O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Муҳаммад Бекжонга СРJ мукофоти топширилди

Муҳаммад Бекжонга СРJ мукофоти топширилди
136 views
03 May 2014 - 9:27
D79E0F8D-7B9E-4F2F-AA30-C281B09C7FB1_mw1024_n_s

Муҳаммад Бегжоннинг қизи Ойгул Бегжон

Нью Йоркдаги Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) 3 май – халқаро матбуот эркинлиги куни арафасида Ўзбекистонда қамоқда қолаётган мухолифатчи журналист Муҳаммад Бекжонни матбуот эркинглиги халқаро мукофоти билан мукофотлади.

АҚШда бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида  маросимида мукофотни Муҳаммад Бекжон номидан унинг қизи қабул қилиб олди.

60 ёшли Муҳаммад Бекжон 1999 йил 16 февраль куни Тошкентда содир бўлган портлашларга алоқадорликда айбланиб, 12 йилга озодликдан маҳрум қилинган ва бу муддат 2012 йилда тугаши керак эди. Аммо унинг қамоқ муддати узайтирилиб келинмоқда.

“Муҳаммад Бекжон 15 йилдан буён қамоқда қолмоқда ва у дунёдаги энг узоқ қамоқда қолаётган журналистларнинг бири”, дейилади Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг 29 апрель куни эълон қилинган ҳисоботида.

28 апрель куни Вашингтонда уюштирилган “Матбуотни озод қилинг” номли кампания доирасида АҚШ Давлат Департаменти матбуот вакили Жэн Псаки Муҳаммад Бекжон тақдирига эътибор қаратганди.

– Унинг соғлигига сўнгги 15 йил мобайнида жиддий путур етди. У ҳозир зудликда тиббий муолажага муҳтож. Ўзбекистон ҳукуматини зудликда унга тиббий ёрдамни кўрсатишга чақирамиз, – деганди Псаки.

Қароргоҳи Парижда бўлган “Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти февраль ойида эълон қилинган жаҳон мамлакатларидаги матбуот эркинлигини баҳоловчи навбатдаги йиллик ҳисоботида ҳам Муҳаммад бекжон тақдиридан ташвиш билдирган.

Чегара билмас мухбирлар ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича бўлими раҳбари Йоҳан Биҳр “Ўзбекистонда камида 10 журналист ҳамон қамоқда қолмоқда. Тўрт нафари журналистик фаолияти учун қамоқда азоб чекмоқда, қолгани инсон ҳуқуқларини ҳимоя этиб чиққани учун қамалган. Қамоқда қолаётган журналистларнинг бири Муҳаммад Бекжон”, деб билдирган.

Муҳаммад Бекжон 2013 йилда Чегара билмас мухбирлар ташкилотининг Матбуот эркинлиги мукофоти билан тақдирланган эди.

Халқаро ташкилотлар Ўзбекистонни сўз эркинлиги бўғилаётган мамлакатлар рўйхатига киритиб келади. Чегара билмас мухбирлар ташкилотининг 180 мамлакатдаги вазиятга баҳо берилган ҳисоботида Ўзбекистон сўз эркинлиги борасида ўтган йилгига нисбатан икки поғона пастлаб, 166-ўринни эгаллагани қайд этилади.

Ўтган йили Ўзбекистон бу рейтингда 164-ўринни эгаллаб турганди, ундан аввалги йили эса 157-ўринда эди.

Манба: ozodlik.org