O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Нега ўзбеклар Путинни севади?

Нега ўзбеклар Путинни севади?
118 views
26 February 2014 - 21:42

Бу савол жавобини мантиқни ишлатиб топа олмадим.

Хозиргина рус тақирбошлари калтаклаган ўзбек уст бошини қоқиб ўша золимларга табассум ҳадя қилади.

Уйига келиб skype олдига келиб “Украинани миллатчилар эгаллади” деб Озодликка изох ëзади.

Ўзи билмаган Бандерани гўрига ғишт қалайди.

Бандера ким десам СССРда шунақа ватан хоини бўлган дейди (буни сал харф танигани айтади)

1909 йилда Австрияда туғилган ва СССРда бир кун ҳам яшамаган Бандера қандай қилиб СССР хоини бўлиши мумкин.

Яна бир билағонлар Бандерани фашист¸ Гитлерни дўсти бўлган дейди.

Улар Бандера Гитлер буйруғига кўра канцлагерга ташлангани билмайди.

Бандера Заксенхаузен лагерида 1944 йилгача ëтган.

Агар Бандера фашистларга xизмат қилганида уни Нюренберг маҳкамаси осган бўлар эди.

Бандера Мюнхенда яшади ва 1959 йили КГБ киллери Богдан Сташинский тарафидан ўлдирилди.

Бандерани дафн қилиш маросимида Туркистонлик Вали Қюмхон марсиялар сўзлади.

ГФР ҳукумати КГБ киллерини қотилликда айблаб ҳибсга олди.

Бандера ўз миллатини севган ва ўз миллати учун жонини фидо қилган бир украин эди.

Совет пропагандаси уни демонлаштирди….

Мамлакат мустақил бўлганига 20 йилдан ошса ҳам кремл юлдузига сиғинамиз. Путинга бағишлаб севги қўшиғи айтамиз. Албатта севгини кўзи кўр. Кўр бўлмаганида одам ўз қотилини ҳам севадими.

PS. Бугун яна ҳабар келди. Россияда яна бир ўзбекни ўлдириб кетишибди.

Шуҳрат Бобожон