O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Н. Жуманиёзовнинг аппеляция шикояти бўйича Тошкент шаҳар суди апелляция инстанцияси ажрими

Н. Жуманиёзовнинг аппеляция шикояти бўйича Тошкент шаҳар суди апелляция инстанцияси ажрими
146 views
02 May 2014 - 11:14

ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ АЖРИМИ

Раислик қиливчи: А.Асқаров.

Апелляция инстанциясининг судялари: С.Карисов ва Ф.Исмаиловалардан иборат таркибда, И.Турсуновнинг котиблигида, А.Арифовнинг таржимонлигида, томонлардан Тошкент шаҳар прокурорининг ёрдамчиси К.Ганибаев, адвокат П.Браунергларнинг иштирокида, судланган Н.Джуманиязов ва Ф.Тиллоевларга оид ишини адвокат П.Браунерг ва маҳкум Н.Джуманиязовлар томонидан берилган апелляция шикоятлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни

АНИҚЛАДИ:

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман судининг 2014 йил 6 мартдаги ҳукми билан Джуманиязов Нураддин Реимбергенович 1948 йил Қорақалпоғистон Республикасида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, вақтинча ишсиз, давлат мукофотлари олмаган, депутатликка сайланмаган, харбий ҳизматга мажбурий эмас, оиласи билан ажрашган, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, 19 “а”-уй, Қорасу-6 даҳаси, 53-хонадонда рўйхатда туриб, вақтинча Тошкент шаҳар, Хамза тумани, Лисинова-1 кўчаси, 115-уй, 222-хонадонда яшовчи, эҳтиёт чораси тариқасида 2.01.2014 йилдан “қамоққа олиш тарзида”ги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисмининг “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, шу модда билан 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддасига асосан Н.Джуманиязовнинг 2013 йилнинг 19 декабрдан 2013 йилнинг 23 декабрга қадар дастлабки қамоқда сақланган ҳар бир кунини озодликдан маҳрум қилиш жазосининг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб, ушбу муддат жазо муддатидан чегириб ташланган.

Н.Джуманиязовга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатинг 2013 йил 12 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма бир йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарорининг 7-банди “а” кичик банди тадбиқ этилиб, ўталмай қолган жазо муддати учдан бир қисмига қисқартирилган ва жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттириш белгиланган.

Тиллоев Фахриддин Хабибуллоевич, 1971 йил 15 августда Сурхандарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, вақтинча ишсиз, оилали, 2 нафар вояга етмаган фарзандлари бор, давлат мукофотлари олмаган, депутатликка сайланмаган, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 7-мавзеси, 50-уй, 44-хонадонда яшовчи, эҳтиёт чораси тариқасида 2.01.2014 йилдан “қамоқда олиш тарзида”ги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисмининг “г” бандида тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, шу модда билан 10 йил 8 ой муддатга озодлик маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Ф.Тиллоевга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатинг 2013 йил 12 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма бир йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарорининг 7-банди “б” тадбиқ этилиб, ўталмай қолган жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттириш белгиланган.

Манфаатдор томонларга етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш бўйича фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилган.

Суд ҳукмига кўра, Н.Джуманиязов, Ф.Тиллоевлар ҳамда дастлабги тергов давомида шахси аниқланмаган номаълум шахслар Х.Бердиев раҳбарлигидаги уюшган гуруҳ аъзоси бўла туриб, ўзларининг жиноий хатти-ҳаракатларини амалга ошириш мақсадида жиноий режа тузиб, мазкур жиноий режа асосида, Ф.Тиллоев ва Н.Джуманиязов Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ўзини гўёки “Мустақил Мардикорлар машкилоти” раиси ва аъзоси деб таништириб, Қозоғистон Республикасида юқори ойлик маош ишини таклиф қилиш йўли билан уларни алдаш, фуқароларни Қозоғистон Республикасига уюшган гуруҳнинг рахбари Х.Бердиев ва бошқа аъзолари олдига олиб бориб топришириш билан, ўз навбатда гуруҳ раҳбари Х.Бердиев жиноий гуруҳнинг фаолиятини моддий томондан таъминлаб, гуруҳнинг бошқа фаол аъзолари билан бирга алданган фуқароларни фуқаролик пасспортларини олиб қўйиб, Қозоғистон Республикаси Шимкент шаҳридаги қурулиш объектларида мажбуран, эркига қарши, ҳизматига ҳақ тўламаган ҳолда ишлатиб, эксплуатация қилиб келганлар.

Жумладан, Х.Бердиев ўзи томонидан тузилиб, бошқариб келаётган, Н.Джуманиязов, Ф.Тиллоев ва дастлабки тергов давомида шаҳси аниқланмаган номаълум шахслардан иборат бўлган уюшган гуруҳнинг раҳбари бўла туриб, уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб, олдиндан тузилган жиноий режа асосида Н.Джуманиязов, Ф.Тиллоевлар 2013 йил август ойи оҳирларида фуқаролар Э.Эрданов ва Ф.Пардаевлар билан кўришиб, уларни алдаб, ишончига кириб, уларни моддий жиҳаддан қийналганлигидан фойланган ҳолда, уларга Қозоғистон Республикасининг Шимкент шаҳрида қонуний тартибда рўйҳатдан ўтказиб, ойига 650-1000 АҚШ доллари миқдорида маош бериш шарти билан қурилиш ишини таклиф қилиб, уларни озиқ-овқат ва турар жой билан таъминлашликни ваъда бериб, розилигини олиб, 2013 йил 5 сентабрда Н.Джуманиязов олдиндан тузилган жиноий режани амалга ошириш мақсадида, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Кўкалдош” мадрасаси олдида бўла туриб, Ф.Пардаев ва Э.Эрдановлар билан кўришиб, уларни “Қоплонбек” чегара маскани орқали Қозоғистон Республикасига олиб ўтиб, гуруҳнинг раҳбари Х.Бердиев олдига олиб бориб топширган. Ўз навбатида гуруҳ раҳбари Х.Бердиев уларнинг фуқаролик пасспортларини эгаллаб олган ҳолда, Шимкент шаҳридаги қурилиш объектида 2013 йилнинг октябр ойи ўрталарина қадар уюшган гуруҳнинг бошқа номаълум аъзолари томонидан мустақил равишда уриб-дўппосланиб, мажбуран ишлатиб, ваъда қилинган ойлик маошини тўламасдан, уларнинг меҳнатидан фойдаланишган.

Адвокат П.Браунерг апеллятция шикоятида, туман суди ҳукмини бекор қилишини ва маҳкум Ф.Тиллоевга нисбатан бўлган жиноят ишини жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли ҳаракатдан тугатишни сўраган.

Маҳкум Н.Джуманиязов апеллятция шикоятида, туман суди ҳукмидан норозилигини, у жиноят содир этмаганлигини, шу сабабли адолатли қарор чиқаришни сўраган.

Апеллятция инстанцияси иш бўйича судъя Ф.Исмаиловнинг маърузасини, прокурор ёрдамчиси К.Ганибаевнинг туман суди ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришини сўраб берган хулосасини, адвокат П.Браунерг ва маҳкум Н.Джуманиязовларнинг апеллятция шикоятларини қувватлаб, жабрланувчи Ф.Пардаев ва Э.Эрдановларни туман суди ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни сўриб берган фикрларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни атрофлича муҳокама қилиб, иш материалларини батафсил ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан суд ҳукмини ўзгаришсиз, келтирилган апеллятция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим деб топди.

Маҳкум Н.Джуманиязов ва Ф.Тиллоевларнинг айби, жабирланувчи Ф.Пардаев ва Э.Эрданов, гувоҳ А.Мирсоатовларнинг кўрсатувлари, жабрланувчиларнинг аризалари, юзлаштириш баённомалар ҳамда жиноят иши ҳужжатларида тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ ўз исботини топган.

Биринчи босқич суди томонидан судланган Н.Джуманиязов ва Ф.Тиллоевларнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисмининг “г” банди билан тўғри квалификация қилинган ҳамда айбни оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи барча ҳолатларини инобатга олиб, қонун доирасида адолатли жазо тайинлаган.

Юқоридагиларга кўра, апеллятция инстанцияси, биринчи босқич судининг ҳукмини ўзгартириш ёки бекор қилишга асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.

Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 490, 496, 497(13)-моддаси биринчи қисми 1-банди, 497(18)-моддаларига риоя қилиб, апеллятция инстанцияси,
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман судининг 2014 йил 6 мартдаги ҳукми билан Джуманиязов Нураддин Реимбергенович ва Тиллоев Фахриддин Хабибуллоевичга нисбатан чиқарган ҳукми ўзгаришсиз қолдирилсин.

Адвокат П.Браунерг ва маҳкум Джуманиязов Нураддин Реимбергенович томонидан берилган апелляция шикоятлари қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.

Раислик қилувчи: А.Асқаров

Апеллятция инстанциясининг судялари: С.Каримов, Ф.Исмаилова

1.jpg

2.jpg