O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Навбатдаги “айбланувчи” фаол-Наманганлик Қудрат Расулов.

Навбатдаги “айбланувчи” фаол-Наманганлик Қудрат Расулов.
125 views
01 October 2013 - 8:51

images (50)Ўзбекистонда хуқуқ фаоллари ва очиқ фикрлиларни қамаш, уларни фаолиятларини тўхтатиш учун турли айбловлар билан жазолаш урфга айланиб қолди. 21 сентябрь куни хабар берганимиздек, Урганчлик журналист Сергей Наумов “майда безорилик” айби билан 12 суткага қамалган эди. Ундан сўнг Тошкентда “Эрк” партияси ва Ўзбекистон Халқ Ҳаракати фаоли Фахриддин Тиллаев маъмурий жазога тортилди.
Куни кеча “Фарғона” манбаси 7сентябрь куни Наманганда, 1970йилда туғилган, Баҳор кўчаси 25 уйда яшайдиган Қудратбек Расулов қамоққа олинган. “Фарғона”нинг манбасига кўра, унинг айби бир мухолиф сайтидан айни режимни калака қилувчи видеони кўчириб олиб, қўшнисига (исмини очиқламади) кўрсатганлиги. Айнан мана шу иш ҳукуматнинг унга нисбатан бу жазони қўллашига сабаб бўлган.
Қудрат Расулов бир неча марта ОАВ лари орқали ўзининг мухолиф фикрини, Наманганда бўлаётган хуқуқий қонунбузарликлар хақида мақолалар ёзганлиги маълум. Аслида Расуловнинг бўйнига илинган айб Ўзбекистон қонунларига хилоф эмас ва жиноят ҳисобланмайди.
Бизнинг маълумотларимизга кўра, мана 18кундирки Қ.Расулов Наманган шаҳар Миллий Хавфсизлик Хизмати (МХХ)нинг қамоғида ва қийноқнинг барча халқаро нормаларига зид равишда ушлаб турилибди. Расуловга адвокат берилмаганлиги айни пайтда ишни қийинлаштиряпти.
МХХ давлатнинг энг ёпиқ структураси эканлиги ва улар ушлаб турганларнинг ҳаттоки, энг яқин одамларини ҳам учраштирмаслиги барчага маълум.

 
“Фарғона” Халқаро ахборот агентлиги.