O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

М. Солиҳнинг «Radio Free Europe – Radio Liberty»га берган интервьюcи

М. Солиҳнинг «Radio Free Europe – Radio Liberty»га берган интервьюcи
183 views
26 March 2017 - 6:00

Биз Ғарбдан ёрдам сўраганимизда унинг қўлидан келмайдиган бир нарсани сўрамагандик. Унинг ўзи ҳам такрорлаётган нарсаларни сўрадик. Яъни, бизнинг ҳукмдорларни ўз халқларига ўз конституцияларида ёзилган ҳақларни беришга ундашни сўрадик.

Кеча Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби ёрдамчиси жаноб Крейнернинг Сенатда Ўрта Осиё бўйича маърузаси эълон қилинди. Америка Қўшма Штатлари вакили жаноб Крейнер ўз маърузасида мухолифат партияси «Бирлик»нинг ҳам рўйхатга олинишига умид билдириб ўтди. Бу жуда яхши хабар. Агар Ўзбекистон ҳукумати «Бирлик» партиясини рўйхатга олса, биз бу қадамни жону-дилдан қўллаб-қувватлаймиз. Аммо Ўзбекистонда ўзгача фикрловчиларнинг ва сиёсий мухолифатнинг аҳволи аввалгидан заррача ҳам ўзгаргани йўқ.

Агар ўзбек ҳукумати «Бирлик» партиясини рўйхатга олиш билан мухолифат деган «бош оғриқ»дан қутуламан, деб ўйлаётган бўлса, катта хато қилади. Бу асло Ўзбекистонда сиёсий мухолифат тан олинди, деган гап эмас.

Сиёсий мухолифат деганда халқ ҳам, ҳукумат ҳам ва ҳатто жаноб Каримов ҳам, асосан, «ЭРК» Партиясини билади.

Токи бу куч сиёсий машруъ спектрдан ташқарида тутилар экан, Ўзбекистонда сиёсий мухолифат тан олинди, дейиш ёлғон бўлади. Биз Ўзбекистон режимига мухолифат қилар экан, бу мухолифатни Ғарб ва ёки Америкага ёқиш учун қилмаяпмиз.

Бизнинг мухолифатимиз у ердаги халқ учундир. У халқнинг тезроқ зулмдан қутулиб, ўз ҳурриятига эришиши учун мухолифатдамиз. Ва бу ишда ёрдам истар экан, авваламбор, Ўзбекистон халқидан истаймиз ёрдамни. Албатта, Ғарбнинг ҳам ёрдами муҳим, аммо бу ёрдам самимий бўлмоғи лозим.

(Инглизчадан таржима)
2002

(92)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Туркистон шуури” китобидан. (268-269-саҳифалар.)

(давоми бор)