган нарсани кўрмасданоқ, унинг сифатини эшитган заҳоти таъсир қилиб қўяди. Кўз “кўзи бор” кишидан чиқиб, нишонга тегувчи, гоҳида эса хато кетувчи камоннинг ўқи кабидир. Агар у ҳеч бир ҳимоясиз жонга дуч келиб қолса, шубҳасиз тегади, агар қуролланган совутли жонга дуч келса, у кучини йўқотиб, таъсир қилолмайди. Гоҳида эса ўқ ўз эгасига қайтиб кетиши ҳам мумкин. Кўз тегишининг асли келиб чиқиши “кўзли” кишининг бирор нарсани ёқтириб қолишидан бўлади. Сўнгра унинг нафсидаги бузуқ кайфият бунга эргашади ва заҳарини сочиш учун у кўзлаётган кишисига ёки нарсасига назар ташлашдан фойдаланади. Баъзида киши ўзини-ўзи беихтиёр кўзлаб қўяди. (қисқача қилиб келтирилди). (“Зодул Маъод” 4ж\1165с)

Кўз ва ҳасад ўртасидаги фарқ

Ҳасадгўй киши “кўзли” кишидан умумийроқдир. “Кўзли” киши- ўзига хос ҳасадгўйдир. Ҳар бир кўзли киши ҳасадгўйдир. Аммо ҳар бир ҳасадгўй “кўзли” бўлмайди. Шунинг учун ҳам “Фалақ” сурасида “ҳасадгўйнинг ҳасадидан паноҳ беришингни сўрайман деб айт” -дейилган. Чунки мусулмон киши ҳасадгўйнинг ёмонлигидан паноҳ сўраса “кўзли” киши ҳам бу дуонинг ичига ўз-ўзидан дохил бўлади. Бу Қуръони каримнинг мўъжиза ва балоғатидандир. (“Бадоиъул фавоид” 2ж\232с, “Зодул маъод” 4ж\167с).

Ҳасад доим нафрат, буғз ва неъматни завол бўлишини орзу этишдан ҳосил бўлади. Аммо кўз эса бирор нарсани ёқтириб қолиш, жуда ажабланиш, ниҳоятда берилиб, чиройлик санашдан келиб чиқади.

Ҳасад ҳам, кўз ҳам таъсир жиҳатидан бир-бирига ўхшаш, зеро ҳасад ҳам, кўз ҳам зарарлидир. Аммо иккисининг келиб чиқиши турлича. Ҳасаднинг келиб чиқиши қалбнинг аланга олиши ва бировдаги неъматни йўқ бўлиб, ҳасадгўйда кўпроқ бўлишини хоҳлашдан келиб чиқса, кўз “кўзли” кишининг назари билан чақнаб қарашидан келиб чиқади. Шунинг учун гоҳида кўз ҳасад қилинмайдиган жисм, ҳайвон, экин, ёки молга тегишини кўрамиз. Баъзида кўз ўз эгасига ҳам тегади. Бирор нарсага ёқтириш, берилиш ва кўзни чақнатиш кайфияти билан назар қилиш оқибатида кўз тегишнинг таъсири ҳосил бўлади.

Ҳасадгўй бирор ишнинг бўлишидан илгари ҳам унга ҳасад қилиши мумкин, кўз эса бирор иш бажарилгач тегади.

Инсон ўз жонига ҳам, молига ҳам ҳасад қилмайди, балки кўзи тегиши мумкин.

Ҳасад фақат ярамас, нафратли нафсдангина содир бўлса, кўз ундай эмас. Кўз саҳиҳ инсондан ҳам бирор нарсани ёқтириб қолиб уни бировда йўқ бўлиб, ўзидагина бўлишини ирода қилмаса ҳам содир бўлиши мумкин. Ҳадисда ворид бўлишича Исломда пешқадамлардан бўлиб, Бадрда иштирок этганига қарамай Саҳл ибн Ҳунайфга Омир ибн Рабиъанинг кўзи тегди. Ҳасад билан кўз бир-биридан фарқ қилади деган уламолар ичида Ибнул Жавзий, Ибнул Қайюм, Ибн Ҳажар ва бошқа уламолар бор. Мусулмон киши хоҳ ўзида, хоҳ биродарида бирор ёқтирган нарсасини кўрса, унга барака тилаб дуо қилиб қўйиши мустаҳабдир.

Саҳл ибн Ҳунайфга кўз текканда Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Омирга қараб: “Унга барака тилаб қўймабмидинг?” деганлар. Яъни унга барака тилаб дуо қилиб қўймадингми? деган маънода. Чунки бу дуо кўз таъсирини қайтаради”.

Жинлар инсонларни кўзлайдилар

Абу Саъийд ал Худрий (Аллох ундан рози бўлсин) айтадилар: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) жинларнинг кўзидан, сўнгра одамларнинг кўзидан Аллоҳдан паноҳ сўраб дуо қилар эдилар. Қачонки “Фалақ” ва “Нос” суралари нозил бўлгач, у иккисини ўқиб, бошқа (илгари қилган) дуоларини тарк этдилар”. (Термизий 2059 “Тиб”, “ҳасан” ҳадис).

Онамиз Умму Салама (Аллох ундан рози бўлсин) дан ривоят қилинадики, Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Умму Салама (Аллох ундан рози бўлсин) нинг уйларида бир жорияни кўрдилар. Унинг юзида сафъа-қора доғ бор эди. Шунда: “Унга дам солинглар, чунки унга назар тегибди” дедилар. (Бухорий, Фатх, 10ж\171с Муслим, Нававий Фарро айтадиларки: “Сафъа” дегани жинларнинг кўзидир).

Ушбу 2 ҳадисдан равшан бўладики, худди инсонлардаги каби жинларнинг ҳам кўзи тегар экан. Шунинг учун ҳам мусулмон киши жинларнинг кўзи тегмаслиги ёки бошқа азиятлари етмаслиги учун, кийимини ечаётганда ҳам, ойнага қараётганда ҳам, ёки бошқа амалларни қилаётганида Аллоҳнинг исмини зикр этиши (“Бисмиллаҳи” дейиши) лозим.

Кўз тегишининг муолажаси

Кўз тегишини муолажа қилишда бир неча усул бор.

1-усул. “Кўзли киши”нинг ғусул қилиши. Кишига бошқа кишининг кўзи теккани маълум бўлса, ўша кўз эгасидан чўмилиш талаб қилинади. Сўнгра чўмилган сувини олиб, кўзланган кишининг орқасидан сепиб юборилади. Аллоҳнинг изни билан у шифо топади.

Абу Умома ибн Саҳл ибн Ҳунайф айтадилоар: “Отам Саҳл ибн Ҳунайф мадинадаги “Ҳаррор” деган водийда чўмилмоқчи бўлиб устиларидаги кийимларини ечдилар. Шу пайт Омир ибн Рабиъа отамга қараб турган эканлар. Саҳл оқишдан келган, бадани гўзал киши эдилар. Омир: “Шу кунгача бундай яширинган терини кўрмовдим” деди. Саҳлнинг шу ердаёқ тоби қочиб, касали зўр турди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га унинг бетоблигини айтиб: “Бошини кўтара олмаяпти” дейишди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Биронтасидан гумонингиз борми?” деб сўрадилар. Саҳобалар: Омир ибн Рабиъадан – дедилар, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)уни чақириб олиб, койидилар ва унга дедилар: “Нечун биродарингизни ҳалок этасизлар? Унга барака тилаб дуо қилмабмидинг? (дарҳол) унинг учун ювиниб бер”. Омир шу заҳотиёқ юзини, 2 қўлини, 2 тирсагини, 2 тиззасини, оёқлари атрофини, изори ичини бир идишга ювиб берди. Кейин бу сувни Саҳлнинг устига орқасидан сепиб юборилди. Саҳл шу ондаёқ ўз ҳолига келди.

Уламолар “Изорининг ичини” деганда нима тушунилиши ҳақида турли фикр билдирдилар. Баъзилар бундан мурод жасаднинг бир ери дейишди. Баъзилар жинсий аъзоси, дейишган, баъзилар эса изор боғланадиган ер, яъни ёнбоши, деб айтишган.

Қози ибну-л-Арабий айтганлар: “Кучлироқ, балки ҳақ гап шуки, изорнинг ичи, деганда изор остидаги жасаднинг бари ери тушунилади. (Аризотул-Ахвазий 8ж\217с).

Ювинишлик сифати. Ибн Шиҳоб аз Зуҳрий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Уламоларимиз бизга таърифлаб берган ювинишлик қуйидагича бўлади: Кўзи теккан кишини ва бир идишда сув келтирилади. У идишга кафтини солиб мазмаза қилади ва оғзидаги сувни идишга тупуради. Сўнгра идишда юзини ювиб чап қўлини сувга солади ва ўнг кафтига идиш ичида сув қуяди, сўнгра ўнг қўлини идишдаги сувга солиб бир қуйишда чап кафтига сув қуяди. Сўнгра чап қўлида сув олиб ўнг тирсагига қуяди, сўнг ўнг қўлида сув олиб чап тирсагига қуяди, сўнг чап қўлида сув олиб ўнг қадами(оёғининг тўпиқдан пасти)га сув қуяди, сўнг ўнг қўлида сув олиб чап қадамига қуяди. Сўнгра чап қўлида сув олиб ўнг тиззасига, кейин ўнг қўлида сув олиб чап тиззасига сув қуяди. Буларнинг бари идиш ичида бажарилади. Сўнг изорнинг ичини идишга киритиб ювилади. Идиш ерга қўйилмайди. Ниҳоят ушбу ювинишдан сўнг кўз теккан кишининг орқасидан идишдаги сувни бошдан бир қуйишда сепиб юборилади”. (“Байҳақий сунанлари” 9ж\252с)

Кўзли кишини ювинтиришининг машруъийлиги (яъни шариатда бор эканлиги):

Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) деганлар: “Кўз тегиши ҳақдир. Агар тақдирдан бирор нарса ўзиб кетганида, кўз урган бўларди. Қачонки, сизлардан ювиниб бериш сўралса ювиниб беринглар”. (Муслим, 5ж\32с)

Оиша (Аллох ундан рози бўлсин) айтадилар: “Кўзли киши таҳорат қилишга буюрилур эди, сўнгра у сувдан кўз теккан киши ювинар эди”. (Абу Довуд 3880, исноди “саҳиҳ”).

2-усул. Кўз теккан кишининг бошига қўлингни қўйиб ушбу дуони ўқийсан: (Бисмиллаҳи аркийка, ВАллоҳу яшфийка мин кулли дааин юъзийка, ва мин кулли нафсин ав ъаинин ҳасидин. Аллоҳу яшфийка, бисмиллаҳи аркийка) Дуонинг маъноси: Аллоҳнинг номи билан сенга дам соламан, Аллоҳ сенга азият бераётган барча дарддан ва ҳар бир жондан ёки ҳасадгўй кўздан шифо берур”. Муслим, 2186)

3-усул. Беморнинг бошига қўл қўйиб ушбу дуо ўқилади: (Бисмиллаҳи юбрийка, минкулли дин яшфийка, ва мин шарри ҳасидин иза ҳасада ва мин шарри кулли зий ъаинин) (юқоридаги дуога маънодош дуо)(Муслим,2186)

4-усул. Беморнинг бошига қўл қўйиб ўқийсан: (Аллоҳумма роббан наси азхибил баъса, вашфи анта-ш-шафий, ла шифаъа илла шифаъука, шифаъан ла юғодиру сақоман) (дуонинг маъноси аввалги бўлимларда ўтган) (Бухорий, “Тиб” китоби салом”, Муслим “Китобу-с-салом”)

5-усул. Оғриқ ерига қўл қўйиб, “Ихлос”, “Фалақ”, ва “Нос” билан дам солинади.

6-усул. Сув солинган идиш келтириб, унга “Ихлос”, “Фалақ” ва “Нос” сураларини ўқилади. Сўнгра ушбу дуолар ўқилади:

– (Аллоҳумма роббан наси азхибил баъса, вашфи, анташ шафий, ла шифаъа илла шифаъука, шифаъан ла юғодиру сақоман) 3 марта ўқилади;

– (Бисмиллаҳи аркийка, вАллоҳу яшфийка мин кулли даъин юъзийка ва мин кулли нафсин ав ъайнин ҳасидин Аллоҳу яшфийка) 3 марта ўқилади.

Сўнгра ушбу сувни беморнинг орқасидан бутун баданига етадиган қилиб 1 мартада сочиб юборилади. Аллоҳнинг изни билан шифо топади.

Кўз тегишининг муолажасига бўлиб ўтган ҳодисалардан намуна

Онасининг кўкрагини рад этаётган гўдак

Шайх қариндошларидан бириникига зиёрат учун борган эди. Табиий эмиб турган чақалоқлари, ўз онасининг кўкрагини неча кундан бери хоҳламай қолганини айтишди. Улардан болани келтиришларини сўради. Уни олиб келишгач, “Муаввизот” ва ворид бўлган дуолардан имкони қадар ўқиди ва энди онасига олиб боринглар-чи?! – деди. Улар шу ондаёқ қайтиб келиб айтишдики, бола яна онасини эма бошлабди. Фазли карам ёлғиз Аллоҳникидир. Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ.

Тилдан қолган бола

Бу бола тили равон, тенгдошлари ўртасида фаросатлилиги билан маьлум эди. Тенгдошларига исмларини айтиб гапирар, одамларга турли йиғилишларда нутқ сўзлаб турар эди. Кунлардан бирида қишлоғидагиларнинг бири вафот этиб бу бола маҳалласи билан таъзияга бориб, у ерда Аллоҳга ҳамдлар айтиб, сано ўқиб, одамларга балоғатли мавъиза сўзлабди. Ўша куни кечга бориб бола тилдан қолиб, гапира олмай қолибди. Отаси жуда қайғуриб, уни касалхонага олиб борган, врачлар керакли чора-тадбирларни қанчалик қилишга уринишмасин, бари бефойда бўлган. Уни шайх ёнига олиб келишди. Ёшлигидан бери исломий мадрасада таҳсил олиб юрганидан буён уни билгани учун шайх болага жуда ачинди. Агар ўзини қўлга олмаганида кўзидан тирқираб ёш оқгудек эди. Отаси воқеани гапириб берар, бола эса жим ўтирарди. Болага кўз теккани маълум бўлгач, сувга “Муаввизотлар”ни ва кўз тегишда ўқиладиган дуоларни ўқиб берди ва отасига: “Ушбу сувдан 7 кунгача ичиб, ювингач уни ҳузуримга олиб келинг” деди. 7 кун ўтгач, бола ҳузурига келди. Ундаги дард йўқолган ва у аввалгидек равон гапирар эди. Унга кўздан сақланиши учун тонг ва тунда ўқиладиган дуоларни ўргатди. Ҳамду сано Аллоҳ учундир!!! Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ.

Ажойиб ҳолат

Бу ҳолат бир шайхнинг уйида бўлган. Бир йигит қари кампир билан келди. Йигит хонага кириб онасининг қиссасини гапира бошлади. Онаси эса аҳлининг ёнига кириб турган эди. Кампирни чақириб уни ўқиб қўйди. Улар кетишгач, уйга қараса, уйнинг ичи оқ қуртларга тўлиб кетибди. Бу ҳолатдан таажжубланиб аёли уйни супурги билан супура кетди. Лекин тез фурсатда қуртлар ҳар бир хонада яна тўлиб тоша бошлади. У аҳлини чақириб нега шундай бўлаётганини ўйлаб кўрайлик, деди. Бояги кампир сенга ҳеч нима демадими? деб сўради. У: “Йўқ, фақат уйнинг деворларига қараб узоқ жим қолди, аммо бирон сўз айтмади” деди аҳли.

Бу кўз эканини тушунди. Ваҳоланки, уйлари жуда оддий кўринишда эди. Балки бу кампир саҳрода яшаб, шаҳардаги хонадонларни ҳали кўрмагандир?

Муҳими рафиқаси сув олиб келди ва шайх унга кўзга қарши дуоларни ўқиб, сувни уйнинг деворларига сепа бошлади. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмасданоқ куртлар ўз-ўзидан йўқолди. Уй аввалги ҳолига қайтди. Ягона Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!!!

(Азиз ўқувчи ушбу бўлимдаги баъзи нақлларни Аҳмад ибн Абдурраҳмон Шумаймирийнинг “Алъайну ҳаққун” (яъни “кўз тегиши ҳақиқатдир” номли китобларидан келтирилди. Қўшимча маълумот учун китобга мурожаат қилинсин).

 Кўз ҳақиқийдир

Кўз – ҳақдир! Кўз тегиши ҳақидаги ҳаётий воқеалар, унинг салбий оқибатлари ва муолажаси (суратлар билан)

Ассаламу алайкум ва рахматуллоҳи ва барокатуҳ мусулмонлар!

Болалар касал бўлганида унинг бадани тошмалар билан қопланади, ич кетиш, иситма ва касалликнинг бошқа ташқи белгилари намоён бўлади. Шундай пайтда кўпчилик ота-оналар фарзандларини ҳар хил тиббий дори-дармонлар билан даволашга тушадилар, ҳолбуки болага кўз теккан (ал-ъайн) бўлиши мумкин. Шунинг учун авваламбор болага шариат белгилаган дуоларни ўқиб дам солиб (руқия аш-шаръийа), унинг ҳолатини кузатиш лозим. Инсон кўз тегишидан нафақат касал бўлиши, балки, ҳадисларда айтилганидек, ўлиши ҳам мумкинлиги ҳақида доим эсда сақлаш лозим.

Жобир (радыАллаху анху) айтадилар: Расулуллоҳ (саллаЛлаху алейхи уа саллам) айтдиларки: “Кўз кишини қабрга киритади, туяни эса қозонга киритади”. Маъноси: Кўз инсонга тегса, уни ўлдиради ва у дафн этилиб қабрга киради. Туяга тегса, уни ўлимга олиб келади, ўлиб қолмасин деб сўйилиб, қозонга тушади. (Абу Наъийм “Алхиля”, Албоний “Саҳиҳул жомеъ” 4023).

Жобир (радыАллаху анху) айтадилар: Расулуллоҳ (саллаЛлаху алейхи уа саллам) дедиларки: “Аллоҳнинг қазо ва тақдиридан сўнг умматимдан энг кўп вафот этадигани кўз тегишидан бўлади”. (Бухорий “Тарих”, Албоний “Саҳиҳул жомеъ” 1217 ҳасан).

Имом Ибнул Қайюм (рахимаҳуЛлаҳ) айтадилар:

“Ал-ъайн икки хил бўлади: инсонларнинг кўз тегиши ва жинларнинг кўз тегиши. Умму Салама (р.а)дан ривоят қилинадики, Расулуллоҳ (с.а.в) уйларидаги бир жориянинг юзидаги “сафъа”ни кўриб: “Унга назар тегибди, руқия қилдиринглар уни” дедилар (сафъа – юзнинг қорайиб ёки сарғайиб кетиши (“Ниҳоя”)). Ал-Хусайн ибн Масуд ал-Фара айтдилар: “Жиннинг назар қилганига сафъа дейилади ва у найза тиғидан ҳам хавфлироқдир”.

Биринчи воқеа

Яманлик икки ёшар болага кўз тегди. Аввалига отаси ўз юртида ўзи даволашга ҳаракат қилди, сўнг эса Саудия Арабистонига даволашга олиб борди. У ерда болани энг катта ва энг яхши касалхоналардан бирида – олмон клиникасида икки ой давомида даволашди. Лекин ҳеч нарса кор қилмади.

Таниш биродарларидан бири унга болани Аллоҳ каломи ва руқия билан даволашни маслаҳат беради. Боланинг отаси тузалиш воситасини топишни жуда қаттиқ хоҳлаганидан унинг маслаҳатига қулоқ солди ва бу киши болани руқия қилди, болага доим тинглаши учун Қуръон ёзилган диск берди. Бундан ташқари яраларни суркаш учун руқия ўқилган ёғ ва асал, зам-зам суви ва Руми қоришмасини (йирик туз, аччиқ тош ва нилуфар баргларидан тайёрланган қоришма) ҳам беради. Руми қоришмаси билан болани 7 кун давомида ювинтиришади. Ва ниҳоят, Аллоҳ инояти билан бир неча ҳафтадан сўнг бола тузалади.

Фа лиллаҳи-л-ҳамд ва-л-шукр, бола ҳусни чиройли бўлганидан унга кўз теккан экан.

Муолажадан олдин: (оёғининг олдинги томонида ҳам худди шу ҳолат)

Муолажадан сўнг:

Иккинчи воқеа

Кўз тегиш таъсирининг қандай содир бўлганига бир қаранг, Аллоҳ унинг ёмонлигидан асрасин. Кўз – ҳақдир, у инсонни қабрга киритади, туяни эса қозонга.

Бу суратда уч ёшар кўз теккан бола кўрсатилган. Унда кўз текканлик аломатлари тез пайдо бўлди ва ота-онаси исломий даво излаб унга руқия аш-шаръийа қилишди. Улар тоғни қулатадиган Аллоҳ каломи билан болани даволашди.

Икки ҳафталик муолажадан сўнг бола тузалди, алҳамдулиЛлаҳ. Улар болани Қуръон ўқилган сув, ёғ ва Руми қоришмаси билан даволашди.

Бу ҳодиса 1427 хижрий йилнинг Рамазон ойидан олдин содир бўлди, давони эса Аллоҳ Рамазон ойида берди.

Фа лилЛаҳи-л-ҳамд мин қаблю ва мин баад.

Муолажадан олдин:

Муолажадан сўнг (Аллоҳга ҳамду-санолар бўлсин!):

Учинчи воқеа

Бу воқеа энг ажойиб воқеа бўлиб, у қаттиқ кўз теккан бир аёл ва унинг руқия аш-шаръийа билан даволанганлиги ҳақидадир. Халид ал-Хабаши айтадилар: “Бир куни бир киши олдимга келиб у билан касалхонага боришимни сўради. У менга элликка кирган опасининг қаттиқ касал бўлиб қолганлиги ҳақида айтиб берди. Мен у билан опаси олдига бордим ва опасидан сўрадим: “Нимани ҳис қилаяпсан?”. У менга ал-ъайн ва хасад ҳақида гапира бошлади. Шунда мен унга унча мураккаб бўлмаган дуони ўқиб дам сола бошладим ва у йиғлаб юборди (аёл тўлиқ ҳижобда эди, суратда кўрсатилганидек эмас). Дам солишни тугатганимдан сўнг унга Қуръон ёзилган диск бердим. Ушбу дискни у намоз вақтларидан ташқари бошқа барча вақтда тўхтамасдан тинглаши керак эди. Бу шанба куни аср вақтида эди.

Аллоҳнинг бу аёлга кўрсатган Саховати ва Улуғ Неъмати.

Бир ярим кун ўтгандан сўнг, душанба куни эрталаб, мени ўша аёл олдига олиб борган киши билан фажр (бомдод) намозини ўқидик ва у менга ҳаяжон ва ҳайрат билан хушхабарни етказди. У менга: “Опам тузалди!”- деди. Ўша дамда мен билган нарса фақат шу эди холос, асл ҳолат ҳақида менинг хабарим йўқ эди. Сўнг у киши давом этди: “ Бу илоҳий мўъжиза! Касалхона шифокорлари ва тиб маслаҳатчилари ҳайратда. Руқия қилинган куннинг кейингисида, якшанба куни, барча яралар аввал қасмоқ боғлади, сўнг эса қуриб тушди ва менинг опам тузалди. Ҳозир у уйда ва сиз билан учрашишни хоҳламоқда”. Душанба куни аср намози вақтида биз бирга унинг уйига бордик ва мен аёл ва унинг бутун оиласи билан учрашдим. Аёл бениҳоят хурсанд эди. У дуо ўқиб Аллоҳга шукроналар қилди. Бир неча дақиқадан сўнг аёлнинг акаси суратлар албомини олиб менга аёлнинг касал бўлган давридаги суратларини кўрсатди. Уларни кўриб мен гангиб қолдим, чунки касаллик бу даражада оғир бўлганлиги ҳақида ўйламаган ҳам эдим, икки кундан кам вақт ичида бундай касалликдан аёлнинг тузалиши эса мени янада ҳайратга солди. Мен бир нечта суратларни ўзим билан олиб кетишга ундан рухсат сўрадим. Аввалига аёл рози бўлмади. Мен унга шариат ҳукмига кўра бу суратларни бошқаларга кўрсатиш мумкин, чунки бунда бошқалар учун фойда бор, бундан ташқари суратларда у тўла тасвирланмаган ва исми ҳам суратларда ёзилмайди деб тушунтирдим ва у рози бўлди.

Бу суратларни кўрган баъзи бир шифокорлар бу касалликни ҳатто бир неча ой давомида ҳам даволаб бўлмайди деб айтишди.

Аёлнинг бутун бадани ана шундай аҳволда эди:

Азиз биродарлар, касалларни кўрган чоғизда пайғамбаримиз с.а.в. суннатларига амал қилиб дуо ўқишни эсиздан чиқарманг, тоинки бу ҳолат сиз билан ҳам содир бўлмасин, ин шаа Аллаҳ.

БИРОН БИР КАСАЛЛИК БИЛАН БАЛОЛАНГАН КИШИНИ КЎРГАНДА АЙТИЛАДИГАН ДУО:

“АлҳамдулилЛаҳи-ллази ъафани мимма-бталака биҳи ва фаддалани ъала касирин мимман халақа тафдзилан!”

ل عافاني مِمّا ابْتَلاكَ بِه، وَفَضَّلَني عَلى كَثیرٍ مِمَّنْ خَلَقَ تَفْضیلا الّذي لهِ الْحَمْدُ

Сени балолаган (синов учун берган) нарсасидан мени соғлом этган ва яратганларининг аксаридан афзал қилгaн Аллоҳга ҳамд бўлсин! (Термизий ривояти)

Фарзандларингизни кўз тегишидан ҳимоя қилинг! Кўз тегишнинг таъсири хасад, нафрат ва жуда ёқтириб ҳайратланиш сабабли содир бўлади.

Посланник Аллаха (мир ему и благословение Аллаха) сказал: «Если кто-либо из вас увидит в самом себе, в своем имуществе или же брате мусульманине то, что его восхитило, то пусть призовет на это благословение, ибо поистине, сглаз – истина ! ». Аль-Хаким 4 / 216, Ибн ас-Сунни 206. Шейх аль-Альбани подтвердил достоверность хадиса. См. “Калим ат-тайиб” 243.

Пророк (да благословит его Аллах и приветствует) сказал Амиру ибн Рабиа, когда тот нанёс вред Сахлю ибн Хунайфу аль-айном (сглазил его): «Тебе следует просить благословения для него», т.е. сказать: «Аллахумма барик ‘алайхи».

Ал-ъайннинг олдини олиш йўлларидан бири ўзига эътиборни қаратадиган нарса ёки кимсани кўз-кўз қилмаслик, агар кимса чиройли бўлса, унинг чиройини кўз қайтарадиган бирон нарса билан тўсиш бўлиб, бу ҳақида ал-Багави “Шарх ас-Сунна” китобида қуйидагиларни ёзади: “Усмон бир чиройли ўғил болани кўриб қолди ва деди: “Унинг энгагига бирон бир қора нарсани жойлаштириб қўйинглар, токи унга кўз тегмасин”. Бу билан у боланинг энгагидаги чуқурчага бирон бир қора нарса жойлаштиришни назарда тутган.” Ал-Багави, “Шарху-сСунна”, 12/166

Албатта кўз тегиши юқимли хасталик эмас,буни билишни айрим усулларини сизларга айтиб ўтсам;

Бунинг учун касаллик енгил,оғир  ёки ўртача  даражада кечишини кузатиш лозимдир.Кўз нафақат одамларга балки бинолар иншоатлар,боғ ва гулзор ,экинзорларга хам тегиши мумкин!

Шунингдек хайвонлар,уй асбоб анжомларига  ва хакозоларга хам тегиши тўғрисида мисоллар жуда купдир.

Аллоҳдан барча мусулмонлар ва уларнинг фарзандларини кўз тегишидан паноҳида сақлашини тилайман!

Қуйдаги эҳтиёт чораларини кўриш фойдадан холи булмайди.;

1 . –олинган тирноқ тўкилган  соч ёки тушган тишларни дуч келган жойга ташламаслик керак,

2-тухум егандан сунг унинг пўчоғини ярим бутун холатида қолдирмаслик лозим,уни яхшилаб эзиб ташлаган мақул.

3-дуч келган таниш –билишларга расм тарқатишдан эғтиёт бўлган мақул.

4-мабода пул топиб олсангиз уни тезроқ ишлатиб юборишга ҳаракат қилинг

5-узоқ вақт ишлатилган  ҳар қандай буюмни ахлатга ташлаб бўлмайди.

6-пичоқ санчқиларининг тиғли тарафини юқорига қаратиб қўйманг.

7-дастурхонда ноннинг тескари туриб қолиши яхшилик аломати эмас.

8-уй супирганда чиққан ахлатни кулга аралаштирманг.

9-оқар сувда юз-қўл ювиш ва чўмилиш ҳам ўқилган сехру жодуни  ювиб юборади.

Мурожат учун телефон +998-74-998-5-998.Электрон почтамиз : abduqodir sattarov<malham53@.gmail.com>

 

Абдуқодир Сатторов

                                               “Малхам”   табобати маркази рахбари, халқ табиби. Руҳшунос олим