O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА: Мамлакат президенти ўзгариб, ҳукумат бошқаруви ҳам ўзгариб қолди деб ўйласангиз, адашасиз….

Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА: Мамлакат президенти ўзгариб, ҳукумат бошқаруви ҳам ўзгариб қолди деб ўйласангиз, адашасиз….
167 views
07 April 2017 - 0:34

Эсингизда бўлса, шу йилнинг 20 январь куни Сурхондарёлик тадбиркор аёл Каромат опа Қодированинг 33 ёшли тадбиркор ўғли Муродилла Омонов туйдан думоғи чоқт қайта туриб Жарқўрғон туман ИИБ жиноят қидирув бўлими ходимлари чангалига тушганди ва 40 дақиқа оралиғида йигитнинг тилкаланган жасади чиққанди.

Ёш тадбиркорнинг 4 гўдаги чирқираб қолганди.

Бунингдек зулумдан фарёд чеккан она шу йилнинг  6 март кунида адолат сўраб мамлакат президенти Шавкат Мирзиёевга видеомурожаат қилишга жазм этганди. https://youtu.be/VERVwWnXIoY

Мазкур видеомурожаат эълон қилингач, жигарбандидан айрилган онага нисбатан босимлар кўлами кучайгандан кучайиб кетди. Янаям аниқроғи, Каромат Қодированинг мамлакат президенти Шавкат Мирзиёевга қилган видеомурожаатидан талвасага тушиб қолган Сурхондарёлик айрим корчолонлар талвасага тушиб қолишди.

Каромат Қодированинг видеомурожаатидан 16 кун ўтиб-ўтмай, яъни, шу йилнинг 22 март куни youtu.be тармоғида тарқатилган мазкур мағзава фильм (https://youtu.be/a5Mxzyj2BI8) эфир юзини кўрди.

Юқоридаги “фильм” “ижодкор”лари бу билан нима демоқчи, нимани кўзламоқчи билмадиму, бироқ, уни кўздан кечирарканман ўзбек эркакларидаги ҳамият, орият деган нарсалардан асар ҳам қолмаганлигидан, бели боғлиқ эр кишилар шу қадар патскашлашиб, тубанлашиб кетганлигидан надоматлар чекиб қолдим.

Боласининг ортидан “боврим-а”лаб қолишни дўстим-ку, дўстим, душманимга ҳам раво кўрмайман.

Бу ерда гап бир аёлнинг, онанинг ким эканлиги хусусида эмас, бутун бир бошли гулдек йигитнинг, тўрт боланинг отаси бўлган одамнинг 40 дақиқа ичида ИИБ биносидан жасади чиққанлиги ҳақида кетмоқда-ку ахир!

Хўп, сиз ишлаган ўша машҳур “фильм”ни кўрдим. Каромат қодирова барда, ресторанда, тўйда эмас, ўз синглисининг уйида, кичик бир хонада, тор доиралда рақс тушибди. Тасвирдан кўриниб турибдики, тўлишган опа рақс тушган пайтларида анчагина ёш бўлган.

Инсон ҳаётга келиб ўз уйида ҳам ўйнамасинми, рақс тушмасинми? Рақс тушиш жиноят эканлигини шу пайтгача билмаган эканман. Сиз у –  кўнгли бузуқлар, ўйинга тушган аёлга лаънат тамғасини босасиз, фоҳишага чиқарасиз.

Асилда ўзингиз фаҳш батқоғига ботган одамларсиз. Ҳар кунингиз, ҳар тунингиз айшу ишратдан иборат. Ўзингиз бузуқ, кўнглингиз бузуқ.

Яхши, сиз айтганча ҳам бўла қолсин: дейлик, Каромат Қодирова сиз айтгандек енгилтабиат аёл ҳам бўла қолсин! Аммо бу кимларгадир унинг ўғлини ўлдиришга изин берадими? Бу –  енгилтак аёлнинг боласини бўғизлайвериш мумкин деганими?

Ким бўлишидан қатъий назар бир онаизорнинг дилбанди кимларнингдир айби билан қайтмас бўлиб тупроқ билан тенг бўлиб кетди, сиз эса уялмасдан онанинг шахсини муҳокама қиласиз!

Шунчалар мард экансиз, нега ёшгина йигитнинг, 33 ёшли тадбиркорнинг фожиали ўлими сабабларини ахтармайсиз?

Нима, бизнин жамиятда бир инсоннинг, норғул йигит ҳаётининг писта пўчоқчалик қадри йўқмиди?

Яна уялмасдан казо-казоларнинг долларлари эвазига бовридан айрилиб қолган онаизорга бир мусулмон ўлароқ таъзиянома билдириш ўрнига гўрларига ғиштлар қалайсиз! Шу инсофданми, шу иймонданми?!

Мана, мен, бир оддийгина аёл ўз ёзганларимни ўз номимдан нашр этишга, эълон қилишга қўрқмайман, чўчимайман!

Нега энди сиз эр киши бўла туриб тасвир ортига яширинасиз?! Негаки ўз айтганларингизнинг ҳақ эканлигига ўзингиз ҳам ишонмайсиз! Шунинг учун ҳам сизга сичқон ини минг танга бўлади!

Ҳақ бўлсангиз, мард бўлсангиз, мана мен, майдонга чиқинг, бўйингизни кўрсатинг, журъатингиз етармикин?!

33 ёшли дилбандида айрилган Каромат Қодировага қилинаётган хуружлар бу – ҳали ҳаммаси эмас!:

Куни кеча Каромат опа истиқомат қилаётган Деҳконобод маҳалла фуқаролар йиғини раиси Бахтиёрт ака  Термиз шаҳрига, вилоят ИИБ бошқармасига чақиртирилди.

ИИБ бошқармасидагилар маҳалла раиси бўлган Баҳодир акага “Юқори ташкилотлардан бештасига маҳалла фаоллари номида “Каромат Қодирова тентак бўлиб қолган” деган мазмунда маълумотнома ёзиб жўнатиб берасиз” дея талаб қилган. Билмадик, энди бу бешта юқори ташкилот вилоят ИИБ ходимлари наздида қай ташклиотлар бўлдийкин?: Президентмикин, бирлари ИИБ вазири, Бирлари МХХ раиси, яна бирлари бош прокуратура, президент девони, бешинчиси қай бир ташкилот экин?: Сенатмикин?

Мазкур эпизодда энг муҳими Деҳконобод маҳалла фуқаролар йиғини раиси Баҳодир аканинг қандай жавоб қилганлигида!

Баҳодир ака аксарият маҳалла фуқаролар йиғини раислари каби юқорининг ноқонуний талабига “лабббай” денб жавоб бермади! “Ёшгина ўғлининг совуқ жасадини қучиб қолган онанинг устидан юқори ташкилотларга “Қодирова тентак бўлиб қолган” деб ёзиб юборганимдан кўра ўз ҳоҳишимга бинонан ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзиб берганим минг марта афзал” дея мардонавор жавоб қайтаришга журъати етди.

Хайриятки, ўзбек эркаклари ҳамиятини, орини, эрлик ғурурини Усмон Туропов, Абдуллабой кабиларнинг бир пулига, сариқ чапқасига арзон ва осон сотиб юбормаган экан…..

Баҳодир ака эса “Бундай маълумотнома ёзгандан кўра ўз ҳоҳишимга кўра ишдан кетиш ҳақида ариза ёзганим маъқул” деб жавоб қилган.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига қилган сафари чоғида  давлат раҳбари билан учрашиш, дардини айтиш, адолат қарор топишида кўмак беришини сўраш илинжида бўлган  Каромат Қодирова Мирзиёев билан учрашиш илинжида йўлга отланганди. Бироқ йўлда  опани ИИБ ходимлари деб аталмиш йўлтўсарлар  ушлаб, Термиз туманига қарашли  Учқизил ИИБсига олиб боришди ва икки кун давомида ноқонуний тразда тутқинликда ушлаб ўтиришди. Энг қизиғи, оқибатда, опага нисбатан маъмурий иш очишди, жамоат тартибини бузганликда айбланган опани судлашиб,  огоҳлантириш беришди.

Ана энди сизга очиқ ва аччиқ бир ҳақиқатни ҳикоя қилайлик: тадбиркор Каромат Қодирова президент Шавкат Мирзиёевга қилган видеомурожаатида жон аччиғида “Жарқўрғон туман собиқ ҳокими Усмон Туропов, Жарқўрҳон туман деҳқон бозори диреткори Абдулла Раҳмонов  10 сотих еримни қўлга киритиш илинжида ўғлимни ўлдиришди” дея  икки шахснинг “муборак” номларини тилга олиб ўтган эди.

Мазкур шахслардан бири Абдулла Раҳмонов Жарқўрғон туман деҳқон бозори диреткори. Айтишларича, янги ўзбек бойларидан. Долларларга чўмилган. Ўзгаларнинг номига ҳисобсиз уйлар, хусусий гипир ва мини маркетлар, дўконлар, тўйхона ва ресторанлар очган, беҳисоб уйлар сотиб олган, ҳатто банкларнинг биносини ҳам ўзлаштирган қўли узун “ишбилармон”лардан бири.

Муҳтарам Усмон Туроповга келсак, Жарқўрғонда ҳоким бўлган муҳтарам жанобнинг айни дамда ”кетмони учган”лардан: улар ҳозир Сурхондарё вилоят ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари вазифасида даврон сурмоқдалар.

Энди юқоридаги Каромат Қодировага оид салбий фильмда не сабабдан “тадбиркорлик биноси ХОМ ҒИШТДАН қурилган….” деган иборалар қўлланилганлигига фаҳмингиз етганлигига шубҳамиз йўқ. Негаки, бу фильм буюртмачилари айнан қурилиш соҳаси мутахассиси бўлиши ҳам эҳтиомлдан ҳоли эмас.

Демоқчи бўлганимиз: УЯТ! УЯТ сиздек ЭРКАКларга!  Ўғлидан, жигарбандидан айрилиб қолган онаизор билан олишишга уялмайдиган ЭРларга УЯТ!  Сизларга биттадан лозим қариздолрман мен! Бошқа айтадиган гапим йўқ менинг! Сатқаи гап кетсин сиздақаларга!

Ҳайфе сезга эркак деган ном!

Агарда зарррача виждонингиз,эрлик ҳамиятингиз қолган бўлса, жазманларингизга буюртмалар бериб Каромат Қодирова устидан президентга, юқори ташкилотларга турли бўҳтон ва туҳматдан иборат шикоятлар ёздириб, жўтатишдан тийилинг, оз бзўлса-да уялинг! Худро денг, алоғатга балоғатга етган дилбандингиз куйигида куйишни Худо кўрсатмасин сизга, асло!

Зеро эртага нима бўлишини Худодан ўзга ҳесч ким билмайди!

Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА

Мустақил журналист, ҳуқуқбон.