O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Нафс устуворлигида ўтган датлабки суриштирув қотиллик ҳақиқатини аниқлашга қаратилган эмас

Нафс устуворлигида ўтган датлабки суриштирув қотиллик ҳақиқатини аниқлашга қаратилган эмас
134 views
09 June 2014 - 11:04

Ҳибсхонада ҳимоячи, педагог ёки психолог иштироқисиз ёлғиз қолдирилиб, зулм остига олиб, тунги соат 03 – 05 оралиғида 17 ёшли ўсмирдан 9 та саволга ёзма жавоб тариқасидаги қотиллик иштирокчиси бўлганига зўрма-зўраки иқрор ундирган, аммо бу иқрор-аризани ўзлари ҳам қўл қўйиб тасдиқламасдан, расмий қайддан ҳам ўтказмасдан ўз ёнларида олиб юрган ЖҚБ мулозимларининг асл муддаоси жиноят ҳақиқатини аниқлаш бўлмагани, аксинча, муддао нафс билан белгилангани кундек равшандир.

Қотиллик жинояти очилишига сабабчи бўлган «икрорлик аризаси» суриштирувчилар Зиятов ва Ярматовлар томонидан, гарчанд улар 9та саволга мажбурлаб жавоб ёздиришган бўлсаларда, тасдиқланиб қўл қўйилмаган. Бунга сабаб нима, улар нимадан чўчишган?…

ЎзР ЖПК 39-моддасига биноан, ариза процессуал тартибда расмийлаштирилиши керак. Нима учун А.Зиятов ушбу икрорлик аризасига имзоларини қўйиб, процессуал тартибда расмийлаштириб, навбатчилик кисмига топшириб форма -1дан ўтказиб қонун нормасини бажармаган, аксинча шу куни соат 11-12ларгача, яъни 6-7 соат давомида ўз ёнида олиб юрган?…

Буни, 02.04.2012 илда судда гувох сифатида кўсатув берган А.Зиятовнинг ўзи тан олган.
Ахир, қонун бўйича ариза процессуал тартибда расмийлаштирилиши шарт эди-ку?…

ЎзР ЖПКнинг 558-моддасида вояга етмаганни прокурор шахсан сўроқ қилиши шартлиги белгилаб қўйилган! Нима учун Ғузор туман прокурори, қонун талабидан келиб чиқиб шахсан сўроқ қилмай, ҳаттоки аризани прокуратурада рўйхатга ҳам олмай, ишни зимдан ИИБга ўтказиб юборган?.
Нахотки, прокурор ҳам ушбу аризани рўйхатга олишдан чўчиган бўлса, нима сабабдан???…

Мантиқан ёндашганда, А.Зиятов, аризани 6-7 соат давомида ёнида ушлаб нимани ва кимни кутган?
Жавоб эса ягона ва қатъи: – таьмагирлик мақсадида қилинган тубанлик махсули аризани ҳаттоки Форма-1дан ўтказмасдан, 6-7 соат давомида соат 11-12ларгача харидорни кутган!

Агар-ки, мен ўғлимни қилмаган жинояти учун аризани сотиб олганимда эди, Форма-1дан ўтказилмаган аризани йиртиб ташлаш ва ўғлимни уларнинг таъбири билан айтганда «ўйиндан чиқариб ташлаш» хамирдан қил суғургандек кечар эди…
Агар-ки мен нохақ бўлсам, тўғри ва мантиқий фикрингиз бўлса, мархамат, кутаман…

Бу отанинг ўз ўғлини оқлаш учун жазаваси эмас, буни мен қуйидагилар билан изоҳлайман: Вояга етмаган ўғлим Бахриддинжон 18.09.2010 йилдаги қотиллик жиноятига бехосдан гувох бўлиб қолганлигини тушуниб, дархол 20.09.2010 й. тун соат 02 дан 35дақиқа 07сония ўтганида ўғлимнинг 451-46-33 рақамли телефонидан, Ғузор ИИБ бошлиғи Ф.Ражабовнинг 207-74-44 рақамли телефонига қўнғироқ қилдим ва ўғлимни унинг хонасига олиб борганимда, унинг хонасида Қашқадарё вилоят ИИБ ЖҚБ қотилликка қарши курашиш бўлими бошлиғи Анвар Зиятов ҳам бор экан.

Вояга етмаган ўғлим бўлган воқеани менинг иштирокимда уларга айтиб берганидан кейин, нима сабабдандир Анвар Зиятов менга юзланиб: -«сиз ўғлингизни бизга ишониб уйга кетаверинг, жиноятчи Рахим Соатовни ушлаб юзлаштириш ўтказганимиздан кейин ўғлингизни эрталаб уйга жўнатамиз» – деб мени алдов йўли билан уйга кетказиб, вояга етмаган ўспиринни яккалаб ажратиб қўйишга эришган!…

Шунинг учун ҳам, Анвар Зиятов ва тезкор вакил Тўлқин Ярматовлар, вояга етмаган 1993 йилда туғилган Абдурахимов Бахриддинжондан; – «муқаддам судланган Рахим Соатов 18.09.2010 йилда яна қотиллик содир этганлиги хақида хабар олган бўлсада», унинг хабари бўйича Рахим Соатовни қўлга олиш учун ЖПКнинг 339-3-моддасида қатьий белгиланган талаблар асосида тезкор-қидирув ишларини олиб бориш ўрнига, аксинча 20.09.2010 йил тунги соат 03 дан 05-ларгача вояга етмаган ўспириндан, -«иқрорлик аризаси»ни қўрқитиб-алдаб мажбурлаб ёздиришганлар???…

Савол туғилади; – Нахотки ўта хавфли қотилни қидириб топишдан кўра, ариза ёздириш мухимроқ???…
Хақиқатда, иқрорлик аризасидаги, иш учун ўта муҳим бўлган кўрсатувларнинг бирортаси ҳам ўз тасдиғини топмаганлиги ж/иши материалларида мавжуд, жумладан:

1. «ҳайдовчини кўйлагини ечиб автомашинанинг орқа юкхонасига солиб қўйдим» – деган кўрсатувни, арвоҳ – ЖҚБ ходимлари қанчалар ишончли ёздиришган бўлсаларда; – «20.09.2010 йилда мурдани кўздан кечириш баённомасида: – «мурда кўмилган жой иш қуроли билан очилиб кўздан кечирилганда, мурданинг кўйлаги оқ рангли бўлиб барча юзалари тўқ қизил рангли қонга ўхшаш доғлар ва тупроқ билан ифлосланганлиги ва келгусида текшириш учун қадоқланиб мухрланганлиги» – қайд этилган бўлиб, ушбу ҳолат аризадаги кўрсатув мутлақо ҳақиқатга тўғри келмаслигини яққол тасдиқлайди!

Савол туғилади; «Нахотки, инсон ечмаган-ечилмаган кўйлакни, аризада, – «ҳайдовчини кўйлагини ечиб автомашинанинг орқа юкхонасига солиб қўйдим» – деб ўз ақли ва хоҳиши билан ёзса»???

2.«Мен ёнимда бўлган пичоқни ҳайдовчининг ўнг биқинига бир ёки икки марта тиқиб олиб, пичоқни НЕКСИЯнинг олдинги ўнг ўриндиқ полигига қўйдим» – деган гўёки ўта ишончли кўрсатувни ҳам 20.09.2010йил тунда ўша имзо қўймагган арвоҳлар мажбурлаб ёздиришганлар!!!…

Бечора тергов органига, ушбу арвоҳлар кўрсатувини амалга ошириш учун нақд 18 кун ва тун керак бўпти! Сабаби, орадан 18 кун ўтганидан кейин, яъни 07.10.2010 йилда терговчи Искандаров томонидан мутлақо шубҳали тарзда, гуёки иккинчи пичоқни автомашина олд ўнг ўриндиғи полигидан топганлиги ҳақида ҳолислар сохталаштирилган ҳолда сохта баённома тузилган!

Савол туғилади; «Нахотки, қотиллик жиноятида ўта муҳим жиноят қуроли пичоқни НЕКСИЯ автомашинаси олд ўнг ўриндиғи полигидан олиб расмийлаштириш учун 18 кун талаб этилса???

Бунинг барчаси, ҳақиқатда вояга етмаган Бахриддинжонда хеч қандай пичоқ бўлмаганлигини, ҳамда жиноят содир этиб пичоқни олд ўриндиқ полигига ташлаб қўйганлиги ҳақидаги аризани, у ўз хоҳиши билан эмас, балки тазйиқ ва қўрқув остида ёзганлигини яққол тасдиқлайди!

Шунингдек, 07.10.2010 йилдаги баённомада холис деб расмийлаштирилган ушбу НЕКСИЯ сақланаётган ЙПХ жарима майдончаси қоровули Х.Халилов, 19.04.2012 йилдаги суд мажлисида гувоҳ сифатида қуйидаги кўрсатувни берган; – «Аслида шу пичоқ топилиши воқеасидан бир-икки кун олдин хам, 2та ола-чипор кийинган ўзларини Ғузор ЖКХ ходимлари деб айтишиб, ушбу ок рангли куйган Нексияни тўлиқ текшириб, автомашинадан хеч қандай пичоқ топишмасдан, хужжат қилмасдан кетганди» -деб баён қилган ва унинг ёзма кўрсатуви судга тақдим этилган…

Бу эса, ушбу икки милиция ходими томонидан, 07.10.2010 йилдан бир-икки кун олдин автомашинага қасддан пичоқ ташлаб кетилганлигини ифодалайди!!!..

3. «Жиноий режага асосан бозордаги аёл дўкончидан 5000 сўмга қизил дастали пичоқни сотиб олдим» -деган гарчанд гўёки ўта ишонарли кўрсатув ёздирилган бўлсада, аммо ушбу кўрсатув ҳам ўз тасдиғини топмаган!

Яна ҳам орадан 18 кун ўтганидан кейин, яъни 07.10.2010 йилда суриштирув томонидан, – «пичоқни бозор ҳудудидан ташқарида 1,5 км. узоқликдаги Пушкин мактабни ёнидаги Х.Расуловнинг хозмаг дўконидан 5000 сўмга сотиб олган эдим» – деган мутлақо ўзгача сохта кўрсатув, вояга етмаганга ИВСда адвокат ва қонуний вакилсиз мажбурлаб ёздирилган ва дастлабки терговнинг айблов хулосасига қўйилган!

Аммо, қўшимча тергов жараёнида, ушбу кўрсатув ўз тасдиғини топмаганлиги ва айбловдан олиб ташланганлиги иш материалларида мавжуд.

Бу эса иқрорлик аризасидаги ушбу курсатув ҳам имзосиз-арвоҳ суриштирувчилар томонидан тазйиқ ва зўрлик остида ёздирилганлигини тасдиқлаб турибди!…

4. – «ҳайдовчига пичоқ урганимда қўлим кесилган бўлса керак» – деган кўрсатув ҳам ёздирилган. Аммо №229-Яа суд.тиб.экспертизасининг хулосасида, – «Б.Абдурахимовнинг чап қўлининг 3 бармоғини биринчи фалангасини ички юзасида жароҳат аниқланган бўлиб, ушбу жарохати бирор бир ўткир тиғли жисмнинг кесувчи юзасини таъсири натижасида юзага келишлиги мумкин» -деган хулоса берган!..

(Бу эса, 20.09.2010йилда берган дастлабки курсатуви, у машина тўхтаганидан сийгани пастга тушиб кетганлиги ва сигнални эшитгани захотиёқ, хеч нарсадан хабари бўлмаганлиги учун чопиб келиб, ўнг қўли билан ўнг эшикни очган холда, Р.Соатовни тўхтатаман деб унинг қўлини чап қўли билан ушламоқчи бўлиб, унинг қўлидаги пичоқни ушлаб олиши натижасида чап қўли кесилганлиги, айнан хақиқат эканлигини тасдиқлайди!)

Ушбу ҳолат ҳам, аризадаги кўрсатув мутлақо хақиқатга тўғри келмаслигини, аксинча суриштирув томонидан тазйиқ остида ёздирилганлигини яққол тасдиқлаб турибди???!!!…

Ҳамда, – «Жиноий режага асосан мархумни кўмиш учун лопатка сотиб олган эдим», – «Уйнинг омборхонасидан Россия ёзувли спорт сумкасини олиб келган эдим»; -деган кўрсатувлар ҳам тасдиқланмаган.

Хулоса ўрнида: -агарда айбловда кўрсатилганидек, улар олдиндан жиноий режа тузиб вазифаларни ўзаро тақсимлаб олишган бўлишганда эди, ушбу кўрсатувлар ўз тасдиғини топиши шарт эди!

Аммо, ушбу кўрсатувларнинг бирортаси ҳам ўз тасдиғини топмаган, бу эса – «иқрорлик аризаси» -суриштирувчилар томонидан ғайри қонуний усулда қўрқитиш ва тазйиқ остида вояга етмаган ўспиринга ёздирилганлигини яққол тасдиқлаб турибди!!!

Шунга қарамасдан, ЖИБ Қашқадарё вилояти 1-инстанция суди, судъя Сатторов иқрорлик аризасини мақбул далил деб топиб, 24.08.2012 йилдаги суд айблов хукмининг 19-бетида; -«Гарчи, суриштирув органи томонидан процессуал хатоликларга йул қўйилган бўлсада, мазкур икрорлик аризасини далил сифатида қабул қилиб, ушбу аризадаги кўрсатувлар хақиқий холатга мос ва мувофиқ келишини эътироф этишни лозим топди» – дея, қонун нормаларига зид бўлган, мавҳум шубҳали хулосани ёзган!

Савол туғилади; «Жаноб Сатторов, иқрорлик аризасидаги қайси кўрсатувни, хақиқий холатга мос ва мувофиқ деб топган экан???!! Бирортасини кўрсата олармикан???!!!..

ЁХУД: «Жаноб Сатторов, наҳотки -«Адвокат ва қонуний вакилнинг иштирокисиз, вояга етмаган шахсдан олинган хар қандай маълумот юридик кучга эга бўлмасдан, улар айблов ҳукмига асос бўлиши мумкин эмаслиги, қонун нормаси эканлигини билмаса – савияси етишмаса???!!!…

Бундан-да ачинарлиси, нима сабабдандир , ушбу ғайриқонуний 24.08.2012 йилдаги суд хукми, Олий суд жиноят ишлари судлов ҳайъати раиси в.в.б. И.Муслимовнинг 27.06 2013 йилдаги №МБ-01ум-11-сонли жавоб хатида ва Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Ш.Газиевнинг 09.09.2013 йилдаги №МБ-11-ум-11-сон жавоб хатида: -«қонун доирасида» -деб баҳоланган?!…

Вахоланки, Олий суд жиноят ишлари судлов ҳайъатининг 30.12.2011 йилдаги ажримида; -«вояга етмаган Б.Абдурахимовдан пушаймонлик аризаси олишда адвокат ва қонуний вакил иштироки таъминланмасдан, ЖПКнинг 51, 61 ва 549-моддалари талаблари жидий бузилганлиги сабабли хукм ноқонуний» -деб эътироф этилган ва ЖПКнинг 484 ва 487-моддалари тартибида хукм бекор қилинган!

Аммо, нима сабабдан Олий суд томонидан, “ноқонуний” –деб эътироф этилиб бекор қилинган 10.02.2011йилдаги хукмдаги барча камчиликлар қайта такрорланган, ушбу 24.08.2012 йилдаги Сатторов хукмини қонун доирасида деб баҳолашмоқда? Бунга сабаб нима? Кимни тазйиқи ёки манфаати остида?…Шу ўринда, 2014 йилнинг 27 январь куни, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов; -«судъяларнинг моддий таъминоти етарлича бўлмаганлиги учун ҳам, судъялар мустақил равишда қонун нормалари асосида ишнинг хақиқий холатидан келиб чиқиб иш кўрмаётганликларини, аксинча манфаатли телефон қўнғироқларига қараб қарор чиқараётганликларини» – тан олиб ўтганлигини ёдга олмоқчиман!

Наҳотки, Олий суд 30.12.2011 йилда ҳукмни бекор қилганлиги учун, мен кимларгадир ўта илиқ миннатдорчилигимни билдиришим лозим бўлган бўлса, нахотки мен шуни тушунмаган эканман!…

Наҳотки, Олий суд судъяларининг ҳам моддий таъминоти етарлича бўлмаса ???!!!…
Акс холда, нега Олий суд, 30.12.2011 йилдаги ўз ажримига қарама-қарши жавоб хатини бизга йўллашмоқда???!!!…

Хақиқат тафсилоти қуйидагича бўлган: Мен, Абдурахимов Бахром Равшанович, ўғлим 01.01.1993 да туғилган Бахриддинжон билан 20.09.2010 кечаси сухбатлашганман; у менга қуйидагиларни сўзлаб берган: 18.09.2010 да ўзи ишлаётган тоғасининг дуконида тоғасининг ўғли Аббос билан биргаликда ишдалигим пайтида, аввал ушбу дўконда Қамашидаги қамоқхона ҳисобидан юк ташувчи бўлиб ишлаган Соатов Рахим бир оқ NEXIA да хайдовчиси билан келгани, бир йил муқаддам ишдан бўшаб зонага қайтиб кетаётиб дўкон омборхонасида қолдириб кетган РОССИЯ ёзувли спорт сумкасини чиқариб беришни сўрагани, аммо Рахим Соатов дўконда ишлаб юрган чоғида Бахриддинжондан олган 100 000 сўм пул қарзини қайтарганидан кейин унинг спорт сумкасини беришини айтган.

Бироқ Рахим ёнида 100 000 сўм пул йўқлиги, қарзини ўзининг бизнесидан беришини ваъда бериб, машинада сумкани олиб бирга юришни таклиф этгани ва Бахриддинжон бунга ишониб машинанинг олд ўриндиғига ўтириб улар билан бирга йўлга тушгани; йўлда хайдовчи билан Рахим ўзаро сўкишиб қолиб машинани тўхтатишган, шунда Бахриддижон пастга сийгани тушиб кетганини, машина сигналини эшитиб мени чақиришяпти деб ўйлаган холда югуриб келиб, ўзи ўтириб келган олд ўнг ўриндиқ эшигини ўнг қўли билан очганида, Рахим хайдовчини буғиб ўнг қўли билан ураётгани устидан чиқиб қолганини ва Рахимни тўхтатмоқчи бўлиб чап қўли билан Рахимнинг ўнг қўлини ушламоқчи бўлганида пичоқ қўлини кесиб кетганини. Аммо, Рахим бировга айтсанг сени ҳам сўяман деб қўрқитганини; шундан сўнг Бахриддинжон бошқа йўловчи машинада ўша жойдан уйга қочиб кетганини, аммо Рахимдан қўрққанидан бу гапни хеч кимга айтмаганини!.
Бор хақиқат шундан иборат эди.

Бу зулмат эмасми???…Бу жахолат эмасми ???…Бу тубанлик эмасми???…
Адолат ва хақиқат ўрнатилишида одилона ва холисона муносабат билдиришларингизни илтимос қиламиз.

Ҳурмат-эҳтиром ва умид билан
Баҳром Абдурахимов
Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, Тинчлик МФЙ, Эркин -38; тел. +998907210725; +998912140916:
E-mail: bahrom2661@mail.ru; Skype: bahrom6126;