O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Маразм кучаймоқда: Қиримда Сталин шарафига ёдгорлик ўрнатилади

Маразм кучаймоқда: Қиримда Сталин шарафига ёдгорлик ўрнатилади
129 views
03 February 2015 - 20:38

5Сталин 1944 йили қирим-татарларини депортация қилган. Депортация қилинганларнинг чорак қисми йўлда ҳалок бўлишган. Бугун эса, орадан 70 йил ўтиб россия ишғоли шароитида, қирим-татар ёшларидан бири матбуот анжуманида Қиримда Сталин шарафига ёдгорлик ўрнатишни таклиф қилди. Бу ҳақда “Қирим ҳафта янгиликлари” хабар тарқатди.

“Бу руслаштириш сиёсатининг таъсири остида миллий ўзлик ва ҳотирани унутишнинг бир ифодасидир. Ишғолчиларнинг тарғиботи манқуртларни пайдо қилмоқда”,  – дейилади хабарда.

“Жорий йилнинг февраль ойи бошларида Ливадия сарой-парки музейида “Катта учлик” (Сталин, Черчилл ва Рузвельт) шарафига ёдгорликнинг очилиши режалаштирилмоқда. Очилиш маросими 4-5 февраль кунларига белгиланган Ялта конференцияси 70-йиллигининг тантанали маросимидаги тадбирлар доирасида амалга оширилиши кутилмоқда”, – деб ёзади қирим татар халқи Мажлиси матбуот хизмати.

“Қирим-татар ёшлари Қўмитаси” ёшлар ташкилоти раиси Аслан Смирнов Қиримда “Катта учлик” – Иосиф Сталин, Уинстон Черчилл ва Франклин Рузвельтлар шарафига ёдгорлик ўрнатилишини қўллаб-қувватлаши ҳақида гапирди.

Аслан Смирнов ёдгорликни ўрнатиш борасида қирим-татар жамоатчилигининг позициясини тушунма олмаслигини айтади.

“Ахир у бизнинг халқимизга унчалик ҳам ёмонлик қилмаганку. Бунга бошқа тарихий сабаб ҳам бор – ахир улар нимадир сабаб билан Ливадия саройида йиғилишганку? Шундай экан уларга ёдгорлик ўрнатилгани маъқул деб ҳисоблайман”, – дея ёшлар ташкилоти раҳбарининг сўзларидан иқтибос келтиради агентлик.

“Главком” агентлигининг хабар беришича, қирим-татар халқи Мажлиси ушбу ёдгорликка кескин қарши чиққан.

“Сталинга нисбатан қирим-татар халқининг муносабати ҳаммага маълум. Агар шунга қарамасдан Қиримда ушбу ёдгорлик ўрнатиладиган бўлса – бу Қирим ҳотирасига ва бизнинг халқимизга нисбатан ошкора равишдаги ҳақорат саналади”, – деб ҳисоблайди қирим-татарлари Мажлиси аъзоси Абдураҳмон Эгиз.

ЎХҲ ахборот бўлими